← Назад
Решение #776911 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri,
Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 сентябрь
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2620-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
А.Нормуротовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Жамалов (2022 йил
23 майдаги №01-18/30-05-37/471-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти
бошқармасининг жавобгар “YANGIQO’RG’ON PAXTA TOZALASH” акциядорлик
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда даъвогарнинг Оқдарё тумани бўлимида ҳисобида бўлган
01.04.1963 йилда туғилган фуқаролар Мухаммадиев Раббимкул Турсунович,
22.10.1961 йилда туғилган фуқаро Равшанов Ўктам Абдухамидович, 15.06.1932
йилда туғилган фуқаро Равшанов Абдухомид, 08.04.1953 йилда туғилган фуқаро
Артиков Эркул ва 25.03.1961 йилда туғилган фуқаро Эшманов Зайниддинлар
“YANGIQO’RG’ON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидаги меҳнат фаолияти
давомида юз берган бахтсиз ходиса натижасида меҳнатда майибланганлиги (касб
касаллигига чалинган) натижасида, уларга ҳудудий ТМЭК томонидан ногиронлик
гуруҳи белгиланган ва унга кўра пенсия жамғарма томонидан Ўзбекистон
Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг
15-моддасига асосан ногиронлик туридаги пенсия тайинланиб, пенсия суммалари
ойма-ой тўланиб келинётганлигини, ушбу фуқароларнинг меҳнат фаолияти
давомида юз берган бахтсиз ходиса юзасидан ташкилот томонидан меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқа
тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномалар
тузилганлиги ҳамда ТМЭК томонидан муддатсиз меҳнатда майибланганлик
тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилганлигини, жумладан, фуқаро
Р.Мухаммадиевга нисбатан 26.05.1993 йилда бахтсиз ходиса содир этилди деб
тузилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса тўғрисидаги N-1 шаклдаги
далолатнома ҳамда ҳудудий ТМЭКнинг 23.02.1995 йилдаги В серияли 174168-сонли
3-гуруҳ меҳнатда майибланганлик ногиронлиги тўғрисидаги муддатсиз берилган
тиббий маълумотнома, фуқаро У.Равшановга нисбатан 22.11.1982 йилда бахтсиз
ходиса содир этилди деб тузилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса тўғрисидаги
N-1 шаклдаги далолатнома ҳамда ҳудудий ТМЭКнинг 12.01.1995 йилдаги А серияли
035981-сонли 2-гуруҳ меҳнатда майибланганлик ногиронлиги тўғрисидаги
муддатсиз берилган тиббий маълумотнома, фуқаро А.Равшановга нисбатан
09.09.1982 йилда бахтсиз ходиса содир этилди деб тузилган ишлаб чиқаришдаги
бахтсиз ходиса тўғрисидаги N-1 шаклдаги далолатнома ҳамда ҳудудий ТМЭКнинг
17.04.1996 йилдаги В серияли 454676-сонли 1-гуруҳ меҳнатда майибланганлик
ногиронлиги тўғрисидаги муддатсиз берилган тиббий маълумотнома, фуқаро
Э.Артиковга нисбатан 1971 йилнинг февраль ойида бахтсиз ходиса содир этилди деб
тузилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса тўғрисидаги N-1 шаклдаги
далолатнома ҳамда ҳудудий ТМЭКнинг 16.04.1993 йилдаги SО серияли 25601-сонли
2-гуруҳ меҳнатда майибланганлик ногиронлиги тўғрисидаги муддатсиз берилган
тиббий маълумотнома, фуқаро З.Ешмоновга нисбатан 25.02.1980 йилда бахтсиз
ходиса содир этилди деб тузилган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса тўғрисидаги
N-1 шаклдаги далолатнома ҳамда ҳудудий ТМЭКнинг 04.02.2015 йилдаги 14-А
серияли 142887-сонли 2-гуруҳ меҳнатда майибланганлик ногиронлиги тўғрисидаги
муддатсиз берилган тиббий маълумотнома, бахтсиз ходиса натижасида юқорида
қайд этилган фуқароларнинг ногирон болиб қолиш сабаблари, корхона маъмурияти
томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг соглиққа зарарсиз ва
хавфсиз меҳнат шароити яратиш ҳақидаги талабларига амал қилинмаганлигини.
(корхона, муассаса, ташкилотнинг айби бахтсиз ходиса ва ишлаб чиқаришда
соғлилиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисидаги далолатномалар ҳамда
ТМЭК томонидан берилган меҳнатда майибланганлик бўйича ногиронлик
тўғрисидаги муддатсиз ма ълумотномалар) даъвогар томонидан юқорида номлари
қайд этилган фуқароларга нисбатан тайинланган ногиронлик тўғрисидаги пенсия
бўйича ўтган даврда берилган пенсия суммаси бўйича қопланмасдан қолганлигини
ва 01.01.2016 йил ҳолатига юзага келган 42 млн. 334 838 сўм 02 тийин миқдордаги
шунингдек, 2016 йилнинг 1 январь кунидан 2022 йилнинг 31 август кунига қадар
жами 323 млн. 055 694 сўм 21 тийин миқдорида пенсия суммалари
молиялаштирилганлиги ва ойма-ой тегишли миқдорларда пенсия тўланиб
келинётганлигини, жавобгар томонидан пенсионерга ўтган даврда ва 01.01.2016
йилдан 31.08.2022 йилга қадар тўланган мазкур сумманинг 315 млн. 243 582 сўм 45
тийин миқдори 2017-2022 йиллар давомида қопланганлигини, жавобгарнинг
пенсия жамғармани олдидаги қарздорлиги 01.08.2022 йил ҳолатига 50 млн. 146 949
сўм 78 тийинни ташкил этишлигини, мазкур қарздорликни ихтиёрий равишда
қоплаб берилиши борасидаги юборилган қатор талабномалар, жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилганлигини билдириб, суддан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 50 146 949,78 сўм миқдоридаги пенсия пулини ундириб беришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлиси сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво талабини
қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, суддан уни қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, судга тақдим қилган
далилларини ўрганиб, иш хужжатларига ҳуқуқий бахо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогар жавобгарнинг собиқ ишчилари Р.Мухаммадиевга
2016 йилдан 2022 йилнинг 8 ойи давомида, жами 22 380 589,86 сўм, Ў.Равшановга
2016 йилдан 2022 йилнинг 8 ойи давомида, жами 88 034 371,79 сўм, А.Равшановга
2016 йилдан 2022 йилнинг 8 ойи давомида, жами 110 557 888,81 сўм, Э.Артиковга
2016 йилдан 2021 йил давомида, жами 53 653 236,85 сўм, З.Ешмановга 2016 йилдан
2022 йилнинг 8 ойи давомида, жами 48 429 606,90 сўм меҳнат фаолияти давомида
меҳнатда майибланганлиги натижасида ногиронлик белгиланганлиги сабабли
ногиронлик туридаги пенсия бўйича жами 323 055 694,21 сўм миқдорида пенсия
суммалари тўлаб берилган. Жавобгар ушбу қарздорликни қисман тўлаб берган.
Натижада 50 146 949,78 сўм миқдорида қарздорлик қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида
юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Қарздорлик суд кунига қадар бартараф этилмаган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 66-моддаси 2-қисмига асосан, мулкчилик шаклидан
қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун,
шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги
ногиронлик учун ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия
ёшига тўлгунига қадар мазкур қонун 12-моддасининг "б" бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талаби ишда тўпланган
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвони
қаноатлантиришни ва жавобгардан 50 146 949,78 сўм тўланган пенсия пулини
регресс тартибида ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг иловаси 2бандига асосан, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилганлиги сабабли жавобгардан давлат
фойдасига 1 002 939 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб
чиқилган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 176-179,186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди :
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармасининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“YANGIQO’RG’ON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан Бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси фойдасига
50 146 949,78 сўм тўланган пенсия пули ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
“YANGIQO’RG’ON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан Республика
бюджетига 1 002 939 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев