← Назад
Решение #776218 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
г Янгибазар, ул. Мустакиллик, 77-дом
Тел: 0-(370 ) 983-30-15, факс: 0-(370 ) 983-30-16
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 22 сентябрь 4-1105-2202/1303-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида,
аризачи вакили У.Розиқов (01.03.2022 йилдаги 22-0965/4-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар “NEO STROY INVEST” МЧЖга нисбатан
84.473.006 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини суд
биносида биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, “NEO STROY INVEST” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан жами
84.473.006 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили судга мурожаат этилгандан сўнг
IDN рақами 200917600303262684200200005 бўлган шартнома бўйича
жавобгар томонидан молиявий жарима қўллаш учун асос бўлган
ҳолатлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим
этганлигини
таъкидлади.
Шунингдек
IDN
рақами
200917600303262684200200003 бўлган шартнома бўйича Низомнинг
27-бандига асосан жавобгарга жарима қўллаш мақсадга мувофиқ
эмаслигини, аризани рад қилишни мақсадга мувофиқ эканлигини
маълум қилди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор этилган бўлса-да, жавобгар бугунги суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128 ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат
солиқ қўмитасига 2022 йил 1 май ҳолатига Ташқи савдо операциялари
ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик
юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор
ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисида
маълумот тақдим этилган.
Ушбу маълумотда жавобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича,
яъни “PANLER (SHANGHAI) INTERNATIONAL TRADING CO.,LTD” (Хитой) ва
жавобгар ўртасида тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 май
ҳолатига 149423,0 АҚШ доллари миқдорида, “XINJIANG XINHUI ANDA
IMPORT AND EXPORT TRADE CO.,LTD” (Хитой) ва жавобгар ўртасида
тузилган импорт контракти бўйича 6474,0 АҚШ доллари миқдорида,
жами 155.897,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида
2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин
муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб
кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик
вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисобланиши назарда тутилган.
Шунга биноан, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 7
февралда 22-07753-сонли ва 2022 йил 17 февралда 22-11270-сонли
ҳамда талабномалар юборилиб, муддати ўтган жами 582.491 АҚШ
доллари миқдоридаги қарздорликни баратараф этиш чораларини
кўриш, акс ҳолда Низомнинг 27-бандига асосан молиявий жарима
қўлланиши ҳақида огоҳлантирилган, аммо талабнома жавобгар
томонидан ижросиз қолдирилган.
Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
180 кунгача кечиктирилганлиги учун тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 5 фоизи (икки баравар
камайтирилган миқдорда), яъни 155897,0 АҚШ долларининг
талабномани жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки валюта курси бўйича сўмдаги эквивалентда (10837,0 сўм), яъни
84.473.006 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш
ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар
доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида
Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек,
асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича
импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи
буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва
ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ
белгиланганда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан
ошмаслиги лозим.
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб
кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона
ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш,
шунингдек улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 24-бандига мувофиқ эса, экспорт контракти бўйича
тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга
нисбатан — “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк
декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга)
нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида
ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш
имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг
ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш
муддати
мобайнида
мажбуриятларнинг
қисман
ёки
тўлиқ
бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.
Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг
миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Юқоридаги контрактлар бўйича жавобгар муддати ўтган дебитор
қарздорликка йўл қўйганлигини инкор этиб бўлмайди.
Бироқ суд муҳокамасида аризачи вакилининг берган кўрсатмаси
ва у томонидан тақдим этилган далиллардан аниқланишича, IDN
рақами 200917600303262684200200005 бўлган шартнома бўйича
80965069 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик бартараф
этилганлиги, яъни мажбуриятлар бажарилганлиги ҳақида маълумотлар
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига
киритилган.
Низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш
қисқартирилиши
таъминланган
қарздорлик
миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши лозимлиги белгиланган.
Шунингдек,
жавобгар
томонидан
IDN
рақами
200917600303262684200200003 бўлган шартнома бўйича Хитой
давлатидан олиб келинаётган маҳсулотни транспортда ташишда
яроқсиз ҳолатга келганлигини тасдиқловчи ҳужжатни судга тақдим
қилди.
Низомнинг 27-бандига кўра транспортда ташиш ёки сақлаш
чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга
келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд
мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан
берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда хўжалик юритувчи
субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик учун жарима қўлланилмайди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари ва
тақдим
этилган
далиллардан
аниқланишича,
IDN
рақами
200917600303262684200200005 бўлган шартнома бўйича товарлар
(ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасига келиб тушганлиги,
шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилганлиги ҳақидаги
маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимига киритилган, жавобгар томонидан дебитор қарздорлик
бартараф этилиб, молиявий жарима қўллаш учун асос бўладиган
ҳолатлар
бартараф
этилган.
Шунингдек,
IDN
рақами
200917600303262684200200003 бўлган шартнома бўйича молиявий
жарима қўллаш учун асос топилмади.
Мазкур ҳолатда суд жавобгарга нисбатан жарима қўллаш асослари
қолмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-банди талабларига риоя қилган
ҳолда арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
“Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод қилинган.
Демак, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта
харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади, чунки
жавобгар жарима қўллаш асослари бартараф этилгани ҳақида
талабнома олган пайтдан аризачига маълум қилмаган, ҳолбуки
Низомнинг 28-банди талабига кўра хўжалик юритувчи субъект давлат
солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун
муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси
6
ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма
ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда
тақдим этиши шарт эди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 176-179 ҳамда 215-222-моддаларини қўллаб, суд
жавобгар “NEO STROY INVEST” МЧЖга нисбатан 84.473.006 сўм
миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар “NEO STROY INVEST” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин ва ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақда ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев