← Назад
Решение #77374 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
36
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| моддаси ва | 1811 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| ни ЖК | 168 | — | law | |
| ни асоссиз равишда ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 243 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5214 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 19211 | — | law | |
| ЖКнинг | 189 | — | law | |
| ЖКнинг | 228 | — | law | |
| ЖКнинг | 243 | — | law | |
| ЖК | 1811 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 9 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Респуликаси ЖК | 168 | — | law | |
| бандидан ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| илганлиги ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 19211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 243 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1811 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида Биринчи
инстанцияси судида
маърузачи судья: З.Камолов судья:
Д.Турсунов
Апелляция
инстанцияси судида
маърузачи судья:
М.Мирзохидов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҲУКМИ
2025 йил апрель ойининг 3 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья, З.Камолов
Ҳайъат судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Қ.Қодирбергановнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум
Т.Б.Х. ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Убайдуллаев, жабрланувчи А.Х. ва унинг
ҳимоячиси адвокат З.Расулов, фуқаровий даъвогар вакили С.С.нинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 октябрдаги ҳукмига
кўра,
Т.Б.Х. (Т.Б.Х.) 1981 йил 19 мартда Самарқанд вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-
махсус, “Т-В-Х Electro Group” ва “Thunderstorm Electro-
Group” МЧЖ раҳбари, оилали, уч нафар фарзанди бор, муқаддам;
жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 28.08.2008
йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-
моддаси 3-қисми “а” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
жазони ўтаган, судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент
шаҳри, Чилонзор тумани, Фидокор МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-
хонадонда рўйхатда турувчи, иш бўйича 2024 йил 6 майдан 11
октябрь кунига қадар қамоқда сақланганга
нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари келтирган протест ҳамда жабрланувчи
А.Х.нинг ҳимоячиси адвокат З.Расулов томонидан келтирилган тафтиш шикояти
асосида 1-1006-2407/821-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
11 октябрдаги ҳукмига кўра, Т.Б.Х.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 19211-моддаси
2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси
3-қисми, 243-моддаси ва 1811-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят
аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий
ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК
83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқланган ва реабилитация қилинган
ҳамда жиноят ишининг унга оид шу қисмлари тугатилган.
Т.Б.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, шу модда бўйича иш
ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. ЖК 62-
моддасига асосан Т.Б.Х.ни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 6
майдан 11 октябрь кунига қадар) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари
жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб
ташлансин ва унга иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 8 (саккиз) ой 11 (ўн бир) кун муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан, тергов
органининг 07.08.2024 йилдаги қарори билан ёзма далил деб эътироф этилиб,
жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ва
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома
ва ҳисоб-фактуралар, шунингдек, “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ билан
“Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар ва ҳисоб-факттуралар,
ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг, жиноят иши ҳужжатларида сақланиши; тергов органининг 27.05.2024
йилдаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Фидокор” МФЙ,
16-мавзе, 9-уй, 48-хонадонни (кадастр рақами:
10:03:04:01:01:5008:0001:048), Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Матонат”
МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй, 23-хонадонни (кадастр рақами:
10:07:01:01:02:5005:0001:023) ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, “Шарқ”
МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уйни (кадастр рақами: 11:20:01:11:02:1425) хатлаш
ҳақидаги қарори бекор қилиниб, мазкур кўчмас мулк объектлари қонуний
эгаларининг тасарруфида қолдирилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 17 декабрдаги ажрими билан Т.Б.Х.га оид ҳукм
ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Т.Б.Х. “Thunderstorm Electro-Group”
МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиб, нодавлат тижорат ташкилотининг
мансабдор шахси бўлгани ҳолда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол
Марказ Шох кўчаси, 129-уй манзили бўйича фаолият олиб борувчи “Lider-Cabel
Group” МЧЖ билан “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йилда
тузилган
18-сонли шартномага мувофиқ, бир қатор ҳисоб фактураларга асосан жами
4.612.726.599,66 сўмлик кабель ва бошқа турдаги электр жиҳозлари
маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб олиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 09.08.1996 йилдаги “Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик
юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
19.03.1999 йилдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо
қилишни тартибга
солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сонли Қарори, Вазирлар
Маҳкамасининг 22.06.2001 йилдаги “Нақд пул эмиссиясини қисқартириш ва
тижорат банкларининг жавобгарлигини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 264-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2002
йилдаги “Пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли Қарорининг 8-банди, Вазирлар
Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса
машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 306-сонли Қарори талабига зид равишда, “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖнинг омбори мавжуд бўлмаса-да, жамият номига қабул қилиб
олган товар-моддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўмлик қисмини Яшнобод
туманида жойлашган “Гумбаз” қурилиш савдо мажмуасига тушириб, назорат-касса
машинасини қўлламаган ҳолда ўтказиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва
хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган.
Прокурор тафтиш тартибидаги протестида Т.Б.Х.нинг айблилигига оид
важлар келтирилиб, Т.Б.Х.га оид туман судининг ҳукми ва Апелляция
инстанциясининг ажримини бекор қилиб, Т.Б.Х.ни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми
“а” банди, 19211-моддаси 2-қисми “а” банди,
228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 243-моддаси ва
1811-моддаси 1-қисми билан айбли деб топиб, жазо тайинлаш ва ишнинг даъвога
оид қисми бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Адвокат З.Расулов тафтиш тартибидаги шикоятида туман суди судланган
Т.Б.Х.ни асоссиз равишда ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми
“а” банди ва бошқа қатор моддалари билан оқлаганлигини билдириб, айблиликка
оид важларни келтириб, жабрланувчи А.Х.га нисбатан етказилган зарар
ундирилмаганлиги, суд тергови бир томонлама олиб борилганлигини билдириб,
Т.Б.Х.га оид суд қарорларини бекор қилиб, уни барча моддалар билан айбли
деб топишни ва жабрланувчи А.Х.га нисбатан етказилган зарарни ундиришни ва
ундирувни дастлабки терговда хатланган мулкларга қаратишни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья З.Камоловнинг маърузасини, Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг тафтиш протести ва
шикоятини қаноатлантириб, янги айблов ҳукми чиқариш ҳақидаги хулосасини,
маҳкум Т.Б.Х. ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Убайдуллаев ҳамда фуқаровий
даъвогар вакили С.С.нинг протест ва шикоятни рад қилиб, ҳукмни ўзгаришсиз
қолдириш ҳақидаги, жабрланувчи А.Х. ва унинг ҳимоячиси адвокат
З.Расуловнинг тафтиш протести ва шикоятини қаноатлантириб, янги айблов
ҳукми чиқариб, етказилган зарарни ундириш ҳақидаги фикрларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра,
биринчи инстанция суди ҳукми ва апелляция инстанциясининг ажримини бекор
қилиб, янги айблов ҳукми чиқаришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-
моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик
билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келиши; суд
ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу
хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган бўлиши
лозим.
Тафтиш инстанцияси судида судланган Т.Б.Х. олдинги суддаги
кўрсатувларини тасдиқлаб, Кабель заводи билан 2020-2021 йиллар фаолият
бошлаганлиги, 2022 йил шартнома асосида икки томонлама маҳсулот олингани,
қарздорлик пайдо бўлгани, бу маҳсулотни бошқа корхонага сотганлиги, Тошкент
вилояти махсус монтаж корхонасига сотганлиги, битта ташкилотда 1 млрд 400
млн сўм, иккинчисида 2 млрд 700 млн сўм пуллари қолиб кетаётгани, уларда
ҳам бошқа ташкилотлардан қарздорлиги бўлиб, банкротликка берилгани ва
бугунги кунда тугатиш арафасида эканлиги, у судга бермаганлиги, муддат
асосида хат чиқарганлиги, ҳужжатлар Дидокс орқали расмийлаштирилгани, барча
ҳужжатлар мавжудлиги, шартнома тузиб маҳсулотлар омборхонасидан юк хати
билан олиб чиқиб кетилгани, маҳсулотлар пулини 3-6 ой ичида бериши керак
бўлгани, пулини аниқ вақти гаплашилмаганлиги, 2022 йил май ойида олинган
маҳсулот бўйича 1 ой ичида ёпиши керак бўлгани,
1 ойдан кейин “ўхшамаяпти” деб яна қолдирилгани, унда 2 та МЧЖ борлиги,
биттаси олди-сотди билан шуғулланиши, иккинчи ташкилот монтаж ишлари билан
шуғулланиши, Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш корхонаси билан ишлаб,
кўплаб қурилишларда иштирок этишгани, ҳар бир қурувчида ўзини омборхонаси
бўлгани, шу омборхонага жойлаштиришгани, маҳсулотларни Тошкент вилояти
махсус монтаж корхонасига олиб бориб топширганлиги, маҳсулотни бугун олса,
бугун олиб бориб берганлиги, 2022 йил 22 май ойида маҳсулот топширганида
шартнома бўлганлиги, маҳсулотларни Тошкент вилояти махсус монтаж корхонаси
омборида сақлашгани, шартнома бўлиши кераклиги, шартномасиз сақланмаслиги,
монтаж ишларини тугатмагунча ф1, ф2 тасдиқланмаганлиги, қурилиш ўз вақтида
топширилмагани учун махсус монтаж ҳисобига тақиқ қўйилгани, шу сабабли ҳеч
иш қилинмасдан қолгани, мол тақдим қилган вақти декабрь ойи бўлгани,
маҳсулотларни олиб бориб, қурилишда ишлатганлиги, юк ҳужжатлари вақтида
топширилгани, юк ҳужжатисиз кўчада олиб юриб бўлмаслиги, банкротликка
топширган бўлгани учун Тошкент вилояти махсус монтаж корхонаси бўйича судга
мурожаат қила олмаганлиги, Тошкент вилояти махсус монтаж корхонасига
талабнома реестрини тақдим қилиши мумкинлигини билдириб, биринчи босқич
суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судида жабрланувчи А.Х. олдинги суддаги
кўрсатувларини тасдиқлаб, шартнома тузиб ишлаб келишгани, 2022 йил апрель
ойларида тузилган шартнома бўйича тўлови қилинмагани, Т.Б.Х. ўзаро келишув
бўйича тўлаб бераман деганлиги,
2-3 ой кутиб, 2023 йил бошларида иқтисодий судга беришгани, суд қарори
бўйича ундирув белгиланганлиги, ундан кейин ижрога беришгани, ижродан кейин
Т.Б.Х. банкротликка топширгани, зарар ҳозиргача қопланмаганлиги, корхона
зарар кўриб келаётганлиги, 2 млрд
327 миллион сўм тўланмагани, шартномани ўз ихтиёрлари билан тузишгани,
охирги марта маҳсулот 2022 йил май ойида топширилгани, ишонгани учун
олдиндан тўловсиз берганлиги, Т.Б.Х. маҳсулот пулларини тез орада тўлаб
бераман 1-1,5 ойларда деганлиги, маҳсулот ҳаққи 2022 йил июнь-июль ойларида
тўланиши кераклигини билдириб, шикоятларини қаноатлантиришни сўради.
Тафтиш инстанцияси судида фуқаровий даъвогар С.С. туман судидаги
кўрсатувларини тасдиқлаб, Б.Тураев умумий 1,5 млрд.
сўмлик кредит олганлиги, 2023 йил 28 сентябрда 157-сонли шартнома,
06.01.2024 йилдаги 1-сонли шартнома билан кредитлар олингани, прокуратура
органлари томонидан қўйилган тақиқлар ечилмагани, мурожаат қилишганида
тафтиш инстанцияда мазмунан кўриб чиқилмагунига қадар ечилмайди тақиқ деган
жавоб хати берилгани,
1 млрд. 300 млн. сўмлик ипотека кредитилиги, 28.09.2023 йилда “Гуд
электрик” МЧЖ 1 млрд кредит олгани ва 06.01.2024 йилда 500 млн сўм пул
олгани, “Гуд электрик” МЧЖ бўйича Чирчиқдаги хонадон гаров мулкилиги,
бошланғич тўлов сифатида 30% тўлов қилингани, 1 млрд
300 млн.лик кредит бўйича қарздорлик борлиги, бу иш юзасидан фуқаровий
ишлар бўйича Мирзо Улуғбек судига даъво ариза киритилгани, 1 млрд.дан ортиқ
қарздорлик мавжудлигини билдириб, биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати суд мажлисида судланган Т.Б.Х., жабрланувчи
кўрсатувлари, томонлар фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра, биринчи босқич
суди томонидан Т.Б.Х.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-
моддаси 4-қисми “а” банди, 19211-моддаси
2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси
3-қисми, 243-моддаси ва 1811-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят
аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг
1 ва 2-бандларига асосан оқлаб, жиноят ишининг унга оид шу қисмларини
тугатиб барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Хусусан, биринчи инстанция суди ҳукми ва апелляция инстанциясининг
ажримига кўра, Т.Б.Х. “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ директори лавозимида
ишлаб келиб, “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ
ўртасида 04.04.2022 йилда тузилган 18-сонли шартномага мувофиқ, бир қатор
ҳисоб фактураларга асосан жами 4.612.726.599,66 сўмлик кабель ва бошқа
турдаги электр жиҳозлари маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб
олиб, қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда, “Thunderstorm Electro-
Group” МЧЖнинг омбори мавжуд бўлмаса-да, жамият номига қабул қилиб олган
товар-моддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўмлик қисмини Яшнобод туманида
жойлашган “Гумбаз” қурилиш савдо мажмуасига тушириб, назорат-касса
машинасини қўлламаган ҳолда ўтказиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва
хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган.
Мазкур ҳолатнинг ўзи ҳам кўриш мумкинки, Т.Б.Х. “LIDER CABEL GROUP”
МЧЖ мансабдор шахслари билан ўзаро ҳамкорлик натижасида пайдо бўлган
ишончли муносабатлардан фойдаланиб, ўзаро тузилган шартномаларнинг
2.1.бандига кўра маҳсулот учун тўловлар 100% олдиндан тўланиши тўғрисидаги
шарт бўлганлигига қарамасдан маҳсулотларга тўловларни амалга оширмасдан
қўлга киритишга эришган ҳамда жиноятни ниқоблаш мақсадида кейинчалик қисман
тўловларни амалга ошириб, фаолиятига қонуний тус беришга ҳаракат қилган.
Жумладан, дастлабки терговда гувоҳ сифатида сўралган ҳайдовчилар
Е.Вахобов, Т.Михлиев ва Р.Мустафаевлар 2022 йил май ойларида “Камаз” ва
“ISUZI” русумли транспорт воситаларида “LIDER CABEL GROUP” МЧЖ ҳудудидан
олинган кабел маҳсулотларини Қўйлиқ бозори тарафидаги “Гумбаз” номли
қурилиш моллари бозорига олиб бориб туширишганлигини баён қилишган.
“Тошкенг вилоят махсус монтаж қурилиш” МЧЖ вакили Ю.Қўқонбоева
жамиятнинг “Гумбаз” номли қурилиш моллари бозорида бирор бир омборхонаси
мавжуд эмаслигини баён қилган.
Мазкур ҳолат 14.03.2024 йилги ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси
билан ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, тугатиш бошқарувчиси Ғ.Қодиров “THUNDERSTORM ELECTRO-
GROUP” МЧЖнинг бирор бир манзилда омборхонаси мавжуд бўлмаганлиги тўғрисида
хулосасида ва тушунтиришларида баён қилган.
Биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси Т.Б.Х.нинг
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят таркиби мавжудлиги ҳамда мазкур ҳолатни тасдиқловчи
далиллар йиғиндиси билан исботланганлигини баён қилган бўлса-да, ушбу
1.352.269.300 сўм пул маблағларини жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан
талон-торож қилинганлиги ҳолатига тегишли ҳуқуқий баҳо бермасдан барвақт
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилги
“Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёт тўғрисида”ги Қарорининг 8-
бандида агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки
ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида
олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган
ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган
ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги; агар ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан
қасд айбдорда мулк қабул қилингандан кейин юзага келган бўлса, шахснинг
ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этмайди ва муайян ҳолатларни
инобатга олган ҳолда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли
билан талон-торож қилиш (масалан, шахснинг ўзига хўжалик юритиш, оператив
бошқариш, ишончли бошқариш, етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш ва ҳ.к.
мақсадида қонуний берилган мулкни қонунга хилоф тарзда ва ҳақини тўламай
ўзининг ёки бошқа шахснинг мулкдорлигига қаратиши) сифатида баҳоланиши
лозимлиги; Қарорнинг 13-бандида суднинг айнан бир масала бўйича фуқаролик,
иқтисодий суд иши юритиш тартибида чиқарилиб, қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарорининг мавжудлиги, ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишига
ва унинг жиноят судлов ишини юритиш тартибида кўриб чиқилишига тўсқинлик
қилмаслиги баён қилинган бўлиб, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси
судлари мазкур талабларга риоя қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.05.2014 йилги “Суд
ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 4-бандида, иш бўйича исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб
чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Дастлабки тергов органи томонидан Т.Б.Х. Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, 16-мавзе, 9-уй, 48-хонадон манзили бўйича 16.08.2019 йилда
рўйхатдан ўтган, Низом жамғармаси 5,0 млн. миқдорда белгиланган «Т-В-Х
Electro Group» МЧЖ директори ҳамда бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар,
Олмазор тумани, Корақамиш кўчаси, 3-уй манзили бўйича 15.03.2022 йилда
рўйхатдан ўтган, Низом жамғармаси 1,0 млн. сўм миқдорида белгиланган
«Thunderstorm Electro-Group» МЧЖнинг директори лавозимида ишлаб келиб,
эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат ташкилотининг мансабдор
шахси бўлгани холда, енгил йўллар билан, шу жумладан фирибгарлик жиноят
содир этиш орқали ўзганинг мулкини талон-торож қилиш йўли орқали даромад
топиш мақсадида, 2021-2022 йилларда терговда шахси аниқланмаган бир қатор
шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент вилояти, Зангиота
тумани, Қатортол Марказ Шох кўчаси, 129-уй манзили бўйича фаолият олиб
борувчи «Lider-Cabel Group» МЧЖнинг товар-моддий бойликларини фирибгарлик
йўли билан қўлга киритиш мақсадида,
2021 йил 13 декабрь куни бевосита ўзи раҳбарлик қилиб келаётган «Т-В-Х
Electro Group» МЧЖ ва «Lider-Cabel Group» МЧЖ ўртасида 453-сонли маҳсулотни
етказиб бериш ҳақидаги шартнома ҳамда 2022 йил 10 январь куни «Т-В-Х
Electro Group» МЧЖ ва «Lider-Cabel Group» МЧЖ ўртасида
1-сонли шартнома, шу билан бирга 2022 йил 04 апрель куни «Thunderstorm
Electro-Group» МЧЖ ва «Lider-Cabel Group» МЧЖ ўртасида жами 5,0 млрд.
сўмлик кабель маҳсулотлари ва турли электр жиҳозларни етказиб бериш
борасида 18-сонли шартнома тузилишига эришиб, шунда ишлаб чиқарувчи «Lider-
Cabel Group» МЧЖ билан тузилган шартноманинг 2.1 бандида сотиб олувчи
шартнома имзоланганидан кейин маҳсулот учун 100% олдиндан тўловни амалга
ошириши белгиланган бўлсада, бироқ Т.Б.Х. бир қатор нодавлат тижорат
жамиятлар раҳбари сифатида ўз ваколатини суиистеъмол қилиб, «Lider-Cabel
Group» МЧЖ аввалги раҳбари М.Н.Рахимбердиев ва амалдаги жамият раҳбари
А.У.Хамидуллаевларни алдаб ва уларнинг ишончни суиистеъмол қилиб, ишлаб
чиқарувчи заводнинг маҳсулоти учун тўловларни тез орада амалга ошириш билан
чалғитиб, «Т-В-Х Electro Group» МЧЖ ва «Lider-Cabel Group» МЧЖ ўртасида
тузилган 13.12.2021 йилги 453-сонли шартномага асосан 15.12.2021 йилги 611-
сонли ҳисоб фактурага кўра 124.250.000 сўмлик ва 27.12.2021 йилги 670-сонли
ҳисоб фактурага кўра 65.950.000 сўмлик ҳамда 10.01.2022 йилги 1-сонли
шартномага асосан, 12.01.2022 йилги 4-сонли ҳисоб фактурага кўра
284.779.983,83 сўмлик, 20.01.2022 йилги 7-сонли ҳисоб фактурага кўра
247.638.513,77 сўмлик, 26.01.2022 йилги 8-сонли ҳисоб фактуратуга кўра
71.000.011 сўмлик, 27.01.2022 йилги 14-сонли ҳисоб фактурага кўра
201.620.000,13 сўмлик, 27.01.2022 йилги 12-сонли ҳисоб фактурага кўра
4.899.000,76 сўмлик, 29.01.2022 йилги 17-сонли ҳисоб фактурага кўра
12.936.003,53 сўмлик, 22.02.2022 йилги 26-сонли ҳисоб фактурага кўра
150.000.012,99 сўмлик, 23.02.2022 йилги 27-сонли ҳисоб фактурага кўра
122.000.050 сўмлик, 01.03.2022 йилги 30-сонли ҳисоб фактурага кўра
58.379.504,41 сўмлик, 21.02.2022 йилги 25-сонли ҳисоб фактурага кўра
663.204.269,23 сўмлик, 14.09.2022 йилги 163-сонли ҳисоб фактурага кўра
125.961.026,13 сўмлик ва 10.10.2022 йилги 179-сонли ҳисоб фактурага кўра
547.122.001,75 сўмлик, жами 2.679.740.377,53 сўмлик кабель ва бошқа турдага
электр жиҳозлар кўринишдаги маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб
олганликда;
шунингдек, Т.Б.Х. ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, «Thunderstorm
Electro-Group» МЧЖ ва «Lider-Cabel Group» МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йилда
туғилган 18-сонли шартномага асосан, 30.05.2022 йилги 102-сонли ҳисоб
фактурага кўра 612.826.902,75 сўмлик, 30.05.2022 йилги 103-сонли ҳисоб
фактурага кўра 580.036.898,20 сўмлик, 26.04.2022 йилги 50-сонли ҳисоб
фактурага кўра 253.542.016,29 сўмлик, 28.04.2022 йилги 67-сонли ҳисоб
фактурага кўра 83.640.005,32 сўмлик, 26.04.2022 йилги
52-сонли ҳисоб фактурага кўра 578.333.979,84 сўмлик, 26.04.2022 йилги 51-
сонли ҳисоб фактурага кўра 734.744.029,25 сўмлик, 17.05.2022 йилги 77-сонли
ҳисоб фактурага кўра 921.092.429,94 сўмлик, 30.05.2022 йилги 104-сонли
ҳисоб фактурага кўра 286.040.939,53 сўмлик, 30.05.2022 йилги 105-сонли
ҳисоб фактурага кўра 52.099.995,60 сўмлик, 26.04.2022 йилги 49-сонли ҳисоб
фактурага кўра 102.500.017,50 сўмлик, 27.04.2022 йилги 56-сонли ҳисоб
фактурага кўра 21.623.385,50 сўмлик, 28.04.2022 йилги
66-сонли ҳисоб фактурага кўра 135.000.000,75 сўмлик, 13.05.2022 йилги 70-
сонли ҳисоб фактурага кўра 135.000.000,75 сўмлик, 26.04.2022 йилги 53-сонли
ҳисоб фактурага кўра 1.141.000 сўмлик, 24.05.2022 йилги
84-сонли ҳисоб фактурага кўра 38.500.000 сўмлик, 24.05.2022 йилги
85-сонли ҳисоб фактурага кўра 11.934.999,69 сўмлик, 29.04.2022 йилги
69-сонли ҳисоб фактурага кўра 27.945.000 сўмлик, 29.04.2022 йилги
68-сонли ҳисоб фактурага кўра 14.375.000 сўмлик, 13.05.2022 йилги
71-сонли ҳисоб фактурага кўра 22.249.998,75 сўмлик, жами 4.612.726.599,66
сўмлик, яъни умумий ҳисобда бевосита ўзи раҳбарлик қилиб келган «Т-В-Х
Electro Group» МЧЖ ва «Thunderstorm Electro-Group» МЧЖларни номига
7.292.466.977,19 сўмлик кабель ва бошқа турдаги электр жиҳозлар кўринишдаги
маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб олиб, сўнг ушбу қабул
қилинган маҳсулотларнинг бир қисмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш
мақсадида, «Lider-Cabel Group» МЧЖ мансабдор шахсларнинг эътиборини
чалғитиб, қабул қилиб олган маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга
ошириб, бироқ бунинг борасида ўз жиноий ҳаракатларини амалга ошириш йўлида,
«Т-В-Х Electro Group» МЧЖ номига қабул қилиб олган товар-моддий
бойликларнинг 974.957.300 сўмлик қисмини ҳамда «Thunderstorm Electro-Group»
МЧЖ номига қабул қилиб олган товар-моддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўм,
жами 2.327.226.600 сўмлик қисмини Яшнобод туманида жойлашган «Гумбаз»
қурилиш савдо мажмуасида терговда аниқлашнинг имконияти бўлмаган шахсларга
нақд пул маблағларга сотиб юбориб, мазкур пул маблағлар ҳисобидан «Lider-
Cabel Group» МЧЖ билан ҳисоб-китобни амалга оширмасдан, фирибгарлик йўли
билан «Lider-Cabel Group» МЧЖнинг жами 2 млрд. 327 млн. 226 минг 600 сўмлик
мол-мулкини ноқонуний равишда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу
жамият манфаатларига жуда кўп миқдордаги қийматда зарар етказганликда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
168-моддаси 4-қисми “а” банди, 19211-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда
тутилган жиноятларни қасддан содир этганликда айбланган.
Иш ҳолатлари ва тафтиш инстанцияси судида аниқланган ҳолатлардан келиб
чиқиб, апелляция инстанцияси судининг “Thunderstorm Electro-Group" МЧЖ ва
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида ТМБ етказиб бериш
юзасидан 9-сонли шартнома 12.12.2022 йилда, ушбу шартномага мувофиқ
маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги ҳисоб фактуралар эса 16.12.2022 йилда, яъни
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ суднинг қарори билан тўловга
қобилиятсиз деб топилгунига қадар деярли бир йил аввал тузилганлиги, Т.Б.Х.
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖни 2023 йилда тўловга
қобилиятсиз бўлишини олдиндан кўра била олмаганлиги ҳақидаги хулосалари
билан ҳам келишиб бўлмайди.
Олинган кабель маҳсулотлари учун охирги тўлов 2022 йилнинг август
ойида амалга оширилган бўлиб, бундан сўнг тўлов амалга оширилмаганлиги
сабабли “Lider-Cabel Group” МЧЖ томонидан
2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Т.Б.Х.га бир неча маротаба қарздорликни
бартараф этиш юзасидан мурожаат қилинган ҳамда талабномалар юборилган.
Т.Б.Х. содир қилаётган жиноятига иқтисодий-ҳуқуқий тус бериш йўлида
ҳаракат қилиб, охирги тўлов амалга оширилган, яъни 2022 йил августдан сўнг
4 ой ўтгач, 12.12.2022 йилда “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ҳамда
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида ТМБ етказиб бериш
юзасидан 9-сонли шартнома, ушбу шартномага мувофиқ маҳсулот етказиб бериш
ҳақида 16.12.2022 йилда ҳисоб фактуралар расмийлаштирганлигига судлар
томонидан ЖПКнинг 22, 95-моддалари талаблари асосида етарлича ҳуқуқий баҳо
берилмаган.
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖда ишчи кучи ва омборхона мавжуд бўлмагани ҳамда
ТМБларини сақлаш мақсадида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан ижара
шартномаси тузилмаган ҳолда қиймати жуда кўп миқдорни ташкил қилган, кенг
(кўп) ҳажмдаги кабель маҳсулотлари қарийб 4 ой давомида қаерда
сақланганлигига аниқлик киритилмаган.
Т.Б.Х. бу даврда “Lider-Cabel Group” МЧЖ вакиллари томонидан
қарздорликни қоплаб бериш ҳақидаги талабларига нисбатан пул маблағларини
тўлаб бериш ёки кабель ва бошқа электр жиҳозларини жамиятга қайтариб бериш
чораларини кўрмаган.
Шунингдек, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ишдаги
далиллар лозим даражада текширилмасдан ва етарлича ҳуқуқий баҳо
берилмасдан, Т.Б.Х.нинг зарарни қопламаслик ва жавобгарликдан қутулиб қолиш
мақсадида берган кўрсатувлари ҳамда ТМБ қабул қилиб олинганидан қарийб 7
ойдан ортиқ муддат ўтганидан сўнг тузилган фактик ҳолатларга мос бўлмаган
шартнома ва ҳисоб-варақ фактураларга таянган ҳолда Т.Б.Х.нинг ҳаракатларида
жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳақида барвақт хулосага келган кўринади.
Тафтиш инстанцияси судида аниқланган ҳолатларга кўра, Т.Б.Х.
раҳбарлиги остидаги “Т-В-Х ELECTRO GROUP” МЧЖ ва “LIDER CABEL GROUP” МЧЖ
ўртасида тузилган 13.12.2021 йилдаги 453-сонли шартномага асосан жами
2.679.740.377,53 сўмлик ва иккинчи жамият “THUNDERSTORM ELECTRO-GROUP” МЧЖ
ва “LIDER CABEL GROUP” МЧЖ ўртасида тузилган 04.04.2022 йилдаги 18-сонли
шартномага асосан жами 4.612.726.599.66 сўм ҳар икки жамиятлар бўйича жами
7.292.466.977,19 сўмлик маҳсулотларни қабул қилиб, шундан 2.327.226.600
сўмлик қисмини Яшнобод туманида жойлашган “Гумбаз" қурилиш савдо мажмуасида
шахси аниқланмаган шахсларга нақд пул шаклида сотиб юборганлиги, шунингдек
“THUNDERSTORM ETECTRO-GROUP” МЧЖ ва “Тошкент вилоят махсус монтаж қурилиш”
МЧЖ ўртасида 12.12.2022 йилда маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб,
мазкур шартноманинг 2.1. банди бўйича олдиндан 100% тўлов асосида маҳсулот
берилиши зарур бўлган ҳолда Т.Б.Х. ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб,
“LIDER CABEL GROUP” МЧЖ олдида қарздорлиги борлигини билган ҳолда қарзга
олинган маҳсулотларни ҳисоб рақамларига банд солинган (актив бўлмаган),
молиявий ҳолати ночор бўлган “Тошкент вилоят махсус монтаж қурилиш” МЧЖга
1.404.094.708,72 сўмлик маҳсулотларни олдиндан тўловсиз қарзга бериб
юборилганлиги оқибатида “LIDER CABEL GROUP” МЧЖга жуда кўп миқдорда зарар
етказилишига олиб келган.
“THUNDERSTORM ELECTRO-GROUP” МЧЖ ва “Тошкент вилоят махсус монтаж
қурилиш” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома 12.12.2022 йилда тузилган бўлса,
ушбу жамият 24.10.2023 йилда банкрот деб топилганлиги ҳамда бу ҳолатни
Т.Б.Х. билмаганлиги билан асослантирган, ваҳоланки ушбу шартнома
расмийлаштирилган вақтда “Тошкент вилоят махсус монтаж қурилиш” МЧЖнинг
ҳисоб рақамлари картотека-2 га олинган бўлиб, расман банкротлик масаласи
кўтарилмаган бўлса-да, банкротлик аломатлари юзага чиққан бўлган.
Шунингдек, шартнома тузилган вақтда “Тошкент вилоят махсус монтаж
қурилиш” МЧЖнинг ҳисоб рақамлари картотека-2 га олинганлиги Ю.Қўқонбоев
томонидан берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топган.
Дастлабки тергов органи томонидан Т.Б.Х.га ўзи жиноий ҳаракатларини
давом эттириб, «Т-В-Х Electro Group» МЧЖ ва «Thunderstorm Electro-Group»
МЧЖ директори сифатида «Lider-Cabel Group» МЧЖ мансабдор шахсларига
нисбатан содир этган жиноий ҳаракатлари ва ўз жиноий қилмишини яшириш ва
мазкур жиноий ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида, «Тошкент вилоят
Махсус монтаж қурилиш» МЧЖ мансабдор шахслари билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, «Lider-Cabel Group» МЧЖдан товар-моддий бойликларни қабул
қилган санадан 7 ой ўтгач, яъни 12.12.2022 йилда «Thunderstorm Eleсtro -
Group» ва «Тошкент вилоят Махсус монтаж қурилиш» МЧЖ ўртасида кабель
маҳсулоти етказиб бериш ҳақида 9-сонли сохта шартномани расмийлаштириб,
мазкур шартнома ва унга асосан 3 та сохта ҳисоб фактураларни
расмийлаштириб, ушбу расмий ҳисобланган ҳужжатларга сохта маълумотларни
киритиб, яъни гўёки «Тошкент вилоят Махсус монтаж қурилиш» МЧЖ билан
12.12.2022 йилда тузилган 9-сонли шартномага асосан ҳамда 16.12.2022 йилги
23-сонли ҳисоб фактураларга кўра 475.927.060 сўмлик, 16.12.2022 йилги 24-
сонли ҳисоб фактураларга кўра 505.697.866 сўмлик ҳамда 16.12.2022 йилги 25-
сонли ҳисоб фактураларга асосан 422.469.782,72 сўмлик, жами
1.404.094.708,72 сўмлик товар-моддий бойликлар ушбу олди-сотди амалга
оширилган вақтда ҳисоб рақамлари тўловга қобилиятсизлиги сабабли ёпиқ
бўлган, суднинг 24.10.2023 йилдаги қарорига асосан мазкур корхона тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, жамиятни тугатиш таомили бошланганлиги ҳақида аниқ
хабарга эга бўлган «Тошкент вилоят Махсус монтаж қурилиш» МЧЖга сотганлиги
ва маҳсулотларни етказиб берганлиги ҳақидаги сохта маълумотларни киритиб,
кейинчалик ушбу расмий ҳисобланган ҳужжатларни текширув органларига тақдим
қилган ва ҳужжатларнинг сохта эканини аниқ била туриб, улардан фойдаланиб
келганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б”
бандлари, 228-моддаси 3-қисми билан эълон қилинган айблов биринчи инстанция
суди томонидан асоссиз тугатилган кўринади.
Жумладан, “THUNDERSTORM ELECTRO-GROUP” МЧЖ ва “Тошкент вилоят махсус
монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида 12.12.2022 йилда маҳсулот етказиб бериш
шартномаси тузилиб, 16.12.2022 йилда 23, 24, 25-сонли маҳсулотлар етказиб
берилганлиги тўғрисида ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган, бироқ мазкур
шартнома тузилган ва ҳисоб фактуралар расмийлаштирилган вақтда ҳақиқатда
товарлар етказиб берилмаган ва бундай товарлар “THUNDERSTORM ELECTRO-GROUP”
МЧЖда бўлмаган.
Т.Б.Х. 26.04.2022 йилдан 30.05.2022 йилга қадар 4,6 млрд сўмлик
маҳсулотни “LIDER CABEL GROUP” МЧЖдан олиб чиқиб кетган бўлиб, ҳайдовчилар
Ғ.Вахобов, Т.Михлиев ва Р.Мустафаевларнинг кўрсатувларига кўра, кабель
маҳсулотлари Нурафшон шаҳридаги прокуратура биносига, ҳарбийлар учун
қурилган уй-жойларга олиб борилган.
Хусусан, Т.Б.Х. ўзининг дастлабки тергов ва барча суд
инстанцияларидаги кўрсатувларида олган кабель маҳсулотларини
2022 йил охирлари ва 2023 йил бошларида қурилишда ишлатганлиги, у ҳар бир
қурилиш объектида мавжуд бўлган омборхонада омбор мудирларига маҳсулотни
ҳужжатсиз топширганлиги, кейинчалик эса маҳсулотни қурилишда ишлатганлиги,
худди шундай “Тошкент вилоят махсус монтаж қурилиш” МЧЖга аввал кабель
маҳсулотларини олиб бориб, монтаж ишларини тугатгач, сарфланган маҳсулот
миқдорига мос равишда шартнома тузганлигини баён қилган.
Т.Б.Х. томонидан Департаментнинг Олмазор туман бўлимига берилган
тушунтириш хатида ҳам кабель маҳсулотларини шартнома тузишдан олдин етказиб
берганлигини баён қилган.
Шунга кўра, “THUNDERSTORM ETECTRO-GROUP'' МЧЖ ва “Тошкент вилоят
махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида 12.12.2022 йилда маҳсулот етказиб бериш
тўғрисидаги шартнома ва 16.12.2022 йилдаги 23, 24,
25-сонли маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисоб фактуралар амалда
ўша вақтда қабул қилинмаган, товарлар амалда бўлмаган ва етказилмаган,
мазкур шартномалар санаси ҳамда маҳсулот қабул қилинганлиги тўғрисидаги
16.12.2022 йилги 23, 24, 25-сонли ҳисоб фактуралар қалбакилаштирилган.
Дастлабки тергов органи томонидан Т.Б.Х.га «Lider-Cabel Group» МЧЖнинг
фирибгарлик йўли билан талон-торож қилинган даромадларининг келиб чиқишига
қонуний тус бериш мақсадида, «Lider-Cabel Group» МЧЖ билан тўлиқ ҳисоб-
китоб қилиш имконияти бўлган бўлсада, 2023 йил май ойида Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, Фидокор МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-хонадонни (кадастр рақами:
10:03:04:01:01:5008:0001:048) 450.000.000 сўмга бевосита ўзининг номига,
2024 йил 23 апрель куни Юнусобод тумани, Матонат МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй,
23-хонадонни (кадастр рақами: 10:07:01:01:02:5005:0001:023) 1.300.000.000
сўмга турмуш ўртоғи Нормўминова Шахзода Абдивасиевна номи ҳарид қилиб,
шунингдек Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Шарқ МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уйни
(кадастр рақами: 11:20:01:11:02:1425) тўлиқ таъмирлаб, ушбу даромадларини
мулкка, яъни турар жой ва бошқа мулкларга айлантириш йўли орқали, жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириб келганликда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан
эълон қилинган айбловни ҳам биринчи босқич суди чиқариб барвақт хулосага
келган.
Бунда, судлар томонидан ипотека шартномалари асосида харид қилинган
юқоридаги хонадонлар учун дастлабки тўлов айнан Т.Б.Х. ва турмуш ўртоғи
Ш.Нормўминовалар томонидан амалга оширилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Жумладан, Т.Б.Х. 2023 йил май ойида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Фидокор” МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-хонадонни 450.000.000 сўмга, 2024 йил 23
апрелда Юнусобод тумани, “Матонат” МФЙ. Ц-5, 34-уй,
23-хонадонни 1.300.000.000 сўмга харид қилган бўлиб, Т.Б.Х.нинг асосий
фаолият тури юқоридаги ҳар икки жамиятлар фаолиятидан иборатлиги ва бошқа
даромад манбаси мавжуд эмаслиги дастлабки терговда аниқланган.
Тафтиш инстанцияси судида ҳам Т.Б.Х.нинг бошқа бирор бир даромад
манбаи борлиги аниқланмади ва Т.Б.Х. ёки унинг ҳимоячилари томонидан бундай
маълумотлар тақдим этилмади.
Т.Б.Х.га тегишли жамиятлар молиявий ночор, дебитор қарздорликлари
ундирилмаган ҳамда кредитор қарздорликлари тўланмаганлиги натижасида
Т.Б.Х.га тегишли “THUNDERSTORM ELECTRO-GROUP” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб
топилган бир вазиятда 2023 йилда 450.000.000 сўмга, 2024 йилда
1.300.000.000 сўмга ипотека кредитлари олиниши, аслида Т.Б.Х. моддий
жиҳатдан тўловга қобилиятсиз бўлган деган ҳолатни инкор қилади.
Шунингдек, Т.Б.Х.га тегишли бўлган Чирчиқ шаҳри, “Шарқ” МФЙ, Шарқ
кўчаси 96Б уй талон-торож қилинган пул маблағлари эвазига капитал
таъмирланганлиги айблови қўйилган бўлиб, дастлабки терговда Е.Баймуратова
кўрсатувларида 2016 йилдан буён МФЙ раиси бўлиб ишлаганлиги, Чирчиқ шаҳри,
“Шарқ” МФЙ, Шарқ кўчаси 96Б уйда таъмирлаш ишлари тахминан 2022-2023
йилларда бошланганлиги ҳақидаги билдирган.
Дастлабки тергов органи томонидан Т.Б.Х.га эълон қилинган айбловга
кўра, у ўз жиноий ҳаракатини давом эттириб, ўзи томонидан ташкил қилинган
“Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ директори
лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра нодавлат тижорат
ташкилотининг мансабдор шахси бўлгани холда, енгил йўллар билан даромад
топиш мақсадида, 2022 йилда терговда шахси аниқланмаган бир қатор шахслар
билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Қатортол Марказ Шох кўчаси, 129-уй манзили бўйича фаолият олиб борувчи
“Lider-Cabel Group” МЧЖ билан “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ўртасида тузилган
13.12.2021 йилги 453-сонли ва 10.01.2022 йилги 1-сонли шартномаларга асосан
бир қатор ҳисоб фактураларга кўра жами 2.679.740.377,53 сўмлик ҳамда
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йилда тузилган 18-
сонли шартномага асосан бир қатор ҳисоб фактураларга кўра жами
4.612.726.599,66 сўмлик, яъни умумий ҳисобда бевосита ўзи раҳбарлик қилиб
келган “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖларни
номига 7.292.466.977,19 сўмлик кабель ва бошқа турдига электр жиҳозларни
маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб олиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 09.08.1996 йилдаги “Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик
юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
1504-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
19.03.1999 йилдаги “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо
қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 125-сонли
Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2001 йилдаги “Нақд пул эмиссиясини
қисқартириш ва тижорат банкларининг жавобгарлигини мустаҳкамлашнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 264-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг
05.08.2002 йилдаги “Пул маблағларини банкдан ташқари муомаласини янада
қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 280-сонли Қарорининг
8-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга
бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
306-сонли Қарори талабига зид равишда “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ номига
қабул қилиб олган товар-моддий бойликларнинг 974.957.300 сўмлик қисмини
ҳамда “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ номига қабул қилиб олган товар-
моддий бойликларнинг 1.352.269.300 сўм, жами 2.327.226.600 сўмлик қисмини
Яшнобод туманида жойлашган “Гумбаз” қурилиш савдо мажмуасида аниқлашнинг
имконияти бўлмаган шахсларга нақд пул маблағларга сотиб юбориб, савдо ва
хизмат кўрсатишдан тушган жами
2 млрд. 327 млн. 226 минг 600 сўмлик тушумларни жамиятга хизмат кўрсатувчи
банклардаги ҳисоб рақамларига топширмасдан, нақд пул маблағларини банкдан
ташқари айланишига йўл қўйиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва хизмат
кўрсатиш қоидаларини бузгани холда бевосита шахсий манфаатларини кўзлаб
келиб, “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ ва “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ҳамда
“Lider-Cabel Group” МЧЖлар ўртасида уч томонлама шартнома тузилишига
эришиб, ушбу шартномага асосан 03.04.2022 йилда қарзи ўтказиш тўғрисида 1-
сонли келишув тузиб, ушбу келишувга асосан “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ
томонидан қарзи тўлаш мажбуриятини олган бўлиб, шу кунгача “Lider-Cabel
Group” МЧЖдан 974.957,3 минг сўмлик харида қилинган маҳсулотлар учун
тўловларни амалга оширилмасдан “Lider-Cabel Group” МЧЖга 974,957,3 минг
сўмлик зарар етказиб, ўзи раҳбарлик қилиб келган “Thunderstorm Eleсtro-
Group” МЧЖ ва “Т-В-Х Electro Group” МЧЖларни қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 07.09.2023 йилги қарорига
асосан “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ тугатувчи бошқарувчиси деб
тайинланган 2 даражали суд тугатувчиси Г.Х.Қодировнинг 20.11.2023 йилги
ҳамда 27.01.2024 йилги хулосаларига кўра, “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ
раҳбари Т.Б.Х.нинг хатти-ҳаракатларида шахсий манфаатларни кўзлаган холда
жамиятни қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги
ҳамда унинг ҳаракатлари оқибатида кредитор “Lider-Cabel Group” МЧЖга жуда
кўп миқдордаги қийматда зарар етказилганлиги акс эттирилган.
Мазкур айблов ҳам биринчи босқич суди томонидан Т.Б.Х.нинг айбловидан
асоссиз чиқарилган кўринади.
Жиноят ишидаги мавжуд ҳужжатлар, яъни 16.08.2019 йилги “Юридик шахс
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги гувоҳномага кўра, “Т-В-Х
Electro Group” МЧЖнинг фаолият тури сифатида “турар биноларни қуриш” этиб
белгиланган бўлиб, унинг фаолиятда кабель ва бошқа турдаги маҳсулотларни
олиб-сотиш назарда тутилмаган.
“Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги 15.03.2022
йилдаги гувоҳномада эса, “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖнинг фаолият тури
“бошқа турдаги хўжалик товарлари савдоси” кўрсатилган бўлиб, унинг ҳам
фаолият турида хизмат кўрсатиш турар биноларни қуриш назарда тутилмаган.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати фикрича, Т.Б.Х. аввалдан режа
асосида ҳаракат қилиб, хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланган “Т-В-Х
Electro Group” МЧЖнинг “Lider-Cabel Group” МЧЖ олдидаги 974.957.300 сўмлик
қарздорлигини тўлаш мажбуриятини савдо фаолияти билан шуғулланиш назарда
тутилган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ зиммасига ўтказиш ҳақида келишув
тузилишига эришиш орқали, М.Рахимбердиев ва амалдаги жамият раҳбари
А.Х.ларни алдаб, тўловларни амалга ошириб беришни ваъда қилиб, олиб
кетилган 974.957.300 сўмлик кабель маҳсулотларининг пулларини тўлаб бериш
ўрнига, мазкур ТМБ ва пулларга алоқаси бўлмаган “Thunderstorm Electro-
Group” МЧЖда сунъий қарздорликни вужудга келтирган.
Ваҳоланки, “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва “Toshkent viloyati Maxsus
Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида дебитор ёки кредитор қарздорлик мавжуд эмас
ҳамда “Lider-Cabel Group” МЧЖнинг 974.957.300 сўмлик маҳсулотлари “Toshkent
viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖга етказиб берилмаган.
Биринчи босқич суди ва апелляция инстанцияси томонидан Т.Б.Х. “Т-В-Х
Electro Group” МЧЖ номига расмийлаштириб олиб кетилган 974.957.300 сўмлик
маҳсулотларни реализация қилиб, пулларини қарзни қоплашга қаратилмай,
ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда ифодаланган ҳаракатлари
асоссиз ва ноқонуний равишда иқтисодий ҳуқуқий муносабат сифатида
баҳоланган.
Хусусан, 03.04.2022 йил ҳолатига “Т-В-Х Electro Group” МЧЖнинг ТМБ
сақлаш омбори ҳамда кабель маҳсулотларининг қолдиғи мавжуд бўлмаган.
Бундан ташқари, Т.Б.Х. бир вақтда “Т-В-Х Electro Group” МЧЖ ва
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖларнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари бўлгани
ҳолда қарздор корхонага нисбатан манфаатдор шахс ҳисобланиб, 2 та
жамиятнинг ҳам мол-мулки таъсисчи сифатида Т.Б.Х.га тегишли бўлиб, ўзининг
бир жамиятидан бошқа бир жамиятига қарздорликни ундириш юзасидан судга
даъво аризаси киритмаслик мақсадида сунъий қарздорликни шакллантириши
натижасида ҳар иккала жамият ҳам қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келган.
Буни Т.Б.Х. 03.04.2022 йилдаги 1-сонли келишув асосида ташкил
этилганига бор йўғи 17 кун, устав жамғармаси эса атига 1.000.000 сўмни
бўлган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ зиммасига 1.216.457.336 сўм
миқдоридаги қарздорликни юклаб, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келганлигида ҳам кўриш мумкин.
Шу билан бирга, Т.Б.Х. “Lider-Cabel Group” МЧЖ билан “Thunderstorm
Electro-Group” МЧЖ ўртасида 04.04.2022 йилда тузилган
18-сонли шартномага мувофиқ, жами 4.612.726.599 сўмлик кабель ва бошқа
турдаги электр жиҳозлари маҳсулотларини ўз зиммасига тўлиқ қабул қилиб
олиб, уларни сақлаш учун омбори мавжуд бўлмаса-да, жамият номига қабул
қилиб олган ТМБнинг 1.352.269.300 сўмлик қисмини Яшнобод туманида жойлашган
“Гумбаз” қурилиш савдо мажмуасига тушириб, назорат-касса машинасини
қўлламаган ҳолда ўтказиб, жуда кўп миқдордаги қийматда савдо ва хизмат
кўрсатиш қоидаларини бузиб, 1.352.269.300 сўмлик ТМБ савдосидан келиб
тушган пул маблағларини “Lider-Cabel Group” МЧЖ олдидаги қарздорликни
қоплашга қаратиш ўрнига, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди “Toshkent viloyati Maxsus Montaj
Qurilish” МЧЖнинг “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ олдидаги сунъий
шакллантирилган кредитор қарздорлиги 1.404.094.708 сўмни такшил қилган бир
вақтда, апелляция инстанцияси судининг мазкур қарздорлик 4.200.000.000
сўмдан ортиқ эканлиги, шу сабабли Т.Б.Х. ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда “Lider-
Cabel Group” МЧЖ олдидаги қарздорликни қоплай олмаганлиги, ҳолат иқтисодий
ҳуқуқий муносабат эканлиги ҳақидаги ўзаро бир бирига зид хулосаси билан
келишмайди.
Шунингдек, Т.Б.Х.нинг юқоридаги ҳолатлардаги айби 2024 йил
29 май кунги А.Х. ва Б.Тўрав ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракати;
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан
ўтказилган 29.05.2024 йилги текшириш далолатномаси ва унга илова бўлган
ҳужжатлар; “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ
ўртасида 04.04.2022 йилда тузилган 18-сонли шартнома; шартномага асосан
жами 4.612.726.599,66 сўмлик маҳсулотлар Т.Б.Х.га берилганлиги ҳолатлари;
“Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ тугатувчи бошқарувчиси деб тайинланган 2
даражали суд тугатувчиси Г.Х.Қодировнинг 20.11.2023 йилги ҳамда 27.01.2024
йилги хулосалари, уларга кўра, “Thunderstorm Eleсtro-Group” МЧЖ раҳбари
Т.Б.Х.нинг хатти-ҳаракатларида шахсий манфаатларни кўзлаган ҳолда жамиятни
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжулиги ҳамда
унинг ҳаракатлари оқибатида кредитор “Lider-Cabel Group” МЧЖга жуда кўп
миқдордаги қийматда зарар етказилганлиги акс эттирилган; 2023 йил май ойида
Т.Б.Х. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фидокор МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-
хонадонни (кадастр рақами: 10:03:04:01:01:5008:0001:048) 450.000.000 сўмга
сотиб олганлиги ҳақидаги олди-сотди шартнома; 2024 йил 23 апрель куни
Т.Б.Х. Юнусобод тумани, Матонат МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй, 23-хонадонни
(кадастр рақами: 10:07:01:01:02:5005:0001:023) 1.300.000.000 сўмга турмуш
ўртоғи Нормўминова Шахзода Абдивасиевна номига харид қилганлиги ҳақидаги
олди-сотди шартнома; 2024 йил 6 август кунги баҳолаш ҳисоботи ва унга илова
бўлган фотожадвал, унга кўра Т.Б.Х. ва унинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Шарқ МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уйни (кадастр
рақами: 11:20:01:11:02:1425) баҳоси 6,3 млрд. сўмни ташкил қилиши; “Т-В-Х
Electro Group” МЧЖ ва “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида тузилган 13.12.2021
йилги 453-сонли шартномага асосан 15.12.2021 йилги 611-сонли ҳисоб
фактурага кўра 124.250.000 сўмлик ва 27.12.2021 йилги 670-сонли ҳисоб
фактурага кўра 65.950.000 сўмлик ҳамда 10.01.2022 йилги 1-сонли шартномага
асосан, 12.01.2022 йилги 4-сонли ҳисоб фактурага кўра 284.779.983,83
сўмлик, 20.01.2022 йилги 7-сонли ҳисоб фактурага кўра 247.638.513,77
сўмлик, 26.01.2022 йилги 8-сонли ҳисоб фактуратуга кўра 71.000.011 сўмлик,
27.01.2022 йилги 14-сонли ҳисоб фактурага кўра 201.620.000,13 сўмлик,
27.01.2022 йилги 12-сонли ҳисоб фактурага кўра 4.899.000,76 сўмлик,
29.01.2022 йилги 17-сонли ҳисоб фактурага кўра 12.936.003,53 сўмлик,
22.02.2022 йилги 26-сонли ҳисоб фактурага кўра 150.000.012,99 сўмлик,
23.02.2022 йилги 27-сонли ҳисоб фактурага кўра 122.000.050 сўмлик,
01.03.2022 йилги 30-сонли ҳисоб фактурага кўра 58.379.504,41 сўмлик,
21.02.2022 йилги 25-сонли ҳисоб фактурага кўра 663.204.269,23 сўмлик,
14.09.2022 йилги 163-сонли ҳисоб фактурага кўра 125.961.026,13 сўмлик ва
10.10.2022 йилги 179-сонли ҳисоб фактурага кўра 547.122.001,75 сўмлик
маҳсулотлар Т.Б.Х. томонидан қабул қилинганлиги ҳолатлари; “Thunderstorm
Eleсtro – Group” МЧЖ ва “Тошкент вилоят Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида
тузилган шартномалар, гўёки маҳсулотлар сотилганлиги ҳақида
расмийлаштирилган ҳисоб фактуралар; 12.12.2022 йилда “Thunderstorm Eleсtro
– Group” ва “Тошкент вилоят Махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида кабель
маҳсулоти етказиб бериш ҳақида тузилган 9-сонли сохта шартнома, мазкур
шартномага асосан расмийлаштирилган 16.12.2022 йилги 23-сонли ҳисоб
фактура, 16.12.2022 йилги 24-сонли ҳисоб фактура ва 16.12.2022 йилги 25-
сонли ҳисоб фактура; “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ тугатувчи
бошқарувчиснинг Департаментнинг Олмазор тумани бўлими бошлиғи номига ёзган
тушунтириши билан, унга кўра «Thunderstorm Electro-Group» МЧЖ собиқ раҳбари
Т.Б.Х. «Lider-Cabel Group» МЧЖдан сотиб олинган 4,6 млрд. сўмлик кабель
маҳсулотларнинг 1,3 млрд. сўмлик қисмини нақд пулга сотиб юбориб, жамият
мулкини ноқонуний равишда балансдан чиқариб юборганлигини баён қилганлиги
ҳамда жиноят ишида мавжуд бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг
қарорларини қонуний ва асосли деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214-моддасида Қорақалпоғистон
Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон
Республикаси Ҳарбий суди жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, унинг
натижаларига кўра иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор
қилиш ва айблов ҳукми чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати Т.Б.Х.га оид жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 октябрдаги ҳукми ва Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2024 йил 17 декабрдаги ажримини бекор қилиб, айблов ҳукми чиқариб Т.Б.Х.ни
тергов органи эълон қилган эпизодлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-
моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган нодавлат тижорат ташкилотида
мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, яъни
нодавлат тижорат ташкилоти мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан
қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига жуда кўп миқдордаги қийматда зарар етказишда ифодаланган
хатти-ҳаракатлар, ЖКнинг 189-моддаси
1-қисмида назарда тутилган бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб,
товарлар савдоси ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги
қийматда бузишда ифодаланган хатти-ҳаракатлар, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми
«а,б» бандларида назарда тутилган бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий
тил бириктириб, сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ
берадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ва расмий ҳужжатларни, такроран,
қалбакилаштиришда ифодаланган хатти-ҳаракатлар, ЖКнинг 228-моддаси 3-
қисмида назарда тутилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан
фойдаланишда ифодаланган ҳаракатлар, ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул
маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса,
уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб
чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа
мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш,
кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий
эгалик ҳуқуқларини ва унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлашда
ифодаланган хатти-ҳаракатлар, ЖКнинг 1811-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни юридик шахснинг
мансабдор шахси томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан
тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан
юзага келтириш ва кўпайтириш, кредиторларга жуда кўп миқдорда зарар
етказишда ифодаланган хатти-ҳаракатларни содир этганликда айбли деб топишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилги
“Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёт тўғрисида”ги Қарорининг 8-
бандида агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки
ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида
олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган
ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган
ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги; агар ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан
қасд айбдорда мулк қабул қилингандан кейин юзага келган бўлса, шахснинг
ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этмайди ва муайян ҳолатларни
инобатга олган ҳолда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли
билан талон-торож қилиш (масалан, шахснинг ўзига хўжалик юритиш, оператив
бошқариш, ишончли бошқариш, етказиб бериш, сақлаш, реализация қилиш ва ҳ.к.
мақсадида қонуний берилган мулкни қонунга хилоф тарзда ва ҳақини тўламай
ўзининг ёки бошқа шахснинг мулкдорлигига қаратиши) сифатида баҳоланиши
лозимлиги белгиланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда
белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина
жавобгар бўлиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра,
айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари
тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки
маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Шунга кўра, судлов ҳайъати Т.Б.Х.нинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Респуликаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидан ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли
билан, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда
кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож
қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларига қайта малакалашни лозим топади.
Судлов ҳайъати Т.Б.Х.га жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлик
даражасини, оилавий шароитини, судланганлиги тугалланганлигини, оилавий
аҳволини, 3 нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-
моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни ғараз
ниятларда содир қилганлиги ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг
7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан
келиб чиқиб, етказилган зарар ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб айбли
деб топилган моддалари санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари ва
озодликдан маҳрум қилиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади.
Судлов ҳайъати, Т.Б.Х.дан жабрланувчи А.Х. фойдасига 2 млрд. 327 млн.
226 минг 600 сўм зарарни ундиришни; Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-
моддасига асосан, тергов органининг 07.08.2024 йилдаги қарори билан ёзма
далил деб эътироф этилиб, жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ва “Toshkent viloyati Maxsus Montaj
Qurilish” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома ва ҳисоб-фактуралар, шунингдек,
“Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ билан “Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида
тузилган шартномалар ва ҳисоб-фактуралар, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг, жиноят иши ҳужжатларида сақлашни белгилашни; Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, “Фидокор” МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-хонадон (кадастр рақами:
10:03:04:01:01:5008:0001:048), Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Матонат”
МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй, 23-хонадон (кадастр рақами:
10:07:01:01:02:5005:0001:023) ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, “Шарқ”
МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уй (кадастр рақами: 11:20:01:11:02:1425) хатлашни
ҳамда белгиланган тартибда сотилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-
моддасига асосан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга
ўтказилишини белгилашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати судланган
Т.Б.Х.га нисбатан қабул қилинган ҳукм ва апелляция инстанцияси ажримини
бекор қилиб, янги айблов ҳукми чиқариб, тафтиш протести ва шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 514, 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Т.Б.Х. (Т.Б.Х.)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 11 октябрдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил
17 декабрдаги ажрими бекор қилинсин.
Т.Б.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми «а» банди, 19211-моддаси 2-қисми «а» банди,
189-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари, 228-моддаси
3-қисми, 243-моддаси, 1811-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбли деб топилсин.
Т.Б.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди
билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми
«а» банди билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси 1-қисми билан иш
ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари
билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан иш
ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1811-моддаси 1-қисми билан 2
(икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан Т.Б.Х.га узил-кесил 6 (олти) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Т.Б.Х.ни ушлаб
турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 6 майдан 11 октябрь кунига қадар)
ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ўташ учун унга узил-кесил 5 (беш) йил
6 (олти) ой 25 (йигирма беш) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияда ўтаттирилсин.
Жазо муддати 2025 йил 3 апрелдан бошлаб ҳисоблансин.
Т.Б.Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин
ва суд залидан қамоққа олиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Марказий
тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Судланувчи Т.Б.Х.дан жабрланувчи А.Х. фойдасига
2 млрд. 327 млн. 226 минг 600 сўм ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан, тергов
органининг 07.08.2024 йилдаги қарори билан ёзма далил деб эътироф этилиб,
жиноят иши ҳужжатларига илова қилинган “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ ва
“Toshkent viloyati Maxsus Montaj Qurilish” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома
ва ҳисоб-фактуралар, шунингдек, “Thunderstorm Electro-Group” МЧЖ билан
“Lider-Cabel Group” МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар ва ҳисоб-фактуралар,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, жиноят иши ҳужжатларида сақлансин.
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Фидокор” МФЙ, 16-мавзе, 9-уй, 48-
хонадон (кадастр рақами: 10:03:04:01:01:5008:0001:048), Тошкент шаҳар,
Юнусобод тумани, “Матонат” МФЙ, Ц-5 мавзеси, 34-уй, 23-хонадон (кадастр
рақами: 10:07:01:01:02:5005:0001:023) ҳамда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри,
“Шарқ” МФЙ, Шарқ кўчаси, 96б-уй (кадастр рақами: 11:20:01:11:02:1425)
хатлансин ҳамда белгиланган тартибда сотилиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 211-моддасига асосан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни
қоплашга ўтказилсин.
Келтирилган тафтиш тартибидаги протест ва шикоят қаноатлантирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи имзо З.Камолов
Ҳайъат судьялари: имзо М.Тургунова
имзо А.Икромов
Аслига тўғри: