Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3893 Дата решения 23.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Verigrow Ipagi масъулияти чекланган жамияти
Source ID 906582 Claim ID 2863475 PDF Hash 1f682c141af8e92c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 сентябрь 4-1601-2203/3893-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Анинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан жами 2 251 433 125,1 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (ишончномага асосан) иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: А (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан жами 2251433125,1 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган. Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида билдирилган талаб бўйича жавобгар томонидан дебитор қарздорликни тўлиқ бартараф этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 220моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш рад этиш ҳақидаги хулосага келди: иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2020 йил ва 2021 йил давомида хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 1316013,4 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан Сингапур Республикасининг Veritrade PTE LTD компанияси билан 207210210302307080161100001-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича 1135914 АҚШ доллари, Verigrow PTE Singapore компанияси билан 207210210302307080181100001-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича 217419,4 АҚШ доллари, 207210210302307080161100002-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича 22680 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида 2022 йил 25 июль куни ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 360 кундан 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан 207210210302307080161100001-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича умумий 1135914 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 56795,7 АҚШ доллари (1135914 х 5%=56795,7) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари –10908 сўм) бўйича 619527495,6 сўм (56795,7 х 10908) миқдорида жарима ва 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 113591,4 АҚШ доллари (1135914 х 10%= 113591,4) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10908 сўм) бўйича 1239054991,2 сўм (113591,4 х 10908) миқдорида, 207210210302307080181100001-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича 217419,4 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 10870,9 АҚШ доллари (217419,4 х 5%=10870,9) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10908 сўм) бўйича 118580540,8 сўм (10870,9 х 10908) миқдорида жарима ва 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 21741,9 АҚШ доллари (217419,4 х 10%= 21741,9) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10908 сўм) бўйича 237161081,52 сўм (21741,9 х 10908) миқдорида, 207210210302307080161100002-сонли (ИДН рақами) экспорт шартномаси бўйича 22680 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 22680 АҚШ доллари (22680 х 5%=1134) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари –10908 сўм) бўйича 13369672 сўм (1134 х 10908) миқдорида жарима ва 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 2268 АҚШ доллари (22680 х 10%= 2268) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (21.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10908 сўм) бўйича 24739344 сўм (2268 х 10908) миқдорида жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 2251433125,1 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган экспорт шартномалари бўйича пул маблағларини қайтариш муддати ўтказиб юборилиб, 545 кунгача кечиктирилган. Ишни судда кўриш кунида товарлар импорти амалга оширилган. Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон базаси маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан тасдиқланади. Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этишга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Анинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «Б» масъулияти чекланган жамиятидан: - А фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов