Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1293 Дата решения 22.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "SHABNAM ELEGANT" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 903675 Claim ID 2841298 PDF Hash de740fabbcce6740... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 221-моддаси тисодий процессуал кодекси 221 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy г Янгибазар, ул. Мустакиллик, 77-дом Тел: 0-(370 ) 983-30-15, факс: 0-(370 ) 983-30-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 сентябрь 4-1105-2202/1293-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили У.Розиқов (01.03.2022 йилдаги 22-0965/4-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “SHABNAM ELEGANT” МЧЖга нисбатан 96.388.509 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини суд биносида биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “SHABNAM ELEGANT” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан жами 96.388.509 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили судга мурожаат этилгандан сўнг жавобгар молиявий жарима қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни қисман бартараф этганлигини, айни кунда иккита шартнома бўйича жавобгарнинг бартараф этилмаган дебитор қарздорлиги ҳисобига унга нисбатан 66.497.148 сўм жарима қўллаш лозимлигини таъкидлаб, аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига 2022 йил 1 май ҳолатига Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитор ҳамда тўлов муддати ўтган дебитор қарздорликлари тўғрисида маълумот тақдим этилган. Ушбу маълумотда жавобгарнинг ташқи савдо операцияси бўйича, яъни “NEv vAY DIS TIC.LTD.STI” (Хитой) ва жавобгар ўртасида тузилган импорт контракти бўйича 2022 йил 1 май ҳолатига 59314,0 АҚШ доллари миқдорида, “Hangzhou ZGF Group Co.,LTD” (Хитой) ва жавобгар ўртасида тузилган импорт контракти бўйича 56592,0 АҚШ доллари миқдорида, “Sichuan Chuanmian International Trade Co..Ltd” (Хитой) ва жавобгар ўртасида тузилган импорт контракти бўйича 52101,0 АҚШ доллари миқдорида, жами 168008,0 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши назарда тутилган. Шунга биноан, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 31 мартда 22-25628-сонли талабнома юборилиб, муддати ўтган 168008,0 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни баратараф этиш чораларини кўриш, акс ҳолда Низомнинг 27-бандига асосан молиявий жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирилган, аммо талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. Шундан сўнг, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 180 кунгача кечиктирилганлиги учун тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 5 фоизи (икки баравар камайтирилган миқдорда), яъни 168008,0 АҚШ долларининг талабномани жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмдаги эквивалентда (11.474,29 сўм), яъни 96.388.509 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланганда - импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим. Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 24-бандига мувофиқ эса, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди. Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Юқоридаги контрактлар бўйича жавобгар муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйганлигини инкор этиб бўлмайди. Бироқ суд муҳокамасида аризачи вакилининг берган кўрсатмаси ва у томонидан тақдим этилган далиллардан аниқланишича, IDNрақами 202302376302755063200200004 бўлган шартнома бўйича 52101 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик бартараф этилганлиги, яъни мажбуриятлар бажарилганлиги ҳақида маълумотларТашқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган. Низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши лозимлиги белгиланган. Демак, жавобгар томонидан қолган иккита шартнома бўйича мажбурият бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, бартараф этилмаган дебитор қарзининг талабнома юбориш санасидаги валюта курсининг сўмга нисбатан эквивалентида ҳисобланганда жарима миқдори аризада кўрсатилганидек 66.497.148 сўмни эмас, балки (2022 йил 30 март ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан эквиваленти 11442,67х115.906 АҚШ доллари=1.326.274.109,02х5%) 66.313.705,45 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Демак, жавобгар томонидан юқоридаги шартнома бўйича мажбурият бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, бартараф этилмаган дебитор қарзининг талабнома юбориш санасидаги валюта курсининг сўмга нисбатан эквивалентида ҳисобланганда 66.313.705,45 сўм жарима қўллаш лозим бўлади. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Демак, иш бўйича давлат божи ундирилмайди, тўланган почта харажатлари эса жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179 ҳамда 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Арз қилинган талаб қисман қаноатлантирилсин. “SHABNAM ELEGANT” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 27-бандига кўра жами 66.313.705,45 сўм молиявий жарима қўллансин. Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. “SHABNAM ELEGANT” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин ва ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев