Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/3574 Дата решения 22.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АСАКАБАНК" АЖ Ответчик / Подсудимый SULIKS TORG SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 919888 Claim ID 2835796 PDF Hash adf5ef1439785d6a... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 114-моддаси ИПК 114 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 76 14 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 22 сентябрь 4-1601-2202/3574-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан кредитнинг асосий қарз ва фоизларидан жами 682 027,88 АҚШ доллари қарздорликни ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилиш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили М.Мамадалиев (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Султанов, палата вакили Д.Хошимов иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ ЛА Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси АА (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси киритиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)дан кредитнинг асосий қарз ва фоизларидан жами 682 027,88 АҚШ доллари қарздорликни ундириш ва ундирувни жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата вакили суд мажлисида жавобгарга кредит қарздорлигини қоплаш учун муддат талаб этилишини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида қарздорликни қоплаб, медиатив келишув тузиш учун муддат беришни сўради. Бироқ, жавобгарга берилган муддат давомида, қарздорлик бўйича умуман тўлов амалга оширилмаган ҳамда медиатив келишувга эришилмаган. Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, палата, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар жавобгарга 2018 йил 12 сентябрдаги кредит шартномасига асосан, 84 (саксон тўрт) ой муддатга, 650 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Наманган тумани, “Ижодкор” ММТП ҳудудидаги Орзу массиви, Тадбиркор кўчасида жойлашган “Текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотлари ҳамда Наманган шаҳар, Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси 49уйда жойлашган иссиқхона нотурар жой бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга олинган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган кредит ва фоизларни ўз вақтида тўлаб бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, даъво аризаси судга тақдим этилган вақтда кредит ва фоизлардан жами 682 027,88 АҚШ долларини ташкил этган. Ваҳоланки, кредит шартномаси шартларига кўра жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов графигида белгиланган санада тўлаб бориши лозимлиги, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши белгиланган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит фоизларини ундириш талаби асослидир. Шунга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит қайтарилиши таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Наманган тумани, “Ижодкор” ММТП ҳудудидаги Орзу массиви, Тадбиркор кўчасида жойлашган “Текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотлари ҳамда Наманган шаҳар, Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси 49-уйда жойлашган иссиқхона нотурар жой бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи - ўз зиммасига кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни лозим топади. ИПК 114-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, даъвонинг баҳоси пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буѐн матнда Қонун деб юритилади)га илова Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Даъво аризасида билдирилган талаблар мулкий хусусиятга эга бўлиб, пул маблағларини ундириш тўғрисидадир. Шу боис даъвонинг баҳоси ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даъво аризасида ундирилиши сўралган сумма жами 682 027,88 АҚШ долларини ташкил этади. Демак, мазкур даъво бўйича давлат божи даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, яъни 13 640,56 (682 027,88 х 2%) АҚШ доллари ундирилиши лозим. Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ѐки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Даъвогар томонидан судда иш кўриб чиқилган санада, яъни 2022 йил 18 июль ҳолатига АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 10 970,18 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, мазкур даъво бўйича 149 639 372,17 (13 640,56 х 10 970,18) сўм давлат божи ундирилиши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келинганлиги сабабли суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Юқоридагиларга асосан, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Баѐн этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 238, 279, 333, 735, 736-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 165, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: АА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. АА фойдасига ББдан кредит ва фоизлардан бўлган 682 027,88 АҚШ доллари ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. ББдан бюджетга 149 639 372,17 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув ББга тегишли Наманган вилояти, Наманган тумани, “Ижодкор” ММТП ҳудудидаги Орзу массиви, Тадбиркор кўчасида жойлашган “Текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотларига; 4 Наманган шаҳар, Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси 49-уйда жойлашган иссиқхона нотурар жой бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ж.С.Мусабоев