Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/3916 Дата решения 21.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHERALI SSS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI AJ
Source ID 919948 Claim ID 2871168 PDF Hash 6f6bb37ccf9d187e... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21 август 4-1601-2203/3916-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари А.Шарипов, вакили Ш.Қамчибеков (ордер ва ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Дадахўжаев, М.Исматов, М.Тожимаматовлар (ишончнома асосида), мутахассис Ўзэнергоинспекция Наманган вилоят ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси О.Исақов иштирокида, даъвогар “Б” МЧЖнинг жавобгар – ЧЧЧ АЖга нисбатан 814 кун учун қай ҳисоб-китоб қилинган 608685750 сўмни 19764000 сўмга ўзгартириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Б” МЧЖ (келгуси ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – ЧЧЧ АЖга нисбатан 814 кун учун қай ҳисоб-китоб қилинган 608685750 сўмни 19764000 сўмга ўзгартириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзэнергоинспекция Наманган вилоят ҳудудий бўлимидан мутахассис чақиртирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар корхона томонидан даъвогарга тегишли бўлган электр ҳисоблагичга ташқи куч орқали таъсир кўрсатилганлиги асоси билан 814 кунга қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 608685750 сўм электр энергияси ҳақи ҳисобланганлигини, бироқ қонунчиликка кўра ҳисоблагични охирги кўрикдан ўтказилган санадан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим бўлганлигини, ушбу ҳолатлар Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси терговчисининг қарори билан ҳам ўз тасдиғини топишлигини, гарчи қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани жавобгар томонидан акцептсиз ундириш чоралари кўрилмаган бўлсада, даъвогарнинг шахсий ҳисоб-варағидан ушбу сумма ўчирилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, даъвогар корхона томонидан электр энергия ҳисоблигичига ташқи куч орқали таъсир кўрсатилганлигини, ушбу ҳолатлар экспертиза хулосалари билан ўз тасдиғини топишлигини, қонунчилик ҳужжатларига кўра ҳисоблагичга ташқи куч орқали таъсир кўрсатилганда даъво муддати доирасида қайта ҳисоб-китоб қилинишлиги белгиланганлигини, тергов органининг қарори билан жиноят иши қўзғатишни рад этилганлиги ва зарар суммаси 19764000 сўм этиб белгиланганлиги сабабли акцептсиз ундириш чоралари кўрилмаганлигини, ушбу 19764000 сўм даъвогар томонидан тўланганлигини, лекин бугунги кунда тергов органининг ушбу қарори устидан шикоят берилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Иш бўйича мутахассис 2020 йил март ойида даъвогарга тегишли бўлган электр ҳисоблагич ташқи куч орқали таъсир этилганлиги асоси билан экспертизага юборилганлигини, экспертиза хулосасига ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган пломбалари бузилганлиги, кўз билан аниқлашни имкони бўлмаган ҳуқуқбузарликка йўл қўйилганлиги аниқланганлигини билдирди. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 3 март куни МИБ Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан даъвогарга тегишли бўлган 2013 йилда ишлаб чиқарилган, Меркурий 230 ART-03 русумли, завод рақами 15735602 бўлган ҳисоблагич навбатдан ташқари текшириш учун ва Тошкент шаҳрида жойлашган “NEOTECH GROUP” МЧЖда текшириш учун даъвогар вакили иштирокида далолатнома асосида ечиб олинган. “NEOTECH GROUP” МЧЖ томонидан 2020 йил 4 март куни берилган 33-сонли хулосага кўра, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги, ишлаб чиқарувчи корхонанинг голограмма кўринишидаги пломбаси йўқлиги ҳамда ҳисоблагичнинг воқеалар журнали (хотира блоки) электрон пломбаси бир неча бор очилганлиги баён қилинган. Шунингдек, Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаймонова номидаги Суд экспертиза марказининг 2020 йил 8 июндаги хулосасида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланган. Шу сабабли, Наманган шаҳар “Марказ” электр тармоқлари корхона томонидан 2017 йил 19 декабрдан 2020 йил 3 мартгача бўлган даврга, яъни 814 кун учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати яширилганлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақида 14401-0000003сонли далолатнома расмийлаштириб, 608685750 сўм энергия тўлови қайта ҳисобланган. Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг 2021 йил 4 сентябрдаги жиноят иши кўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорига кўра ҳисобга олинмаган электр энергияси қиймати 19764000 сўм ташкил этиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” Қоидаларининг 2-3-қисмларига кўра Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда — электр энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ушбу Қоиданинг 121-банди 2-қисмига кўра, ҳисобга олинмаган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби белгиланган тартибда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд иштирокисиз ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалда тўланган электр энергия миқдори ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Мазкур Қоиданинг 123-бандига кўра, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори далолатнома асосида аниқланади ва тўлаш учун маиший истеъмолчига қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб берилади. Қоида бузилиши юзасидан тўлов ҳужжатини ёзишда амалдаги тариф қўлланади. Маиший истеъмолчи белгиланган тартибда Бюро ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг қарори юзасидан эътироз билдириш ҳуқуқига эга, бироқ бу уни қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди. Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаса, Бюро маиший истеъмолчидан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради. Шунга кўра, жавобгар “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан низо юзасидан судга даъво аризаси киритилмаганлиги, мазкур 22-сонли Қарорда ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини акцептсиз ундириш назарда тутилмаганлиги, тергов органининг қарори билан жиноят иши қўзғатишни рад этилганлиги, қайта ҳисоб-китоб қилинган 608685750 сўм электр энергияси тўловини бугунги кунда ундирувга қаратилмаганлиги сабабли даъво аризаси асоссиз ҳисобланади. Гарчи, даъвогар вакили томонидан жавобгарни 608685750 сўм қайта ҳисоб-китоб қийматини тўлаш ҳақида талабнома тақдим этилганлигини важ қилиб келтирсада, бироқ юқоридаги 22-сонли Қарор билан тасдиқланган қоидаларга кўра талабномага ўз эътирозини билдириши, электр энергияси таъминоти корхонаси эса қайта ҳисобкитоб қилинган суммани ундириш юзасидан судда низолашиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш, даъвогар “Б” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 12173715 сўм давлат божи ундириш, тўланган 24000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд Даъвогар “Б” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 12173715 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Б” МЧЖнинг зиммасида тўланган 24000 сўм почта харажати қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов