← Назад
Решение #776835 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BEKABAD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy110503,
FreeBekabad, G.Gulom street
110503, Bekobod shahri, G.Gulom ko‘chasi
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Tel: (70) 202-01-59, Fax: (70) 202-01-59, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
2022 йил 21 сентябрь
Бекобод шаҳри
4-1106-2203/949-сонли иш
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, Р.Турсинбаеванинг котибалигида, “FELIS SERVIS” масъулияти
чекланган жамияти вакили (раҳбар) Р.Шодмонов иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“FELIS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“GOLDEN GRAVEL BSHI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
106 130 000 сўм асосий қарз ва 20 164 700 сўм пеня, 126 294 700 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар “FELIS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар “GOLDEN GRAVEL
BSHI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 106 130 000 сўм асосий қарз ва 20 164 700 сўм пеня,
126 294 700 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, жавобгар ўзининг
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, даъво
аризаси юзасидан судга тақдим этилган 2022 йил 28 февралдаги 2-сонли
ҳисоб-фактура тарафлар ўртасида тузилган шартномадан олдин
тасдиқланганлигини, тарафлар ўртасида имзоланган 2022 йил 05 майдаги
51-сонли шартнома жавобгарга электрон шаклда юборганлигини,
шартноманинг жавобгар томонидан имзоланган нусхаси даъвогарда мавжуд
эмаслигини билдириб ва бу ҳақда маълумотномани судга тақдим этди ва
2022 йил 28 февралдаги 2-сонли ҳисоб-фактурада кўрсатилган суммани
чиқариб ҳисоблаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва Палата суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзлари
(вакиллари)нинг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу
иштирокчи
тегишли
тарзда Free
хабардор қилинган деб
Protected
by PDF
Anti-Copy
ҳисобланади.
to Pro
Version
to Remove
the Watermark)
Мазкур(Upgrade
ҳолатда
суд,
низо
юзасидан
қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
ишни жавобгар ва Палата вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 05 майдаги 51-сонли
юк ташиш шартномасига асосан 130 130 000 сўмлик ишларни бажарганлиги,
жавобгар томонидан мазкур ишлар белгиланган тартибда қабул қилиниб
24 000 000 сўм тўлаб берилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 106 130 000 сўмни ташкил этиши асоси билан судга мурожаат
этиб, жавобгардан мазкур қарздорлик суммаси ҳамда 20 164 700 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФК 364-моддасининг учинчи қисмига кўра шартнома тарафлардан
бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи
тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида юк ташиш
юзасидан 2022 йил 05 майда 51-сонли шартнома лойиҳаси тузилган. Мазкур
шартномага кўра даъвогар юк ташиш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса
бажарилган ишларни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олиши лозим бўлган.
Ушбу шартнома даъвогар томонидан имзоланиб, жавобгарга имзолаш
учун тақдим этилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу шартнома
имзоланмаган.
ФК 370-моддасининг тўртинчи қисмига кўра офертани акцептлаш учун
белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома
шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш,
хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар
қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки
кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади.
Гарчи, жавобгар “юк ташиш тўғрисида” 2022 йил 05 майдаги
шартномани имзоламаган бўлса-да, ушбу шартномадаги ўзининг
мажбуриятларини қисман бажарган.
Яъни, ушбу шартноманинг предмети ҳисобланган даъвогар томонидан
бажарилган юк ташиш хизматларини белгиланган тартибда қабул қилиб,
кўрсатилган хизматлар бўйича қисман тўловни амалга оширган. Жумладан,
даъвогар бажарган 130 130 000 сўмлик ишлар жавобгар томонидан 2022 йил
24 майдаги 26-сонли, 14 июндаги 27-сонли ва 30 июндаги 28-сонли ҳисоб
фактураларга асосан қабул қилиб олинган ва кўрсатилган хизматлар бўйича
жавобгар 2022Protected
йил 24 майдаги
тўлов
топшириқномасига
by PDF
Anti-Copy
Free асосан 24 000 000
сўм тўловни амалга оширган.
(Upgradeҳолатлар
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
Қайд этилган
тарафлар
ўртасида
2022 йил 05 майда “юк
ташиш тўғрисида”ги шартнома лойиҳасини жавобгар акцептлаганлигидан,
яъни шартнома тузиш таклифини қабул қилганлигидан хулоса беради.
Шунга кўра даъвогар бажарилган ишлар ҳақини жавобгардан талаб
қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги бугунги кундаги
қарздорлиги 97 850 000 сўмни ташкил этиши даъвогар вакилининг
кўрсатмалари, ҳисоб фактуралар ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Шу билан бирга даъвогар 2022 йил 28 февралдаги 2-сонли ҳисоб
фактурасига асосан бажарилган 8 280 000 сўмлик бажарилган ишлар ҳақини
ҳам ундиришни сўраган.
Аниқланишича, даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган
2022 йил 28 февралдаги 2-сонли 8 280 000 сўм қийматида ҳисоб-варақ
фактура тарафлар шартномавий муносабатларга киришган санадан, яъни
2022 йил 05 майдан олдин, яъни 2022 йил 10 март куни даъвогар томонидан
жавобгарга электрон тарзда юборилган. Шунингдек, мазкур ҳисоб-варақ
фактурада 2022 йил 15 февралдаги 25-сонли шартномага асосан деб
кўрсатилган.
Шунга кўра суд даъвогарнинг асосий қарздорликнинг 8 280 000 сўмлик
қисмини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, даъво аризасида даъвонинг асоси сифатида 2022 йил 5 майдаги
51-сонли шартнома қайд этилиб, ушбу шартномага асосан бажарилган ишлар
ҳақини ундириш сўралган. Ваҳоланки, 8 280 000 сўмлик бажарилган ишлар
бошқа шартнома бўйича бажарилганлиги иш ҳужжатлари билан
тасдиқланади.
Шу боис суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қисман яъни,
97 850 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасига асос қилиб олинган шартнома
шартларидан келиб чиқиб, жавобгардан 20 164 700 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Юқорида қайд этилганидек, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
жавобгар томонидан имзоланмаган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар тарафлар
ўртасида тузилмаган шартномага асосан пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талабини
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, уларнинг важ ва эътирозларига
тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни,
суд
харажатларини асосли (асоссиз) қисмига мутаносиб равишда тарафлар
зиммасига юклашни ҳамда ишни видеконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ Protected
харажатни жавобгардан
ундиришни лозим
by PDF Anti-Copy
Freeтопди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
(Upgrade to Pro
Version
to Remove
the186-моддаларини
Watermark)
процессуал кодексининг
118,
176, 179,
180 ва
қўллаб суд,
қ a р o р қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “FELIS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “GOLDEN GRAVEL BSHI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 106 130 000 сўм асосий қарз ва 20 164 700 сўм пеня,
126 294 700 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GOLDEN GRAVEL BSHI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “FELIS SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 97 850 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати, жами 97 874 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвонинг қаноатлантириш рад этилган қисми бўйича даъвогар “FELIS
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига
568 894 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “GOLDEN GRAVEL BSHI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1 957 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “GOLDEN GRAVEL BSHI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов