← Назад
Решение #776376 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 141 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 22 сентябрь 4-1601-2201/4005-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар суд бошқарувчиси Ш.Жалалов иштирокида, даъвогар «Нам пахта
транс» МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Ш.Жалаловнинг жавобгар – Наманган
вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан 150 000 000 сўм ортиқча
тўланган ҚҚС суммасини ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Нам пахта транс» МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (келгуси ўринларда
– даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – Наманган вилоят
Давлат солиқ бошқармаси (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 150
000 000 сўм ортиқча тўланган ҚҚС суммасини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан битим бўйича даъвогарга
ҚҚСдан имтиёз берилганлигини, ортиқча тўланган ҚҚС суммасини
қайталиши ҳақида солиқ ҳисоботларда ва ҳисоб-фактураларда реализация
қилинган товарларни ҚҚСсиз акс эттирилганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча
тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 4-1601-2103/2646-сонли иқтисодий иши бўйича
2021 йил 5 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан «Нам пахта транс» МЧЖ
банкрот деб эътироф этилган.
Қарздор корхонада тугатиш ишлари олиб бориш учун Ш.Жалалов суд
тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.
Тугатиш жараёнида қарздор корхонанинг мол-мулклари 2022 йил 4
апрель кунги аукцион савдоларда 1 362 700 000 сўмга сотилган.
Суд бошқарувчиси томонидан 2022 йил 29 апрель куни 8-сонли
тўлов топшириқномаси орқали аукционда сотилган мулклар учун
150 000 000 сўм ҚҚС тўланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунинг 141-моддаси 1-қисми, 5-хатбошига кўра суд
томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан
қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни
тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан
озод этилиши белгиланган.
Судга тақдим этилган электрон солиқ хизматлари маълумотларига
кўра, қарздор корхонанинг мол-мулкларини 2022 йил 4 апрель кунги
аукцион савдоларда сотишдан тушган тушумларнинг қарздорликни
тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан
озод этилганлиги бўйича имтиёз қўлланганлиги акс эттирилган.
Мазкур ҳолатда, даъво талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни
рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш, «Нам пахта транс» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 000 000
сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
«Нам пахта транс» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3 000 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов