← Назад
Решение #773810 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 сентябрь
4-1103-2201/1337-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 196.921.864 сўм
миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи
XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX (2022 йил 19 сентябрдаги 22-86149сонли ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXXX иш юритувчиси
XXXXXXXлар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритилади)га нисбатан 196.921.864 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, судга қўшимча хужжатларни ва ёзма
маълумотномани тақдим этиб, XXXXXXXXXнинг ташқи савдо оператциялари
бўйича 363.216 АҚШ долар миқдорида муддати ўтган дебиторлиги вужудга
келганлигини, ушбу дебиторликка нисбатан 196.921.864 сўм миқдорида жарима
ҳисобланганлигини билдириб, ҳисобланган жаримани қўллаб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар XXXXXXXXX иш юритувчиси
XXXXXXX ҳақиқатдан ҳам хорижий корхоналар билан тузилган шартномаларга
асосан ташқи савдо оператциялари бўйича дебиторлик мавжудлигини, ушбу низоли
ҳолатларни қисқа муддатлар ичида бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини
билдирди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этган тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXXXXXX ҳамда қуйидаги:
XXXXXX
ўртасида
200568925306762844210200004-сонли
импорт
шартномасига асосан 2021 йил 21 сентябрь ҳолатига 351.323 АҚШ доллари;
XXXXXX
ўртасида
200568925306762844210200003-сонли
импорт
шартномасига асосан 2021 йил 21 сентябрь ҳолатига 6364 АҚШ доллари;
XXXXX
ўртасида
200568925306762844210200005-сонли
импорт
шартномасига асосан 2021 йил 15 декабрь сентябрь ҳолатига 5.529 АҚШ доллари,
жами 363.216 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик бартараф этилмаганлиги натижасида дебиторлик қарзи вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг
иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг
27-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига
йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомалага чиқариш (импорт)"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ
таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
- 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда;
- 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
"эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
- 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлаши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида:
2021 йил 01 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва "эркин муомалага чиқариш"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши;
2021 йил 01 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
2021 йил 01 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Тарафлар XXXXXXXXX ҳамда хорижий корхоналар ўртасида тузилган
импорт шартномалари жами 363.216 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати
ўтган дебиторлик қарздорлик вужудга келган.
Ушбу ҳолат судга тақдим этилган TSOYEAT (ташқи савдо
оператцияларининг ягона электрон ахборот тизими) маълумотномаси асосида ўз
тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 10 февраль ҳолатига
1 АҚШ долларининг расмий курси 10.835 сўмни ташкил этган.
Юқорида қайд этилган Низомга кўра, агар жаримани қўллаш масаласини
кўриб чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки
республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида
расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса,
жарима қўлланилмаслиги;
Агар суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига
келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб
кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, қўлланилган жарима
тўланмаслиги;
Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта
маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда
"эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозимлиги назарда
тутилган.
Аризачи XXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXга ташқи савдо
оператциялари бўйича вужудга келган 544.719 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 295.102.060 сўм жаримани
ихтиёрий
равишда
тўлаб
бериш
тўғрисида
2022
йил
11 февраль куни 22-09394-сонли талабнома хати солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига электрон тарзда юборилган.
Жавобгар XXXXXXXXX томонидан талабномада кўрсатилган 544.719 АҚШ
доллар миқдордаги дебитор қарздорлик ёҳуд 295.102.060 сўм жарима қисман
ихтиёрий равишда бартараф этилган.
Шунга кўра, XXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб,
XXXXXXXXXга нисбатан 196.921.864 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги
сабабли аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан
196.921.864 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва
жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз
қолдиришни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг
иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118,
176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 196.921.864 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш мажбурияти XXXXXXXXXX зиммасига
юклатилсин.
Жавобгар XXXXXXXXX ҳисобидан аризачи XXXXXXXXXX фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
XXXXXXXXXга агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат
ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки Республикага товарларни олиб
кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, қўлланилган жарима
бекор қилиниши, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетидан қайтариб берилиши тўғрисида тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Судья:
SSSSSSSSS