Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/347 Дата решения 03.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372924 Claim ID 2766738 PDF Hash 9c3b496a5709fcb9... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 257 1 code_article
онуннинг 23-моддаси онуннинг 23 law
збекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 257 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил апрель ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи Ф.Жўраев ва унинг ҳимоячиси “HIMOYA NUR MEDIA” адвокатлар ҳайъати адвокати С.Турсунов, жабрланувчи Б.Холиёровнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 257-моддасининг 1-қисми билан айбланган Жўраев Фарход Бахром ўғлига нисбатан 1-1006-2501/347-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Жўраев Фарход Бахром ўғли (Jo‘rayev Farxod Baxrom o‘g‘li) – 1992 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “MODERNQUILL” МЧЖ раҳбари, оилали, тўрт нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор МФЙ, 77-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ф.Жўраев, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, Чорбоғ кўчаси, 8-уйда жойлашган "MODERNQUILL" МЧЖга директор бўла туриб, 2024 йил 01 январь кунида "MODERNQUILL" МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД ҳузуридаги 1-минтақавий ҳудуд 48сонли манзил калонияси ўртасида имзоланган 4/2024-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага асосан, 48-сонли МКда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Б.Холиёров юк ташувчи ишчи сифатида келган бўлсада, унга ҳеч қандай техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги йўриқнома ўтмасдан, махсус ишчи кийим билан таъминламасдан, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, 2024 йил 24 июль куни соат тахминан 16:00да Б.Холиёровни "MODERNQUILL" МЧЖга юк ташувчи ишчи сафатида келган бўлсада, уни цехдаги бўяш ишларини амалга ошириш учун махсус матога ранг берувчи дастгоҳига ишга қўйган. Бунинг оқибатида, Б.Холиёров иш жойида хавфсизлик талабларига риоя этиш бўйича иш жойи йўриқномаси билан таништирилмаганлиги, меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаганлиги сабабли, ушбу дастгоҳ ичида айланаётган матолар узулиши бошлаганлигини кўриши билан мазкур дастгоҳ қопқоғини очган ҳамда ускуна ичидан чиққан иссиқ буғ Б.Холиёров танасига тегиши туфайли тан жароҳати олган. РСТЭИАМ Тошкент шаҳар филиалининг 2024 йил 12 августдаги №5545-Х-Кур-сонли хулосасига кўра Б.Холиёровнинг танасида иссиқ буғдан юзи, бўйин, танаси, ўнг қўлининг 2-3А-даражали термик куйиши, S-10%.фи10 бирлик, чап тирсак орқа юзи шилинмаси каби тан жароҳатлари аниқланган, аниқланган тан жарохатлари юқори ҳарорат (иссиқ буғ) ва ўтмас қаттиқ жисм таъсирида кўрикдан ўтувчи айтган, тиббий ҳужжат ва қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги, аниқланган тан жароҳатлари оғирлик даражаси бўйича узоқ, 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келган, ушбу мезонга кўра ўртача оғир тан жароҳати деб баҳоланган. Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат назорати инспексияси томонидан "MODERNQUILL" МЧЖдаги ишчи Б.Холиёров билан 2024 йил 24 июль куни "MODERNQUILL" МЧЖ ҳудудидаги юз берган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномасига кўра "MODERNQUILL" МЧЖ директори Ф.Хўжаев Б.Холиёровни корхона ҳудудига ишлаш учун келган вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича кириш ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтказилмасдан, мустақил иш бошлашдан аввал билим савияларини текширмаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августдаги 272-сон билан рўйхатдан "Мехнат мухофазаси бўйича ўқитишни ташкиллаштириш ва билимларини текшириш тўғрисида"ги намунавий низомнинг 8,9,10 ва 14 банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуннинг 23-моддаси 2-қисми талабларини бажармаганлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Ф.Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Судланувчи Ф.Жўраев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Б.Холиёровдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Б.Холиёровга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Б.Холиёров суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Ф.Жўраевга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи Ф.Жўраевга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида судланувчи Ф.Жўраев, жабрланувчи Б.Холиёровга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 257-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Б.Холиёров ва судланувчи Ф.Жўраевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи Ф.Жўраев ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи Б.Холиёровнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи Ф.Жўраевнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 257моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Ф.Жўраевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Б.Холиёров Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Айбланувчи Жўраев Фарход Бахром ўғли (Abdurasulov Boburjon Baxodir o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 257-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, Ф.Жўраевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. 4 Жабрланувчи Б.Холиёровга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров