Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1403-2201/732 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый "YOQUBXON AZIYA STAR" MCHJ
Source ID 919622 Claim ID 2901957 PDF Hash 419b9faf8d9c4ffa... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онунининг 1-моддаси онуни 1 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1403-2201/732-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Сатторов (21.12.2021 йилдаги 03-23/1037-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасини даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарздорлигини ундирииш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 07 май куни “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 118-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан 21 фоиз устама ҳақи белгилаб, 60 ой муддатга қайтариш шарти билан бетон, плита ишлаб чиқариш ва тош майдалаш заводи асбоб ускуналарини ҳамда хомашё сотиб олиш учун берилганлигини, кредит хавфини олдини олиш мақсадида гаров таъминотига даъвогарга тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Чоштепа МФЙ, Чоштепа қишлоғида жойлашган, кадастр рақами 14:09:11:02:08:0328, умумий ер майдони 11 000,0 кв.м. бўлган “Плита маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тош майдалаш цехи” биноси, TMBR русумли, model FEEDER, тури P.M.CH.35m3h, 2019 йилда Эронда ишлаб чиқарилган бетон ишлаб чиқариш ускунаси, “JAW CRUSHER” 2-ярусли виброгроход, VIBROSCREEN FULL AND ACCESSORIES виброгроход, CONVEYOR BELT русумли 2018 йилда ишлаб чиқарилган тош ва қумларни майдалаш дастгоҳи қўйилганлигини, жавобгар кредит шартномасини қўпол равишда бузиб, шартномада кўрсатилган мажбуриятни бажармаганлигини, ажратилган кредит ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаганлиги натижасида 194 700 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги, 350 635 858 сўм фоиз қарздорлиги, жами 545 335 858 сўм муддати ўтган ва фоиз қарздорлиги вужудга келганлигини, жавобгар банк томонидан ёзма ва оғзаки огоҳлантиришга қарамасдан кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш чораларни кўрмаганлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 194 700 000 сўм тўлов муддати ўтган кредит қарздорлигини, 350 635 858 сўм фоиз қарздорлигини, 4 485 000 000 сўм муддатли кредит қарздорлигини, жами 5 030 335 858 сўм миқдорида кредит ва фоиз қарздорлигини ундириб беришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Чоштепа МФЙ, Чоштепа қишлоғида жойлашган, кадастр рақами 14:09:11:02:08:0328, умумий ер майдони 11 000,0 кв.м. бўлган “Плита маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тош майдалаш цехи” биноси, TMBR русумли, model FEEDER, тури P.M.CH.35m3h, 2019 йилда Эронда ишлаб чиқарилган бетон ишлаб чиқариш ускунаси, “JAW CRUSHER” 2-ярусли виброгроход, VIBROSCREEN FULL AND ACCESSORIES виброгроход, CONVEYOR BELT русумли 2018 йилда ишлаб чиқарилган тош ва қумларни майдалаш дастгоҳига қаратишини, суд муҳокамасини савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг 2022 йил 16 сентябр кунги ажрими билан Ўзбекистон Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Учинчи шахс судга эътирознома тақдим этиб, унда суд мажлисини унинг иштирокисиз ўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан Савдосаноат палатаси, жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили А.Сатторов ўз тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлашлигини, даъво аризада учинчи шахс тўлаб берган компенсация чегирилган ҳолда қолган қарздорликни ундириш сўралаётганлигини, жавобгар суд кунига қадар кредит тўловларини амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамияти («Қарз олувчи») ўртасида 2021 йил 07 май куни 118-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига 4 680 000 000 сўм миқдорида кредит беради, «Қарз олувчи» эса олинган кредит суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтаради. Кредит шартномасининг 1.2-бандига кўра, кредит 60 ой муддатга берилади. Кредит шартномасининг 1.3-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қуватлаш давлат жамғармасининг 5%ни қоплаш шарти билан йиллик 21 фоизни ташкил этади. жавобгарга 01.06.2022 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 265 000 000 сўм, 01.06.2022 йилдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 075 000 000 сўм, 25.06.2022 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 075 000 000 сўм ва 25.06.2022 йилдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси билан 265 000 000 сўм, жами 4 680 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Натижада даъво ариза берилган 2022 йил 17 август ҳолатига 194 700 000 сўм тўлов муддати ўтган кредит қарздорлиги, 350 635 858 сўм фоиз қарздорлиги, 4 485 000 000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, жами 5 030 335 858 сўм миқдорида кредит ва фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар жавобгарга огоҳлантириш хатлари билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини бартараф этишни сўраган. Жавогар ушбу огоҳлантириш хатларини эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси 2-қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2021 йил 14 апрелда 2021/С-20769 – сонли компенсация тақдим этиш шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.3-бандига кўра, компенсация йиллик 5 фоиз миқдорида берилади, 2.3-бандига кўра эса қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг муддати ўтган қарздорлиги 90 кундан ошганда компенсация бериш тўхтатилади. Учинчи шахс судга берган эътирозномасида ҳам унинг мажбурият бўйича жавобгарлиги субсидар тартибда эканлигини билдирган. Даъвогарнинг 2022 йил 23 сентябр куни ҳолатига тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 389 700 000 сўм тўлов муддати ўтган кредит қарздорлиги, 391 365 256 сўм фоиз қарздорлиги, 4 290 000 000 сўм муддатли кредит қарздорлиги, жами 5 071 065 256 сўм миқдорида кредит ва фоиз қарздорлигини ташкил этади. Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар даъво аризаси судга берилганидан кейин ҳам тўловларни амалга оширмаган. Юқоридагиларга кўра суд, ишда тўпланган далиллар, яъни кредит шартномаси, тўлов топшириқномалари, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 4 679 700 000 (4 290 000 000 сўм муддатли ва 389 700 000 сўм муддати ўтган) сўм кредит асосий қарзини ва 350 635 858 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар (Ипотекага олувчи) ва жавобгар (Ипотекага қўювчи) ўртасида 2021 йил 24 июн куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасига кўра кредит таъминоти сифатида Ипотекага қўювчига тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Чоштепа МФЙ, Чоштепа қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 11 000,0 кв.м. бўлган “Плита маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тош майдалаш цехи” биноси (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан), TMBR русумли, model FEEDER, тури P.M.CH.35m3h, 2019 йилда Эронда ишлаб чиқарилган бетон ишлаб чиқариш ускунаси, “JAW CRUSHER” 2-ярусли виброгроход, VIBROSCREEN FULL AND ACCESSORIES виброгроход, CONVEYOR BELT русумли 2018 йилда ишлаб чиқарилган тош ва қумларни майдалаш дастгоҳи гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси биринчи қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Ипотека шартномасининг 7-бандига кўра, Қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда Гаровга олувчининг талаби гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондирилади. Жавобгар кредит шартномаси бўйича тўловларни лозим даража бажармаганлиги учун даъвогарда ундирувни гаровда турган мулкка қаратиш учун ҳуқуқи юзага келганлиги сабабли ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйган мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ва Республика бюджетига 100 606 717,16 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамиятидан “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 4 679 700 000 сўм кредит асосий қарзи, 350 635 858 сўм фоиз қарздорлиги ва ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Чоштепа МФЙ, Чоштепа қишлоғида жойлашган умумий ер майдони 11 000,0 кв.м. бўлган “Плита маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тош майдалаш цехи” биноси (ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан), TMBR русумли, model FEEDER, тури P.M.CH.35m3h, 2019 йилда Эронда ишлаб чиқарилган бетон ишлаб чиқариш ускунаси, “JAW CRUSHER” 2-ярусли виброгроход, VIBROSCREEN FULL AND ACCESSORIES виброгроход, CONVEYOR BELT русумли 2018 йилда ишлаб чиқарилган тош ва қумларни майдалаш дастгоҳига қаратилсин. "YOQUBXON AZIYA STAR" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 100 606 717,16 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Б.Х.Жураев