← Назад
Решение #773812 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 сентябрь
4-1103-2201/1336-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXга нисбатан 80.234.482 сўм
миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи
XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXX (2022 йил 19 сентябрдаги 2286149-сонли ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXXXX ишончли вакили
JJJJJJJJJJ (2022 йил 26 сентябрдаги ишонянома ва ордер асосида)лар иштирокида
иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритилади)га нисбатан 80.234.482 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXX ишончли
вакили XXXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, судга қўшимча хужжатларни
ва ёзма маълумотномани тақдим этиб, XXXXXXXXXXнинг ташқи савдо
оператциялари бўйича 145.021 АҚШ долар миқдорида муддати ўтган дебиторлиги
вужудга келганлигини, ушбу дебиторликка нисбатан 80.234.482 сўм миқдорида
жарима ҳисобланганлигини билдириб, ҳисобланган жаримани қўллаб беришни
сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар XXXXXXXXXX ишончли вакили
JJJJJJJJJJ ҳақиқатдан ҳам ташқи савдо оператциялари бўйича дебиторлик вужудга
келганлигини, қисқа муддатлар ичида бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини
билдирди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни
ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXXXXXXX ҳамда қуйидаги:
XXXXXXXXX ўртасида 200568925307432880210200004-сонли импорт
шартномасига асосан 2021 йил 25 сентябрь ҳолатига 57.907 АҚШ доллари;
XXXXXXXXX ўртасида 200568925307432880210200006-сонли импорт
шартномасига асосан 2021 йил 23 сентябрь ҳолатига 6.364 АҚШ доллари;
XXXXXXXXX ўртасида 200568925307432880210200007-сонли импорт
шартномасига асосан 2021 йил 22 декабрь сентябрь ҳолатига 80.749 АҚШ доллари,
жами 145.021 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик бартараф этилмаганлиги натижасида дебиторлик қарзи вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг
иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомалага чиқариш (импорт)"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ
таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
- 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10
фоизига тенг миқдорда;
- 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
"эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
- 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70
фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши
назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида:
2021 йил 01 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва "эркин муомалага чиқариш"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши;
2021 йил 01 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга
жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
2021 йил 01 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Тарафлар XXXXXXXXXX ҳамда хорижий корхоналар ўртасида тузилган
импорт шартномалари жами 145.021 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати
ўтган дебиторлик қарздорлик вужудга келган.
Ушбу ҳолат судга тақдим этилган TSOYEAT (ташқи савдо
оператцияларининг ягона электрон ахборот тизими) маълумотномаси асосида ўз
тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 16 февраль ҳолатига
1 АҚШ долларининг расмий курси 10.837 сўмни ташкил этган.
Юқорида қайд этилган Низомга кўра, агар жаримани қўллаш масаласини
кўриб чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки
республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида
расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса,
жарима қўлланилмаслиги;
Агар суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига
келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб
кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, қўлланилган жарима
тўланмаслиги;
Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта
маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда
"эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозимлиги назарда
тутилган.
Аризачи XXXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXXга ташқи савдо
оператциялари бўйича вужудга келган 107.530 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 58.265.011 сўм жаримани ихтиёрий
равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 17 февраль куни 22-11356-сонли ҳамда
80.749 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ёки 45.408.937 сўм жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022
йил 26 апрель куни 22-34109-сонли талабнома хатлари солиқ тўловчининг шахсий
кабинетига электрон тарзда юборилган.
Жавобгар XXXXXXXXXX томонидан талабномада кўрсатилган дебитор
қарздорлик ёҳуд жарима қисман ихтиёрий равишда бартараф этилган.
Шунга кўра, XXXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб,
XXXXXXXXXXга нисбатан 80.234.482 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги
сабабли аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXXXXга нисбатан
80.234.482 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва
жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз
қолдиришни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг
иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118,
176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар XXXXXXXXXXга нисбатан 80.234.482 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш мажбурияти XXXXXXXXXXX зиммасига
юклатилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан аризачи XXXXXXXXXXX фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
XXXXXXXXXXга агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат
ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки Республикага товарларни олиб
кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, қўлланилган жарима
бекор қилиниши, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетидан қайтариб берилиши тўғрисида тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Судья:
SSSSSSSSS