Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4027 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NAMANGAN PAXTA TEKS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NAM PAXTA TRANS" МЖЧ тугатиш бошқарувчи
Source ID 903768 Claim ID 2876520 PDF Hash 14d0fa23e7bbcb8a... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш) Наманган шаҳри 2022 йил 23 сентябрь 4-1601-2203/4027-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» МЧЖ манфаатида жавобгар – «Б» МЧЖ суд бошқарувчисига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» МЧЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖ суд бошқарувчисига нисбатан 67 та техникаларни рўйхатдан чиқариш мажбурияти юклашни сўраган. Тарафлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Даъвогар томонидан судга тарафлар ўртасида 2022 йил 22 сентябрда тузилган медиация келишуви тақдим этилган. Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Аниқланишича, ишни суд мажлисида кўриш жараёнида тарафлар ўртасида медиатор иштирокида медиатив келишув тузилган. Бу келишув ваколатли шахслар томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу асосда, суд мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги назарда тутилган. Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирмаслик, жавобгардан даъвогарга тўланган почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» МЧЖ манфаатида киритган 2022 йил 16 августдаги ЮБ№1/NA-11.08-53819-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.Каримов