← Назад
Решение #776976 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
BEKABAD INTER-DISTRICT
IQTISODIY
SUDI
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version to Remove the Watermark)
110503, Bekobodshahri,
G.Gulomko‘chasi
110503,Bekabad, G.Gulom street
Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 сентябрь
Бекобод шаҳар
4-1106-2203/995-сонли иш
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, Ж.Таированинг котибалигида, аризачи Бекобод туман Давлат
солиқ инспекциясининг жавобгар “AGRO OMAD CHORVACHILIGI”
масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалар бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома
асосида) иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Бекобод туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“AGRO OMAD CHORVACHILIGI” масъулияти чекланган жамиятининг
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақалар
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни
таъкидлаб, жавобгар 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер учун ер солиғи (53-код) бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини, бироқ, 2022 йил
21 сентябрь куни жавобгар томонидан Бекобод туман Давлат солиқ
инспекциясига солиқ ҳисоботи тақдим этилганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг128-моддаси 5-қисмига кўра,
агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
17.09.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
Protected by PDF Anti-Copy Free
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
(Upgrade to Pro Иқтисодий
Version to Remove
the Watermark)
Ўзбекистон Республикаси
процессуал
кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил учун
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи
2022 йил 18 август кунига қадар тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда “СК” деб юритилади) 431-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади
ва солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича —
жорий солиқ даврининг 10 январига қадар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар бўйича - жорий солиқ даврининг 1 майига қадар ер участкаси жойлашган
ердаги солиқ органига тақдим этилади.
Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг
шахсий кабинетига 2022 йил 28 июль куни электрон шаклда хабарнома
юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да,
солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўрасолиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақалари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақалари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида
кўринишича, жавобгар “AGRO OMAD CHORVACHILIGI” масъулияти
чекланган жамияти томонидан ер солиғи (қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер учун) бўйича солиқ ҳисоботлари 2022 йил 21 сентябрь
куни Бекобод туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган. Ушбу ҳолат
аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Protected by PDF Anti-Copy Free
Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар,
(Upgrade
to Proқадар
Version
to Remove
the Watermark)
яъни иш судда
кўрилгунга
тўлиқ
бартараф
этилган. Шу боис суд аризани
қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи
қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат
ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
И.Қурбанов