Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/255 Дата решения 02.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 377093 Claim ID 2751250 PDF Hash 6fd7a69b7dc38152... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 2 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 02 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи А.Акмалжонов ва унинг ҳимоячиси “Shiroza himoya” адвокатлик фирмасининг адвокати Ш.Юльчиеванинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланаётган Акмалжонов Аюбхон Аброржон ўғлига нисбатан 1-1006-2501/255-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Акмалжонов Аюбхон Аброржон ўғли (Akmaljonov Ayubxon Abrorjon o’g’li) 2004 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кўркамобод МФЙ, Тақачи кўчаси, 58-уй, 75хонадонда яшайди, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “шахсий кафиллик” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи А.Акмалжонов, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 2024 йил 02 июнь куни, соат 20:00да, Чилонзор тумани, 18-мавзеси ҳудудида А.Акмалжонов шубҳа уйғотгани сабабли, ички ишлар ходимлари томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, А.Акмалжоновнинг эгнида бўлган шимининг камари ички қисмидан полиэтилен пакетга ўралган оқ рангли, кукунсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 05 июндаги 2242-сонли хулосасига кўра, А.Акмалжоновдан олинган модда таркибида диацетилморфин гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, героин деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,17 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судланувчи А.Акмалжонов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 02 июнь куни ўз истеъмоли учун “героин” гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш мақсадида “телеграм” ижтимоий тармоғи орқали буюртма бериб, тўлов амалга оширилгач, унга гиёҳвандлик воситаси жойлаштирилган жой сурати ва геолокацияси ҳақида маълумот юборилганлиги, шундан сўнг таниши А.Бахромов билан ушбу жойга бориб, “героин” гиёҳвандлик воситасини олганлиги, шундан сўнг Чилонзор тумани, 18-мавзесига келишганлиги ва А.Бахромовнинг ҳожатхонага киргиси келгани сабабли четроққа ўтганлиги, А.Бахромовни кутиб турганида, унинг ёнига ички ишлар ходимлари келишиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг шимининг камари ички қисмидан гиёҳвандлик воситасини аниқлаб, ашёвий далил сифатида олишганлиги, ушбу гиёҳвандлик воситасини шахсий истеъмоли учун сотиб олиб ва сақлаб келганлиги, уни бирор шахсга сотиш ёки ўтказиш нияти бўлмаганлиги, ундан аниқланган гиёҳвандлик воситаси унга уч-тўрт маротаба истеъмол қилиш учун етарли бўлганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Акмалжонов ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гуоҳ А.Бахромов суд ажлисида, 2024 йил 02 июнь куни таниши А.Акмалжонов билан айланиб юришганлиги ва Чилонзор тумани, 18мавзесига келишганлиги, шунда ҳожатхонага киргиси келганлиги ва четроққа ўтганлиги, А.Акмалжонов бу вақтда дўкондан сув олиш учун кетганлиги, сўнгра уларнинг ёнига ички ишлар ходимлари келишиб, шахсий кўрикдан ўтказишганлиги, унинг ёнида “гашиш” гиёҳвандлик воситаси, А.Акмалжоновдан эса “героин” гиёҳвандлик воситаси чиққанлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ёнидан чиққан гиёҳвандлик воситаси юзасидан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ М.Ёқубова суд мажлисида, 2024 йил 02 июнь куни Чилонзор тумани, 18-мавзесида жойлашган Спа салон ёнидан ўтиб кетаётганида, унга ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, рози бўлгач, яна бир холис ва ички ишлар ходимлари билан бирга кейинчалик шахсини билган А.Бахромов ва А.Акмалжоновларнинг ёнига боришганлиги, ички ишлар ходимлари ушбу шахсларни шахсий кўрикдан ўтказишганида, А.Бахромовдан тўқ жигар рангли модда, А.Акмалжоновнинг ёнидан эса оқ рангли модда чиққанлиги, А.Бахромов ёнидан чиққан нарса гашиш эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини, А.Акмалжонов эса ёнидан чиққан нарса “героин” эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганлиги ва ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида гувоҳлар А.Комилжонов ва У.Эгамбердиеванинг тергов жараёнида берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди, А.Комилжонов ва У.Эгамбердиеваларнинг кўрсатувлари юзасидан тарафларда эътирозлар бўлмади. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А.Акмалжоновнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 25 ноябрдаги 3080-сонли далолатномаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Акмалжоновнинг ҳаракатлари ўтказиш мақсадини кўзламасдан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Акмалжоновга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 25 ноябрдаги 3080-сонли далолатномасида судланувчи А.Акмалжоновнинг гиёҳвандликка чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли суд, судланувчи А.Акмалжоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, 2024 йил 14 август кунги 08326-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган, кимёвий экспертиза тадқиқотида сарфланганидан кейин қолган 0,1695 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд 5 Акмалжонов Аюбхон Аброржон ўғли (Akmaljonov Ayubxon Abrorjon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Акмалжонов Аюбхон Аброржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Акмалжонов озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кўркамобод МФЙ, Тақачи кўчаси, 58-уй, 75-хонадонда кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин. А.Акмалжоновнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш А.Акмалжоновнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. А.Акмалжоновнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кўркамобод МФЙ, Тақачи кўчаси, 58-уй, 75-хонадонни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. А.Акмалжонов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Акмалжоновга нисбатан танланган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, 2024 йил 14 август кунги 08326-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган, кимёвий экспертиза тадқиқотида сарфланганидан кейин қолган 0,1695 грамм “героин” гиёҳвандлик воситаси қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва унинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида 6 Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров