← Назад
Решение #775801 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 239 | — | law | |
| онунинг | 241 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 142 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 22 сентябрь
4-1706-2201/718-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья
ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи - ................нинг қарздор –
“................” ишлаб чиқариш корхонасига (СТИР: 307279730) нисбатан
соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили .................. (2022 йил 21
сентябрь кунги 25-01855-сонли ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод туман
Давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
................ (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, "................" ишлаб
чиқариш корхонасини (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади)
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Қарздорнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган
суднинг ажрими алоқа бўлими орқали тегишли тарзда юборилган, бироқ қарздор суд
мажлисида иштирок этмади ва ариза талаби бўйича ўз эътирозларини билдирмади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддалари
талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, уни ундириш бўйича барча чоралар
кўрилганига қарамасдан ундириш имкони йўқлигини, қарздорнинг мол-мулки мавжуд
эмаслигини таъкидлаб, қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга
қобилиятсиз деб топиш, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор "................" ишлаб чиқариш корхонаси
Андижон вилояти, Жалақудуқ туман ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбикорлик
субъектларини
рўйхатдан
ўтказиш
инспекциясида
2020
йил
09 апрелдаги 834386-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
корхонани таъсис хўжжатларига кўра ишлаб чиқариш корхонаси таъсисчиси ва
раҳбари Рахмонов Иқбол Иброхимович тайинланган. Қарздорнинг юридик манзили
Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Тешиктош ҚФЙ, Ғайрат массивида жойлашган.
................ томонидан "................" ишлаб чиқариш корхонасининг қарздорлиги
ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 3 103 130 336,11
сўмни,
шундан
2 716 677 335,53 сўм асосий қарз, 386 453 000,58 сўм пеняни ташкил қилганлиги
аниқланган.
Бундан ташқари "................" ишлаб чиқариш корхонаси рахбари И.Рахмонов
МЧЖ ташкил қилиб, мулкий манфаат кўриш мақсадида 2020 йил апрель-декабрь
ойлари давомида жами 5 010 693 500 сўмлик молиявий операцияларни амалга оширган
бўлса-да, солиқ идораларига 251 966 500 сўмлик молиявий операцияларни амалга
оширганлиги кўрсатиб ҳисоботлар тақдим қилиб, солиқ солиш базасини яширган
ҳолда 487 490 100 сўм қўшилган қиймат солиғи тўлашдан бўйин товлаганлиги ҳамда
5 010 693 500 сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотиб, НКМга кирим қилмасдан ва
банк муассасасига топширмай савдо қоидаларини жуда кўп миқдоридаги қийматда
бузганлиги аниқланганлиги сабабли Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан 2021
йил 16 апрель кунги қарори билан "................" ишлаб чиқариш корхонаси рахбари
И.Рахмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа
туман суди томонидан 2021 йил 17 сентябрь кунги ҳукми билан Рахмонов Иқболжон
Ибрахимовичга нисбатан 1 257 368 900 сўм тўланмаган солиқлар Жалақудуқ ДСИ
орқали давлат бюджетига ундириш белгиланган ҳамда Рахмонов Иқболжон
Ибрахимовични 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги аниқланган.
Қарздорнинг қарзини мол-мулкидан ундириш мақсадида кредитор томонидан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, даъво талаблари қаноатлантирилган.
Суд ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлимига ижро этиш
учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими томонидан суд
ижро ҳужжати мажбурий ижрога қаратилган.
Лекин, Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси, 3-бандига асосан ижро ҳужжатлари ижро
этилмасдан кредиторга қайтарилган.
"................" ишлаб чиқариш корхонасининг мол-мулки, дебитор ва кредитор
қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўйича аризачи томонидан тегишли
идораларга алоқа хатлари билан мурожаат қилинган. "................" ишлаб чиқариш
корхонасининг мол-мулки мавжуд эмаслиги тегишли ташкилотлар томонидан
берилган жавоб хатлари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган
қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 7-моддаси учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар
бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш
ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида
(устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий
бошқармалари эга бўлади.
Қонуннинг 239-моддасига асосан суд тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади,
тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаётган юридик шахснинг тўловга
қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари
қўлланилмайди. Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга нисбатан ўз талабларини
тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ҳақидаги эълон чиқарилган пайтдан
эътиборан бир ойлик муддатда тақдим этишга ҳақли.
Қонунинг 241-моддасига кўра ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг
жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир
бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик
қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ
хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин.
Суд, қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва
мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблайди.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб,
қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон
вилоят ҳудудий бўлимининг 2022 йил 21 сентябрдаги тавсияномаси асосида тақдим
этилган номзод, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 3-тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган МАДАЛИМОВ СОБИРЖОН ҚАЮМОВИЧни
тайинлашни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ қарздордан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи,
аризачи ҳисобига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 30, 50-54, 140-144, 238-242-моддалари ҳамда
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118,
128,
170,
176-179,
210,
211-моддалари талабларига риоя қилиб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
"................"
ишлаб
чиқариш
корхонаси
соддалаштирилган
тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
"................" ишлаб чиқариш корхонасининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи
тоифали суд бошқарувчиси МАДАЛИМОВ СОБИРЖОН ҚАЮМОВИЧ тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- "................" ишлаб чиқариш корхонаси банкрот деб эътироф этилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини
аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк
айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунида белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да белгиланган тартибда қарздорнинг
молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан
банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланса, Қоиданинг 37-бандига мувофиқ,
хулосани кредиторлар йиғилишига, судга ва прокуратура органига тақдим этиш
мажбуриятларни бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
2022 йилнинг 22 октябрь санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда
оралиқ ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тугатиш ишларини 2022 йилнинг 22 декабрь кунига қадар тамомлаш ва
иқтисодий судга Қонуннинг 142-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш
юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
"................" ишлаб чиқариш корхонаси бошқарув органи зиммасига уч иш куни
ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва
бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
"................" ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 900
000 сўм давлат божи, ................ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов