Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1215 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo davlat soliq inspeksiyasi Ответчик / Подсудимый “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акционерлик жамияти
Source ID 905344 Claim ID 2859044 PDF Hash ceca015b30e1d59a... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 23 сентябр 4-1902-2201/1215-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро суди видеоконференцалоқа оператори З.Хушматов кўмаклашувида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси вакили Х.Баходиров (2022 йил 04 июлдаги 33/22-21221-сонли ишончномага асосан), «SHAHRISABZ VINO-AROQ» акционерлик жамияти вакили Д.Қаландаров (2022 йил 05 январдаги 5-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг, «SHAHRISABZ VINO-AROQ» акционерлик жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган 4-1902-2201/1215-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (матнда - аризачи деб юритилади), «SHAHRISABZ VINO-AROQ» акционерлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотларда жавобгарнинг 63 979,81 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилганлигини, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 20 майда 33/22-сонли ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома белгиланган тартибда шахсий кабинети орқали юборилганлигини, юборилган талабномада, ташқи савдо шартномаси бўйича келиб чиққан муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг фоизларига тенг миқдорда жарима тариқасида сўмдаги эквивалентда республика бюджети даромадига 35 606 588 сўм ундирилиши лозимлиги кўрсатилган ҳолда огоҳлантирилганлигини, талабнома юзасидан эътироз билдирилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги бартараф этилмаганлигини билдириб, жавобгарга нисбатан 35 606 588 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни ва почта харажатини ундириб беришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили судга берган кўрсатувида, аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили аризачининг ариза талаби тўғри эканлигини, Қирғизистонга жўнатилган товар қийматининг бир қисми қайтмаганлигини, ҳамкорларига талабнома жўнатилганлигини, бу бўйича судга мурожаат қилинганлигини, яқин кунларда ташкилотнинг ҳисобрақами Қирғизистондаги ҳамкоридан пул келиб тушишини, корхонанинг молиявий аҳволи яхшимаслигини билдириб, аризани рад этишни сўради. Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиққан ҳолда қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотларда жавобгарнинг 63979,81 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 20 майда 33/22-сонли ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома белгиланган тартибда шахсий кабинети орқали юборилган бўлиб, талабномада, ташқи савдо шартномаси бўйича келиб чиққан муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг фоизларига тенг миқдорда жарима тариқасида сўмдаги эквивалентда республика бюджети даромадига 35 606 588 сўм (талабномадаги жарима суммаси, уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланган бўлиб, унга кўра 2022 йил 19 май ҳолатида 1 АҚШ доллари 11 130,57 сўм) ундирилиши лозимлиги кўрсатилган ҳолда огоҳлантирилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома юзасидан эътироз билдирилмаган, шунингдек талабномада кўрсатилган жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёки муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан (репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда) 35 606 588 сўм миқдорида жарима қўллаш талаби билан асосли равишда судга мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 03 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1в)-бандига мувофиқ, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Шунингдек, мазкур низомнинг 17-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5058-сон қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни 111 –моддасида, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди деб кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акционерлик жамиятига нисбатан 35 606 588 сўм миқдорида жарима қўллашни, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 176-179, 216, 221 ва 222-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акционерлик жамиятига нисбатан 35 606 588 сўм миқдорида жарима қўлланилсин ҳамда қўлланилган жарима суммасини ундириш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига юклатилсин. Жавобгар “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акционерлик жамиятидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SHAHRISABZ VINO-AROQ” акционерлик жамиятидан Олий суд депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. О.Қурбонов