Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/736 Дата решения 22.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый ODILJON хусусий корхонаси
Source ID 919370 Claim ID 2903670 PDF Hash 9afb71385e6944ad... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 сентябрь 4-1706-2201/736-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – ****************** манфаатини кўзлаб, жавобгар “******************” хусусий корхонасига нисбатан 37 499 999 сўм муддати келмаган асосий қарз, 6 254 132,26 сўм муддати ўтган асосий қарз, 565 143,19 сўм фоиз, жами 44 319 274,45 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *********** (2022 йил 25 апрель кунги 12-09/22-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “******************” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 37 499 999 сўм муддати келмаган асосий қарз, 6 254 132,26 сўм муддати ўтган асосий қарз, 565 143,19 сўм фоиз, жами 44 319 274,45 сўм кредит қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палатадан вакили бугунги суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2020 йил 17 август куни 20233-сонли кредит онлайн кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга онлайн кредит ажратилганлигини, кредит олингандан сўнг жавобгар томонидан тўловлар тўлов графиги бўйича амалга оширилмаганлигини, шу сабабли судга даъво билан мурожаат қилганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 2022 йил 09 сентябрь кунидан 20 сентябрь кунлари давомида жами 8 535 230,66 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, ушбу тўланган маблағлар 565 143,19 сўм кредит фоизига, 6 254 132,26 сўм муддати ўтган асосий қарзига, 1 715 955,21 сўм муддати келмаган асосий қарзига йўналтирилганлигини маълум қилиб, суддан тўланган суммани чегириб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали (бундан кейин матнда “Банк филиали” деб аталади) ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 февраль куни 1-сонли тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномаси 1-бандига кўра даъвогар (қарз берувчи) жавобгар (қарз олувчи)га банкнинг тизими (http://ibank.mikrokreditbank.uz) ва “MKB MOBILE” мобил иловаси орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ва амалдаги қонунчилик билан чекланмаган тўловлар учун онлайн кредит бериши, жвобгар эса банкга олинган кредит суммаси ва унга ҳсиобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши белгиланган. Кредит шартномаси 2.1-бандларига асосан даъвогар жавобгарга ўртача бир ойлик айланма маблағнинг 3 (уч) баробаригача, лекин 50 000 000 сўмдан ошмаган миқдорда, айланма маблағини тўлдириш учун кредит маблағлари йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан бир йил муддатга кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг 3.10, 6.1-бандларига кўра жавобгар томонидан кредит бўйича тўлов 2 марта ёки ундан ортиқ 30 календань кунидан ортиқ амалга оширилмаганда даъвогар кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатдан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Мазкур шартноманинг 40-бандида оммавий оферта шартномаси акцептланганидан сўнг кучга кириб банк ва мижоз ўртасида тузилган бошқа қоғоздаги шартномалар билан бир хил юридик кучга эга ҳисобланиши белгиланган. Кредит шартномаси юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 18 февраль кунги 21691341-сонли мемориал ордер орқали 50 000 000 сўм кредит маблағлари жавобгар ҳисобрақамига ўтказиб берилган. Бироқ, кредит шартномасида кредит асосий қарзи ҳамда унга ҳисобланган устама фоизларни тўланиб борилиш муддатлари ҳақида келишган бўлса-да, жавобгар ушбу мажбуриятни бажармасдан, кредит тўловларини икки мартадан ортиқ муддатда амалга оширмаганлиги оқибатида даъвогар олдида 2022 йил 05 сентябрь ҳолатига 37 499 999 сўм муддати келмаган асосий қарз, 6 254 132,26 сўм муддати ўтган асосий қарз, 565 143,19 сўм фоиз, жами 44 319 274,45 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу кредит маблағларини қайтариш чоралари кўрилиб, 2022 йил 24 июнь куни талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш даъво талаби асосли эканлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган маълумотномасига кўра судга даъво ариза топширилганидан сўнг жавобгар томонидан 8 535 230,66 сўм тўловлар амалга оширилиб, ушбу тўланган маблағлар 565 143,19 сўм кредит фоизига, 6 254 132,26 сўм муддати ўтган асосий қарзига, 1 715 955,21 сўм муддати келмаган асосий қарзга йўналтирилганлигини аниқланди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 35 784 043,79 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “******************” хусусий корхонаси ҳисобидан ****************** фойдасига 35 784 043,79 сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “******************” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 886 385,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов