← Назад
Решение #774531 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street, 4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 26 сентябрь
4-1406-2201/2630-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “OLOT AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигига нисбатан дебитор
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат килиб, унда жавобгар “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан “OLOT
AGROSERVIS MTP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) фойдасига 1 410 541 сўм асосий қарз ва 705 270,50 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова
қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси
даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020
йил 27 июнь куни 21-сонли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга
хизматлар кўрсатиш ва механизация ёрдамида ишлар бажариш юзасидан
шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан, ушбу шартнома бўйича “Бажарувчи”
“Буюртмачи” буюртманомасига асосан фермер хўжалигига тегишли ер
майдонига механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агротехника
хизматлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа
хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса ушбу хизматларни
қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.2.2-бандига кўра, “Буюртмачи” шартнома шартлари
бўйича, шартнома тузилган санадан бошлаб 5 кун ичида 50 фоиз миқдорида
олдиндан тўлов, кўрсатилган хизматлар учун қабул қилиш-топшириш
далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 60 кун мобайнида якуний тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномадаги мажбуриятлари бажарилиб,
1 410 541,02 сўмлик агротехника хизматлари кўрсатилган ва жавобгар
томонидан кўрсатилган хизматлар 2020 йил 07 июлдаги 172-сонли счёт-фактура
орқали қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳақи ўз вақтида
тўлаб берилмаганлиги натижасида даъвогарнинг олдида 1 410 541 сўм қарздор
бўлиб қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хатлари
эътиборсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг жавобгардан 1 410 541 сўм асосий қарзни ундириш талаби
ишдаги шартнома, счёт-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топди, шу сабабли у қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 705 270,50 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.6-бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан хизматлар
кўрсатиш муддати муддати кечиктирилганда кечиктирилган хар бир кун учун
кўрсатилиши лозим бўлган хизмат баҳосининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо
сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда “Бажарувчи”га пеня тўлайди.
Шартноманинг ушбу бандига кўра жавобгардан ундирилиши сўралган
пеня миқдори 705 270,50 сўм миқдорида тўғри ҳисобланган.
Лекин, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблигини, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлигини, қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини инобатга олиб, пеняни камайтирган ҳолда 250 000 сўм
миқдорида ундиришни, пенянинг қолган қисмини ундиришни рад этишни лозим
топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу модданинг 6-қисмига асосан, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси
2-бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши белгиланган.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 410 541 сўм асосий қарз,
250 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатларини ундиришни, даъвонинг
қолган 455 270,50 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
жавобгардан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 - моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Бухоро
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан “OLOT AGROSERVIS MTP”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 410 541 сўм асосий қарз, 250 000
сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 1 684 541 сўм
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган 455 270,50 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
“TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев