Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1333 Дата решения 26.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "SHOX GRAND PLASTIK" хусусий корхонаси
Source ID 908984 Claim ID 2894672 PDF Hash 5df7716c18c7b2bd... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 26 сентябрь 4-1103-2201/1333-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXга нисбатан 112.469.000 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXX (2022 йил 19 сентябрдаги 22-86149-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритилади)га нисбатан 112.469.000 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, судга қўшимча хужжатларни ва ёзма маълумотномани тақдим этиб, XXXXXXXнинг ташқи савдо оператциялари бўйича 200.000 АҚШ долар миқдорида муддати ўтган дебиторлиги вужудга келганлигини, ушбу дебиторликка нисбатан 112.469.000 сўм миқдорида жарима ҳисобланганлигини билдириб, ҳисобланган жаримани қўллаб беришни сўради. Жавобгар тараф тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXXXX ҳамда XXXXX ўртасида 200455084304571996210200001-сонли экспорт шартномасига асосан 2021 йил 06 декабрь ҳолатига 200.000 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги натижасида дебиторлик қарзи вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: - 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; - 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; - 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида: 2021 йил 01 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва "эркин муомалага чиқариш" божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши; 2021 йил 01 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 01 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Тарафлар XXXXXXX ҳамда хорижий корхоналар ўртасида тузилган импорт шартномалари жами 200.000 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат судга тақдим этилган TSOYEAT (ташқи савдо оператцияларининг ягона электрон ахборот тизими) маълумотномаси асосида ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 26 апрель ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 11.246.9 сўмни ташкил этган. Юқорида қайд этилган Низомга кўра, агар жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, жарима қўлланилмаслиги; Агар суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, қўлланилган жарима тўланмаслиги; Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозимлиги назарда тутилган. Аризачи XXXXXXXX томонидан XXXXXXXга ташқи савдо оператциялари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 26 апрель куни 22-33981-сонли талабнома хати солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон тарзда юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган 200.000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик ёҳуд 112.469.000 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмаган. Шунга кўра, XXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб, XXXXXXXга нисбатан 112.469.000 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги сабабли аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXга нисбатан 112.469.000 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар XXXXXXXга нисбатан 112.469.000 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш мажбурияти XXXXXXXX зиммасига юклатилсин. Жавобгар XXXXXXX ҳисобидан аризачи XXXXXXXX фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. XXXXXXXга агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ёки Республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, қўлланилган жарима бекор қилиниши, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши тўғрисида тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья: SSSSSSSSS