← Назад
Решение #77541 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 109 | 2 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил апрель ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг
раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи Ш.Курбанов ва унинг
ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Ш.Курбановнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 109-моддасининг 2-қисми
билан гумонланган Курбанов Шоумар Шаакмаловичга нисбатан №
1-1006-2501/403-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Курбанов Шоумар Шаакмалович (Kurbanov
Shoumar Shaakmalovich)-1984 йил 30 май куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, тадбиркор,
оилали, икки нафар фарзандлари бор муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани,
Алимпия МФЙ, Мухбир кўчаси, 55-уйда истиқомат
қилади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда
жабрланувчининг
кўрсатувларини
эшитиб,
ишда
тўпланган
ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2025 йил 10 январь куни соат тахминан 14:30да фуқаро Курбанов
Шоумар Шаакмалович, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон
м.ф.й ҳудудида жойлашган Абу-Сахий бозорида бўла туриб, одамлар
серқатнов бўлишига қарамай жамиятда юриш туриш қоидаларини
қасддан менсимасдан, шу ерда бўлган фуқаро Курбанов Шомахсуд
Шаакмалович билан ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида,
Курбанов Шомахсуд Шаакмаловичнинг танасининг турли соҳаларига
совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган жисм билан уриб,
тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизасининг 2025 йил 16 январь кунидаги
234-Х-Кур-сонли хулосасига кўра, Курбанов Шомахсуд Шаакмаловичда
бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона сохасининг эзилибйиртилган яраси, чап энгса-қулоқ орти соҳаси ва ўнг ёноқ сохаси тери
ости гематомалари, кўкрак қафаси орқа юзаси шилинмаси ва юмшоқ
тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган. Аниқланган тан
жароҳатлари оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп
бўлмаган СОҒЛИКНИ ҚИСҚА МУДДАТГА БУЗИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛГАН
ЕНГИЛ тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Ш.Курбанов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда гумон қилинган.
Гумонланувчи Ш.Курбанов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор
бўлиб, жабрланувчи ту-ишган акаси Ш.Курбановдан кечирим сўраб,
ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи
Ш.Курбановга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у
билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят
ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди.
Жабрланувчи Ш.Курбанов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни
тасдиқлаб, ҳозирда укаси Ш.Курбановга нисбатан даъвоси йўқлигини,
унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф
қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини
билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Ш.Курбановга нисбатан
бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида
кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи Ш.Курбанов ҳамда жабрланувчи
Ш.Курбанов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод
этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи
билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик
ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи Ш.Курбанов ва ҳамда гумонланувчи
Ш.Курбановнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда
Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи
Ш.Курбанов
ва
унинг
ҳимоячиси
Ш.Юлчиева,
жабрланувчи
Ш.Курбановнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, Ш.Курбановнинг муқаддам судланмаганлигини,
айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини,
гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ
бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий
бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши
3
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ш.Курбановни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан
юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи Ш.Курбановга Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтириш лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Курбанов Шоумар Шаакмалович (Kurbanov Shoumar
Shaakmalovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмида
кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК
84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми
талабидан келиб чиқиб жабрланувчи Ш.Курбановга мазкур жиноят иши
бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш
ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри
имзо
И.Сабиров