Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2564 Дата решения 21.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MIKROKREDITBANK" ATB Ответчик / Подсудимый Зафар-1 фермер хўжалиги
Source ID 919626 Claim ID 2885732 PDF Hash 9b17928ef64473a6... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 1 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy Теl: (66) 425-17-35 PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2564-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Бахридинов (26.08.2022 йилдаги 01-08/478-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили В.Норхўжаев (фермер хўжалиги бошлиғи Уставга асосан)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар "ZAFAR-1" фермер хўжалигига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Савдо-саноат палатаси” деб юритилади) даъвогар "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар "ZAFAR-1" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 12 июн куни тузилган 1294-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 30 000 000 сўм миқдорида уруғчилик фаолиятини ривожлантириш учун 12 ой муддатга йиллик 22,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан кредит ажратилганлигини, 11.06.2021 йилда шартнома муддати тугаганлигини, жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаганлигини, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвали асосида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги кредит асосий қарзидан 11 884 000 сўм, фоиз қарздорлигидан 5 023 094 сўмни ташкил қилишлигини, шу боис жавобгардан даъвогар фойдасига 11 884 000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 5 023 094 сўм фоиз қарзини ундиришни, ишни “Савдо-саноат палатаси” иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмига асосан, ишни Савдосаноат палатасининг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ш.Бахридинов ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, қўшимча равишда жавобгар тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили В.Норхўжаев ўз тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам кредит шартномасини тузганлигини, шартнома бўйича кредит ажратилганлигини, лекин картошка уруғлигини етказиб берувчи корхона белгиланган миқдордан кам ва сифатсиз маҳсулот етказиб берганлигини, у 2021-2022 йилларда кредит тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъво қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки («Банк») ва "ZAFAR-1" фермер хўжалиги («Қарз олувчи») ўртасида 2020 йил 12 июн куни 1294-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га 30 000 000 сўм миқдорида 22,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 2021 йил 11 июнгача кредит маблағи ажратади. Тарафлар ўртасида кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган. Даъвогар жавобгарга 12.06.2020 йилдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан 12 400 000 сўм кредит маблағини ажратган. Лекин жавобгар тегишли кредит тўловларини амалга оширмаган. Даъвогар жавобгарга 11.05.2022 йилдаги огоҳлантириш хатини юборган, бироқ жавобгар уни эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини қайтариш бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида даъво аризаси расмийлаштирилган 22.06.2022 йил ҳолатига 11 884 321 сўм кредит асосий қарздорлиги ва 5 023 094 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар тақдим қилган 13.09.2022 йилдаги 04-10/1117–сонли маълумотномасидан кўринишича, жавобгарнинг қарздорлиги 13.09.2022 йил ҳолатига кредит асосий қарзидан 11 885 000 сўм, фоиз қарзидан 6 158 000 сўм, жами 18 043 000 сўмни ташкил этади. Ушбу маълумотномадан ва жавобгарнинг банк ҳисобрақам идаги пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича, жавобгар тўловларни судга даъво аризаси берилганидан кейин ҳам амалга оширмаган. Шу сабабли суд, юқоридаги қонунчилик ва кредит шартномаси талабларига мувофиқ ишда мавжуд бўлган кредит шартномаси, кредит ажратилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини топганлиги сабабли даъво ариза талабларини асосли ва қонуний деб ҳисоблайди, уларни қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига жавобгардан 338 148,3 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 736, 744-моддасини ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. "ZAFAR-1" фермер хўжалигидан "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки фойдасига 11 884 321 сўм кредит асосий қарзи, 5 023 094 сўм фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. "ZAFAR-1" фермер хўжалигидан Республика бюджетига 338 148,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев