← Назад
Решение #773827 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 26 сентябрь
4-1103-2201/1341-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 3.541.306 сўм миқдорда
жарима қўллаш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXX ишончли
вакили XXXXXXXX (2022 йил 19 сентябрдаги 22-86149-сонли ишончнома асосида)
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат қилиб, XXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб
юритилади)га нисбатан 3.541.306 сўм жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, судга қўшимча хужжатларни ва ёзма
маълумотномани тақдим этиб, XXXXXXXXXнинг ташқи савдо оператциялари
бўйича 6.297 АҚШ долар миқдорида муддати ўтган дебиторлиги вужудга
келганлигини, ушбу дебиторликка нисбатан 3.541.306 сўм миқдорида жарима
ҳисобланганлигини, суд муҳокамасига қадар дебиторлик қарздорликни қисман
бартараф қилинганлигини баён қилиб, ҳисобланган жариманинг бартараф қилинмаган
қисмини қўллаб беришни сўради.
Жавобгар тараф тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни
унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXXXXXX ҳамда қуйидаги:
XXXXXXX
ўртасида
200917600304417039210200002-сонли
импорт
шартномасига асосан 2022 йил 22 январь ҳолатига 5.765 АҚШ долар миқдорида;
XXXXXX
ўртасида
200917600304417039210100007-сонли
импорт
шартномасига асосан 2022 йил 17 январь ҳолатига 532 АҚШ долар миқдорида, жами
6.297 АҚШ доллар миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф
этилмаганлиги натижасида дебиторлик қарзи вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси
ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-бандига кўра, чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар, шунингдек, "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар
(кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни)
белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
- 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
10 фоизига тенг миқдорда;
- 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
"эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
- 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши
назарда тутилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021
йил
21 апрелдаги "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида:
2021 йил 01 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва "эркин муомалага чиқариш"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши;
2021 йил 01 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
01 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Тарафлар XXXXXXXXX ҳамда хорижий корхоналар ўртасида тузилган импорт
шартномалари
жами
6.297 АҚШ долар миқдорида миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлик
вужудга келган.
Ушбу ҳолат судга тақдим этилган TSOYEAT (ташқи савдо оператцияларининг
ягона электрон ахборот тизими) маълумотномаси асосида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 26 апрель ҳолатига
1 АҚШ долларининг расмий курси 11.246.9 сўмни ташкил этган.
Юқорида қайд этилган Низомга кўра, агар жаримани қўллаш масаласини кўриб
чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага
товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида
расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса,
жарима қўлланилмаслиги;
Агар суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб,
валюта маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш
ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, қўлланилган жарима тўланмаслиги;
Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта
маблағларининг келиб тушиши ёки республикага товарларни олиб кириш ҳамда
"эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозимлиги назарда
тутилган.
Аризачи XXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXга ташқи савдо
оператциялари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 26 апрель
куни 22-33982-сонли талабнома хати солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали
электрон тарзда юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган
6.297 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик ёҳуд 3.541.306 сўм миқдоридаги
молиявий жаримани ихтиёрий равишда бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар
кўрилмаган.
Шунга кўра, XXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат қилиб,
XXXXXXXXXга нисбатан 3.541.306 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамаси жараёнида аризачи XXXXXXXXXX томонидан тақдим
этилган 2022 йил 20 сентябрдаги 22-86565-сонли маълумотномасига асосан
XXXXXXXXX томонидан дебиторлик қарздорлиги қисман бартараф этилиб,
жавобгар ҳамда XXXXXXX билан тузилган 200917600304417039210200002-сонли
импорт шартномасига асосан 5.765 АҚШ доллар миқдоридаги дебиторлик ёҳуд
3.241.659.58 сўм жарима бартараф этилмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан ўз исботини топганлигини, жавобгар
томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати қисман бартараф қилинганлигини инобатга олиб,
аризани қисман қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 3.241.659.5 сўм
миқдорида жарима қўллашни, қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни,
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 19бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда тарафлар давлат божини тўлашдан
озод қилинганлигини инобатга олиб, ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи
тўловини ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси
ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-банди, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-179, 222моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан 3.241.659.5 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Қўлланилган жаримани ундириш мажбурияти XXXXXXXXXX зиммасига
юклатилсин.
Жавобгар XXXXXXXXX ҳисобидан аризачи XXXXXXXXXX фойдасига
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
XXXXXXXXXга агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида
валюта маблағларининг келиб тушиши ёки Республикага товарларни олиб кириш
ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, қўлланилган жарима бекор қилиниши,
тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қайтариб
берилиши тўғрисида тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест
келтиришга ҳақли.
Судья:
SSSSSSSSS