← Назад
Решение #775615 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77
e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz
Тел: 0-(370 ) 983-30-14, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 5 сентябр 4-1105-2202/1427-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья З.М.Эшмирзаев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг котиблигида, аризачи
вакили А.Аъзамов (14.05.2022 йилдаги 23-04996-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ
инспекциясининг жавобгар «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб
туриш
тўғрисидаги
аризаси
бўйича
қўзғатилган
4-1105-2202/1427-сонли ишни Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризада баён этилишича, «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖ 2022 йил
учун юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини белгиланган муддатида
солиқ органига (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади)
тақдим қилмаган.
Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ туман Давлат солиқ
инспекцияси (бундан буён матнда Юқоричирчиқ туман ДСИ деб
юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖнинг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатишни сўраган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан
ишни жавобгар «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖ вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар «OSIYO SAXOVAT BIZNES»
МЧЖ cолиқ ҳисоботини тақдим этганлигини маълум қилиб, тегишли
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилишини маълум қилди.
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда
СК деб юритилади) 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, солиқ ҳисоботини
ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ
давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖ
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Шу сабабли,
Юқоричирчиқ туман ДСИ «OSIYO SAXOVAT BIZNES» МЧЖнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш
тўғрисида қарор қабул қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тижорат банкларидаги ҳисобварақлар
бўйича операциялар тўхтатилгандан кейин 10 кунда аниқланган
камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, суд тартибида
тўхтатиб турилиши маълум қилинган хабарнома жавобгарнинг шахсий
кабинетига электрон шаклда юборилган. Бироқ, жавобгар солиқ
ҳисоботини тақдим этмаган. Лекин аризачи вакили томонидан судга
жавобгарнинг 2022 йил апрель учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботи топширилганлиги, камчилик бартараф
этилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилди.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддасининг учинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай
ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин
ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин.
тўғрисида аризалар билан иқтисодий судларга назорат қилувчи
органлар мурожаат қилишга ҳақли.
Аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан жавобгар
солиқ ҳисоботини топшириб, камчиликларни бартараф этганлиги ўз
исботини топди.
Юқоридагиларга
асосланиб,
суд
аризачи
аризасини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли
Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи
ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза
электрон
шаклда
тақдим
қилинганида
почта
харажати
ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати
ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
111-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 220, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи
Юқоричирчиқ
туман
ДСИнинг
аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев