Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/404 Дата решения 02.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372587 Claim ID 2784563 PDF Hash abd78f03610ad182... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 105 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 105 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 105 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил апрель ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи А.Шарипов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Х.Шариповнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 105-моддасининг 1-қисми билан гумонланган Шарипов Аскар Таджибаевичга нисбатан № 1-1006-2501/404-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Шарипов Аскар Таджибаевич (Sharipov Askar Tadjibayevich)-1983 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, тўрт нафар фарзандлари бор муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Хайробод МФЙ, 20-мавзе, 224/2-уйда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гумонланувчи Шарипов Аскар Таджибаевич 2025 йил 27 январь куни соат 22:00ларда, Чилонзор тумани “Хайробод” маҳалласи 224/2-уйнинг ховлисида бўла туриб, шу ерда бўлган ўзининг акаси Шарипов Ходжиакбар Таджибаевич билан ўзаро тортишиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида Х.Шариповнинг юзига уриб, тан жароҳати етказган. Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг 2025 йил 25 феврал кунидаги 1127-Х-Кур-сонли хулосасига кўра, Х.Шариповда “чап қўл 5-кафт суягининг бошчаси остидан ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг тепа соҳа эзилиб йиртилган яраси, ўнг яноқ соҳаси ва бурун соҳаси кесилган яралари” жароҳатлари борлиги, ушбу жароҳатлар оғирлиқ даражасига кўра, ЎРТАЧА ОҒИР турдаги жароҳатлар туркумига кириши аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи А.Шарипов Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи А.Шарипов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Х.Шариповдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Х.Шариповга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи Х.Шарипов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда А.Шариповга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли А.Шариповга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи А.Шарипов ҳамда жабрланувчи Х.Шарипов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 105-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Х.Шарипов ва ҳамда гумонланувчи А.Шариповнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи А.Шарипов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Х.Шариповнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Шариповнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ А.Шариповни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. 3 Шунингдек, жабрланувчи Х.Шариповга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Шарипов Аскар Таджибаевич (Sharipov Askar Tadjibayevich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабидан келиб чиқиб жабрланувчи Х.Шариповга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри имзо И.Сабиров