Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4165 Дата решения 20.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Art soft Tex Cluster" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Ўнбир ариқ бўйи даласи хусусий корхонаси
Source ID 918605 Claim ID 2885959 PDF Hash 32dfb1f98b2b2971... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI NAMANGAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 160133, Namangan shahri, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a 160133, Namangan city, Nodim Namangoniy street, 20a Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14 е-mail: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 сентябрь №4-1601-2203/4165 Наманган туманлараро иқтисодий иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ФФФ фермер хўжалиги манфаатида жавобгар ҚҚҚ хусусий корхонасидан 50669000 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариб бериш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Б.Қўзиев (ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ФФФфермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ҚҚҚ хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси имзоланган. Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга бошоқли дон етиштириш учун уруғлик дон билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган, жавобгар эса етиштирилган маҳсулотни даъвогарга топшириш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан йил мобайнида бўнак сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс маблағларни, банк кредити учун ҳисобланган фоизларни тўлаб бериши белгиланган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, жавобгар бошоқли дон махсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиши учун зарур махсулотлар билан таъминланган бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот (уруғлик) ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида 50669000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 50669000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Палата ва жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома асосида бошоқли дон етиштириш учун маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу етказиб берилган маҳсулот учун жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд ҳужжатлар, ҳисобфактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз исботини топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво аризасининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 112, 118, 128, 170, 176179, 186-моддасига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ФФФфермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ҚҚҚ хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар ФФФфермер хўжалиги фойдасига 50669000 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати жами 50693000 сўм ундирилсин. Жавобгар ҚҚҚ хусусий корхонаси ҳисобидан бюджетга 1013380 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Ж.С.Мусабоев