Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4024 Дата решения 22.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ "Алокабанк" Ответчик / Подсудимый ANIMAL BEEF GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 919952 Claim ID 2878813 PDF Hash 43b3e6ef1e6aa8e3... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 734-моддаси аролик кодекси 734 code_article
аролик кодексининг 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 сентябрь 4-1601-2203/4024-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ф.Маликов (ишончнома асосида), А.Инамов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси «В» АТБ манфаатида жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда жами 11949016990 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар «Ф» фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси «В» АТБ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда жами 11949016990 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар «Ф» фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкларига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан қарздорлик ўз вақтида тўланмай келаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар “И” МЧЖ вакили қарздорлик ҳақиқатда мавжудлигини, уни тез кунларда бартараф этилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилинишини сўради. Жавобгар “Ф” фермер хўжалиги белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «М» МЧЖ ўртасида 2022 йил 14 февраль куни 522Y000001–сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 18 ой муддатга 24,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 10 000 000 000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар банк ва жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ўртасида 2022 йил 14 февраль куни 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра кафил қарздорнинг кредитор олдидаги барча қарзлари бўйича солидар жавобгарликни зиммасига олган. Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил 22 сентябрь куни ҳолатига 2667000000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 992990000 сўм муддат ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйилиб, шартнома шартлари бажарилмай, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъво аризасининг муддати келмаган фоиз суммасини ундириш талаби асоссиз бoлиб, даъво талабининг ушбу қисмини қуйидаги асосларга кўра қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 734-моддаси 1-, 3-қисмларига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. жавобгар «М» МЧЖ ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятномаларга ёки кредитни қайтариш жадвалига ва/ёки кредит шартнома шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариши келишилган. Кредит шартномасининг иловасида кредит ва унинг фоизларини қайтариш жадвали белгиланган. Кредит шартномасининг 2.5-бандида қарздор кредит ва/ёки фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини мазкур кредит шартномаисга илова қилинган тўлов графигидаги охирги муддатигача ҳисобланган тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги келишилган. Бироқ, шартноманинг ушбу 2.5-банди Фуқаролик кодексининг қарз шартномасига оид қоидаларига зид ҳисобланади. Чунки, Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 2-қисмида қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган бўлиб, тўлов графигидаги охирги муддатигача ҳисобланган тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилмаган. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 10 000 000 000 сўм асосий қарз, 992990000 сўм фоиз ундириш талаби асосли ҳисобланади. Шунингдек, даъво аризасида кредит қарздорлиги ундирувини қўшимча жавобгар «Ф» фермер хўжалигига тегишли бўлган гаров мулкларига қаратиш сўралган. Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 14 февраль кунги ипотека шартномасига кўра, «Ф» фермер хўжалигига тегишли Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Булоқ МФЙ, Янги кўчаси 22-уйда жойлашган, қурилиш майдони 29211,9 кв.метр, фойдали майдони 11782,56 кв.метр, умумий ер майдони 84300 кв.метр, (0030, 0031, 0032, 0033, 0034, 0035, 0036, 0037, 0038, 0039, 0040, 0041, 0042, 0043, 0044, 0045, 0046, 0047, 0048, 0049-литер қисмини қурилиш ости майдони 7683,44 кв.метр, фойдали майдони 7375,15 кв.метрдан иборат (кадастр рақами 16:09:10:03:01:0099)) “чорвачилик ва паррандачилик комплекси” бино-иншоотларини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддаси 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг қарздорликни ундирувини гаров мулкларига қаратиш талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгар «М» МЧЖ судга ариза тақдим этиб, иш бўйича давлат божини зиммасида қолдиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, даъвогар банк фойдасига жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 10 000 000 000 сўм асосий қарз, 992990000 сўм фоиз ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар «М» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 238980339,8 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд Даъвогар «В» АТБ фойдасига жавобгарлар – «М» МЧЖ, “И” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 10 000 000 000 сўм асосий қарз, 992990000 сўм фоиз ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув қуйидаги мулкларга қаратилсин: - «Ф» фермер хўжалигига тегишли Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Булоқ МФЙ, Янги кўчаси 22-уйда жойлашган, қурилиш майдони 29211,9 кв.метр, фойдали майдони 11782,56 кв.метр, умумий ер майдони 84300 кв.метр, (0030, 0031, 0032, 0033, 0034, 0035, 0036, 0037, 0038, 0039, 0040, 0041, 0042, 0043, 0044, 0045, 0046, 0047, 0048, 0049-литер қисмини қурилиш ости майдони 7683,44 кв.метр, фойдали майдони 7375,15 кв.метрдан иборат (кадастр рақами 16:09:10:03:01:0099)) “чорвачилик ва паррандачилик комплекси” бино-иншоотларини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан; Жавобгар «М» МЧЖ ҳисобидан 265647006,48 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов