← Назад
Решение #77446 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 109 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил апрель ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг
раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Ҳ.Икромов ва унинг
ҳимоячиси Б.Иногамов, жабрланувчи С.Бойқобиловнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 1-қисми
билан гумонланган Икромов Ҳасан Садриддин ўғлига нисбатан №
1-1006-2501/411-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Икромов Ҳасан Садриддин ўғли (Ikromov Hasan
Sadriddin o‘g‘li)-2005 йил 05 апрель куни Навоий
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий,
ёлланма ишчи, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Навоий
вилояти, Хатирчи тумани, Олтинсой МФЙ, 164-уйда
истиқомат қилади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда
жабрланувчининг
кўрсатувларини
эшитиб,
ишда
тўпланган
ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2025 йил 26 февраль куни соат тахминан 22:30 да фуқаро Икромов
Ҳасан Садриддин ўғли Чилонзор тумани, Бешёғоч МФЙ Т.Расулов
кўчасида бўла туриб, Бойқобилов Сардорбек Фарход ўғли билан
ўрталарида юзага келган келишмовчилик натижасида С.Бойқобиловнинг
танасининг турли соҳаларига қўли билан уриб тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 2025 йил 05 март кунидаги
№1412-Х-Усмон-сонли хулосасига кўра, С.Бойқобиловда юқори лаб чап
томон ички шиллиқ қаватига ўтиб борган эзилиб йиртилган яраси, чап
кўз қовоқларининг қонталашлари, чап кўз пастки қовоқнинг шилинмаси
каби жароҳатлар аниқланган. Аниқланган тан жароҳатлари оғирлик
даражасига кўра 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп бўлмаган СОҒЛИҚНИ
ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛГАН ЕНГИЛ тан
жароҳатларига кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Ҳ.Икромов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда гумон қилинган.
Гумонланувчи Ҳ.Икромов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи С.Бойқобиловдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи С.Бойқобиловга етказилган
моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб,
ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб
кўрсатув берди.
Жабрланувчи С.Бойқобилов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда Ҳ.Икромовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга
етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини,
ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро
ярашганлиги сабабли Ҳ.Икромовга нисбатан бўлган жиноят ишини
ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Ҳ.Икромов ҳамда жабрланувчи
С.Бойқобилов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик
ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи С.Бойқобилов ва ҳамда гумонланувчи
Ҳ.Икромовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи
Ҳ.Икромов
ва
унинг
ҳимоячиси
Б.Иногамов,
жабрланувчи
С.Бойқобиловнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, Ҳ.Икромовнинг муқаддам судланмаганлигини,
айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ҳ.Икромовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек,
жабрланувчи
С.Бойқобиловга
Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Икромов Ҳасан Садриддин ўғли (Ikromov Hasan
Sadriddin o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми
талабидан келиб чиқиб жабрланувчи С.Бойқобиловга мазкур жиноят
иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров