← Назад
Решение #776876 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
BEKABAD INTER-DISTRICT
IQTISODIY
SUDI
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version to Remove the Watermark)
110503, Bekobodshahri,
G.Gulomko‘chasi
110503,Bekabad, G.Gulom street
Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 сентябрь
Бекобод шаҳар
4-1106-2203/1091-сонли иш
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, Ш.Усаржоновнинг котиблигида, аризачи Бекобод туман Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар “DADABOYEV XUSANJON OMAD”
масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалар бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома
асосида) жавобгар Ф.Дадабоев иштирокидаги очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Бекобод туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“DADABOYEV XUSANJON OMAD” масъулияти чекланган жамиятининг
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақалар
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни
таъкидлаб, жавобгар 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер учун ер солиғи (53-сатр код) бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар аризани тан олишини,
ҳақиқатдан ҳам қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини топширмаганлигини, тез кунда ушбу камчиликни бартараф
этишини билдирди.
Суд иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил учун
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
2022 йил 06 сентябрь кунига қадар тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда “СК” деб юритилади) 431-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади
ва солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича —
жорий солиқ даврининг 10 январига қадар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
Protected by PDF Anti-Copy Free
ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майига қадар ер участкаси
(Upgrade
to Pro
Version to
Remove
the Watermark)
жойлашган ердаги
солиқ
органига
тақдим
этилади.
Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг
шахсий кабинетига 2022 йил 28 июль куни электрон шаклда хабарнома
юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да,
солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўрасолиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақалари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақалари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар “DADABOYEV XUSANJON OMAD”
масъулияти чекланган жамияти томонидан ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги аризачи вакилининг судга тақдим
этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни,“Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг талаби қаноатлантирилсин.
Protected
by PDF
Anti-Copy
Free
Жавобгар
“DADABOYEV
XUSANJON
OMAD”
масъулияти чекланган
жамиятининг(Upgrade
банклардаги
барчаto Remove
ҳисобварақалари
бўйича барча чиқим
to Pro Version
the Watermark)
операциялари тўхтатилсин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига
мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақаларга татбиқ этилмайди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов