Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2562 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MIKROKREDITBANK" ATB Ответчик / Подсудимый "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалиги
Source ID 919611 Claim ID 2885736 PDF Hash 03214fe098594dd4... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 сентябр Пайариқ тумани 4-1406-2201/2562-сонли иш раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалигига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 12 июн куни тузилган 1298-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 30 000 000 сўм миқдорида картошкачилик фаолиятини ривожлантириш учун 12 ой муддатга йиллик 22,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилганлигини, 11.06.2021 йилда шартнома муддати тугаганлигини, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 21 082 035 сўм, фоиз қарздорлигидан 7 603 872 сўмни ташкил қилишлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 21 082 035 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 7 603 872 сўм фоиз қарзини ундиришни, ишни “Савдо-саноат палатаси” иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3-қисмларига асосан, ишни Савдо-саноат палатаси ва тарафларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалиги («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 12 июн куни 1298-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 30 000 000 сўм миқдорида 22,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 2021 йил 11 июнгача кредит маблағи ажратади. Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 12.06.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 30 000 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида даъво аризаси расмийлаштирилган 22.06.2022 йил ҳолатига 21 082 035 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 7 603 872 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар тақдим қилган 23.09.2022 йилдаги 04-10/1242–сонли маълумотномасидан кўринишича, жавобгарнинг 23.09.2022 йил ҳолатига 7 604 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи мавжуд. Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар судга даъво аризаси берилганидан кейин 21 082 034,76 сўм тўловни амалга оширган, натижада 13 478 035 сўм кредит асосий қарзи ва 7 603 872 сўм фоиз қарздорлиги сўндирилган. Шу сабабли суд, юқоридаги қонунчилик ва кредит шартномаси талабларига мувофиқ ишда мавжуд бўлган кредит шартномаси, кредит ажратилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли даъво ариза талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблаб, жавобгар судга даъво аризаси берилгандан кейин қисман тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 604 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзини ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 573 718,14 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736, 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалигидан "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки фойдасига 7 604 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. "PRIMKENT JASURBEK MEVALARI" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 573 718,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев