Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3417 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый "Эшназар Асмахон" хусусий корхонаси
Source ID 919885 Claim ID 2912042 PDF Hash 85cd2078508e9ae3... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 сентябрь 4-1603-2201/3417-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААманфаатида жавобгар ББдан жами 44 892 104 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили М.Узақов (ишончномага асосан), жавобгар раҳбари А.Мадиѐровлар иштирокида, суд биносида ўтказилган суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)дан кредит ва фоизлардан жами 44 892 104 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабларини 34 197 524 сўмга қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари даъво аризасига киритилгандан сўнг 3 700 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, унгча ҳам қарздорлиги даъво аризасида киритилганидек бўлмаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ўзининг иштирокисиз кўришни илтимоснома қилган. Шунга кўра суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. 1 Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 25 июнь куни автомашина сотиб олиш мақсадида кредит ажратиш ҳақида 250-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, жавобгарга 36 ой муддатга 114 449 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 50 470 GBA давлат рақам белгили, “Ласетти” русумли автомашинаси гаровга олинган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва фоизлардан жами 44 892 104 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Бироқ, ишни кўриш жараѐнида жавобгар томонидан 2022 йил 23 августдаги тўлов ҳужжатига асосан 3 700 000 сўм, даъво аризаси киритилишидан олдин 6 994 580 сўм жами 10 694 580 сўм тўловлар амалга 2 оширилган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг маълумотномасига ва тўлов ҳужжатларига асосан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, даъвонинг 6 994 580 сўм қисми даъво аризаси киритилишидан аввал тўланганлиги учун асоссиз эканлиги, 3 700 000 сўм қисми даъво аризаси киритилгандан сўнг тўланганлиги учун қаноатлантириш рад этилиши ҳамда даъво талаблари 34 197 524 сўмга қаноатлантирилиши лозим бўлади. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 50 470 GBA давлат рақам белгили, “Ласетти” русумли автомашинаси гаровга қўйилган. Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта харажатини, бюджетга 757 950,48 сўм давлат божи ундириш ҳамда даъвогардан бюджетга 139 891,6 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: АА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. АА фойдасига ББдан кредит ва фоизлардан бўлган 34 197 524 сўм ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. ББдан бюджетга 757 950,48 сўм давлат божи ундирилсин. 3 Ундирувни ББга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 50 470 GBA давлат рақам белгили, “Ласетти” русумли автомашинасига қаратилсин. АА дан бюджетга 139 891,6 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ж.С.Мусабоев 4