Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1222 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINI TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый ИБРАГИМОВ АБРОР РЎЗИБОЕВИЧ
Source ID 917953 Claim ID 2872981 PDF Hash 192cfa70133b141b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 384-моддаси нинг 384 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
аради ва у ИПКнинг 108-моддаси аради ва у ИПК 108 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная А Ж Р И М (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 23 сентябрь ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****** раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар фуқаро ******га нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 492/20-сонли шартномани бекор қилиш хамда 750 000 000 сўм миқдорда жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (2022 йил 4 июлдаги 01/10-2039-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс Давлат ****** Чиноз филиали ишончли вакили ****** (2022 йил 23 сентябрдаги 616-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб жавобгар фуқаро ******га нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 492/20сонли шартномани бекор қилиш хамда 750 000 000 сўм миқдорда жарима ундиришни сўраган. Суд мухокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили ******, даъво аризасидаги важларини такрорлаб ҳамда ўз тушунтиришларини баён қилиб, жавобгарга таклиф хати юборилганлиги бироқ, иш хужжатларига илова қилинмаганлигини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мухокамасида иштирок этган жавобгар ******, даъво аризасидаги важларга ўзининг эътирозларини баён қилиб, судга даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида келтирган илтимосномасини тақдим қилиб, судга қўшимча хужжатлар тақдим қилиш мақсадида бугунги суд мухокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган, бироқ бугунги суд мухокамаси тўғрисида шахсан тилҳат орқали огохлантирилишига қарамасдан иштирок этмади. Шунингдек, судда учинчи шахс Давлат ****** Чиноз филиали ишончли вакили судга маълумотнома тақдим қилиб, мазкур объект Чиноз туман хокимлиги балансига қайтарилганлигини маълум қилди. Бундан ташқари қолган учинчи шахслар тегишли тартибда суд ажрими орқали хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этишмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз эътирозларини билдиришмади. процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларига илова қилинган хужжатларни таҳлил қилиб, ушбу иқтисодий иш юзасидан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича, Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва фуқаро ****** ўртасида 2022 йил 5 августда Тошкент вилояти, Чиноз тумани, ****** МФЙда жойлашган Бўш турган дам олиш масканини” давлат активини “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига чиқариш орқали сотилиши бўйича 492/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартноманинг 5.4-бандида “Харидор” мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 18 ой муддатда 5 000 000 000 сўм миқдордаги инвестиция мажбуриятларини, объектда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда дам олиш маскани фаолиятини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни ишга тушириш ва 25 та янги ишчи ўрнини яратиш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартноманинг 5.5-бандида инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилиб бўлгандан сўнг белгиланган фаолият турига оид киритилган инвестициялар бўйича мустақил аудитор ва мустақил баҳоловчининг ҳисоботларини, объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарор далолатнома нисхаларини ҳамда янги яратилган иш оринлари тўғрисидаги ҳужжатларни 30 кундан кечиктирмай “Сотувчига” тақдим этиши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари “Харидор” томонидан бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан фуқаро ******га 2022 йил 20 инда 01/06-1861-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома этиборсиз қолдирилган ҳолда 492/20-БС-сонли олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганлиги даъво аризасида кўрсатилган. Шу сабабли, даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб жавобгар фуқаро ******га нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 492/20-сонли шартномани бекор қилиш хамда 750 000 000 сўм миқдорда жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган олдисотди шартномасининг шартлари бажарилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилишни сўраган, шунингдек шартномани бекор қилиш бўйича жавобгарга таклиф хати юборганлигини даъво аризасида асослаган ва даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар рўйхатига киритган бўлса-да, мазкур таклиф хати иш ҳужжатларига илова қилинмаган. Ушбу ҳолат судда сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва 2022 йил 19 август куни Қуйичирчиқ туманлараро иктисодий судинииг судья ёрдамчиси ****** ва девонхона мудири ******лар иштирокида тузилган далолатнома билан ҳам ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан аризани кўрмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси давлат божи тўлашган қонуний асосларда озодлигини инобатга олиб давлат божини ундирувсиз қолдиришни, тўланган почта харажатларини даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 384-моддаси, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 118, 195-моддасини қўллаб, суд АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси ****** Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб жавобгар фуқаро ******га нисбатан тарафлар ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 492/20- сонли шартномани бекор қилиш хамда 750 000 000 сўм миқдорда жарима ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Давлат божи ундирувсиз, почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. ******