← Назад
Решение #77733 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| бандлари ва | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| илмишни Жиноят кодекси | 277 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 415 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| дорини тайинлашда ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/205-сонли
2025 йил апрель ойининг 02 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Ш.Файзуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Шукуров,
судланувчи К.Ўринбоев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Каримов,
судланувчи Ш.Мухтасаров ва унинг ҳимоячиси адвокат У.Қаршиев,
судланувчи О.Сайитқулов ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Абдуллаев,
жабрланувчилар О.Маруббеков ва Ш.Зулфидиновларнинг иштирокида,
Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли, Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли,
Мухтасаров Шерали Норйигит ўғли ва Ўринбоев Комил Эрмухаммад
ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли (FAYZULLAYEV
SHOXRUZ BAXTIYOR O’G’LI), 2002 йил 11 сентябрь куни
Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
уста, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Қўшработ тумани, Зармитан ҚФЙ, Қўриқсой
кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ
атворда бўлиб тилҳат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
277-моддаси
1-қисми,
277-моддаси 3-қисми “а” банди, 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва
277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари билан айбланган;
Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли (SAYITQULOV
OZODBEK SHERALI O’G’LI), 2005 йил 18 август куни
Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
уста, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Қўшработ тумани, Юқори сарой МФЙ,
Қўриқсой кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича
“муносиб ҳулқ атворда бўлиб тилҳат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми ”б” банди,
277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “а,г”
бандлари билан айбланган;
1
Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
уста, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Қўшработ тумани, Зармитан МФЙ, Қуруқсой
кўчаси, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ
атворда бўлиб тилҳат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми ”б” банди,
277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “а,г”
бандлари билан айбланган;
Ўринбоев Комил Эрмухаммад ўғли (O’RINBOYEV KOMIL
ERMUXAMMAD O’G’LI), 2002 йил 22 ноябрь куни
Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
уста, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти, Қўшработ тумани, Юқори Сарой МФЙ, Кўповил
қишлоғи, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб
ҳулқ атворда бўлиб тилҳат” эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми ”б” банди,
277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “а,г”
бандлари билан айбланган;
Суд, судланувчилар ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд
бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли 2024 йил 15 сентябрь
куни соат 16:30ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимасдан Чилонзор тумани “Новза” МФЙ ҳудудида жойлашган
“Новза” метросининг яқинида Тўхтасинов Турсунбой Олмозбек ўғли
билан безорилик оқибатида жанжаллашиб, унинг юз қисмига қўлли
билан уриб, тан жароҳати етказган.
Суд-тиббиёт эксперизасининг 20.09.2024 йилдаги 1200-ҚАБ-ЙЎЛ
сонли хулосасига кўра, Т.Тўхтасиновда бўйни ва чап елка бўғими
соҳалари шилинмалари, бундай жароҳатлар соғлиқни 6 кундан ортиқ
бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши ва шу белгисига кўра,
“енгил” тан жароҳатлари сирасига кириши аниқланган.
Судланувчи Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли, такроран, 2024 йил
15 сентябрь куни соат 20:00ларда танишлари Ўринбоев Комил
2
Эрмухаммад ўғли, Мухтасаров Шерали Норйигит ўғли ва Сайитқулов
Озодбек Шерали ўғли, бир гуруҳ бўлишиб, жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасдан, Чилонзор тумани, 5-мавзеси, 6-уй
ҳовлисида Тўхтасинов Турсунбой Олмозбек ўғли, Маруббеков Орозбек
Абдуқахор ўғли ва Зулфидинов Шохрух Отабек ўғлиларни танасининг
турли жойларига қўл ва оёқлари билан уришиб, уларга тан жароҳати
етказишган.
Суд-тиббиёт экспертизанинг 20.09.2024 йилдаги 1201-ҚАБ-ЙЎЛ
сонли хулосасига кўра, О.Маруббековда пешона ва чап елка соҳалари
шилинмалари, бундай жароҳатлар соғлиқни 6 кундан ортиқ бўлмаган
муддатга бузилишига олиб келши ва шу белгисига кўра “енгил” тан
жароҳатлари сирасига кириши аниқланган.
Суд-тиббиёт экспертизанинг 19.09.2024 йилдаги 6589-Х-Кур сонли
хулосасига кўра, Ш.Зулфиддиновда чап кўз ости соҳаси қонталаши, чап
якка соҳаси, чап қўл тирсак бўғими орқа юзаси, юқори жағ чапдан 1-тиш
тожи синиши, юқори лаб ўнг томон шиллиқ қавати қон қуйилиши ва
юмшоқ тўқималари латент ейиши, бундай жароҳатлар соғлиқни 6 кундан
ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши ва шу белгисига кўра
“енгил” тан жароҳатлари сирасига кириши аниқланган.
Судланувчи Ш.Файзуллаев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, Тошкент шаҳрида устачилик билан шуғулланиши, 2024 йил
08 сентябрь куни Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган "Новза" метро
бекати олдидаги уйлар олдида йўл таъмирлаш учун келганлигини, у
билан бирга С.Ширинқулов ва Ш.Файзуллаев ишлаши, 2024 йил
15 сентябрь куни маҳсулот қолмаганлиги сабабли улар Юнусобод тумани
19-мавзеда ишлаётган ўртоқлари олдига бориб қарашиб юборгани, улар
Юнусобод туманидан соат 17:30ларда қайтиб келгани, С.Ширинқулов ва
Ш.Файзуллаев дам олгани кетишгани, у эса ишлаётган жойига боргани, у
ишлаётган жойига борса унга нотаниш бўлган Маруббеков Орозбек
Абдукахор ўғли, Зулфидинов Шохрух Отабек ўғли ва Тўхтасинов
Турсунбой Олмозбек ўғли улар қилган ишлари устидан юриб
ишлашаётганлигини, уларга “брусчатка устидан юрманглар, ҳали
қотмаган, чўкиб қолади, кейин бизга иш ҳақимизни беришмайди” деб
айтганлигини, сўнг Т.Тўхтасинов унга нимага юрмас эканлигини айтиб
ўнг қўли билан чап кўзига мушт билан урганлигини, сўнг у йиқилиб
тушганлигини ундан кейинги вазиятни эслолмаслигини, аммо
О.Маруббеков унинг орқасидан тепганини эслолмаслигини, сўнг
Ш.Зулфидинов, Т.Тўхтасинов ва О.Маруббековлар четга ўтиб ўз
ишларини қилганлигини у ва Ш.Файзуллаев контейнерга кириб
кетганлигини, сўнгра улар юз қўлини ювиб кийимларини
тозалаганлигини, уларни урган шахсларга жавоб қайтариш мақсадида
Юнусобод туманида ишловчи танишларини чақирганлигини, сўнг соат
18:00да Юнусобод туманида ишловчи Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли,
Мухтасаров Шерали Норйигит ўғли ва Ўринбоев Комил Эрмухаммад
3
ўғлилар келганлигини, улар келишганидан сўнг О.Сайтқулов "улардан
“қайси биринг Шохрузни урдинг” деб сўраганида, шунда улардан бири
яъни Т.Тўхтасиновни юз қисмига бир мушт урганлигини ва у ерга
йиқилиб тушганлигини, сўнг жанжал бошланиб кетганлигини ҳамма бир
бирини уриб ташлаганлигини у ҳам уларни уриб бошлаганлигини, айнан
қайси бирини урганини эслолмаслигини айтиб, қилган ишидан
пушаймонлигини, жабрланувчининг ҳозирда даъвоси йўқлигини айтиб,
унга нисбатан енгиллик беришини сўради.
Судланувчи Ш.Мухтасаров суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, 2020 йил тахминан июль ойларидан бери Самарқанд вилоятидан
Тошкент шаҳрига ишлашга келганлигини, Тошкент шаҳрида устачилик
билан шуғулланиб келишини, шу билан бирга, 2024 йил 15 сентябрь куни
эрталаб тахминан соат 10:00да Файзуллаев Шохруз ва Суннат исмли
танишлари у ишлаётган жойга яъни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,
19-мавзега ёрдамлашишга келишганлигини, шу билан бирга ўша куни
тахминан соат 16:00да улар ишдан кетишганлигини, Орадан тахминан
бир неча соат ўтгач, Ш.Файзуллаев унга қўнғироқ қилиб, нотаниш
шахслар билан жан-жаллашиб қолганини ҳамда уларни яъни у билан
бирга ишловчи таниш дўстлари, Ўринбоев Комил Эрмухаммад ўғли,
Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли, Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли ва
Жовбеков Диёрбек Жаҳонгир ўғлиларини, Тошкент шаҳри, Бунёркоршох кўчасида жойлашган, "Новза" метроси яқинидаги боғга ёрдамга яъни
ушбу шахслар билан уришмоқчилигини ва уларни боришини
сўраганлигини, сўнг у О.Сайиқулов билан "яндекс" иловаси орқали
таксида таҳминан соат 17:00да Новза метроси яқинидаги боққа
борганлигини, ушбу жойда Ш.Файзуллаевни кўзлари шишган ҳолда
турганлигини, ундан нима бўлганини сўраганида, у билан битта жойда
ишловчи болалар билан тортишиб, жанжаллашиб қолганини
айтганлигини, сўнг жанжал чиқарган уч нафар шахсларнинг олдига, яъни
"Новза" метроси яқинидаги боққа борганлигини, кейин улардан “ким
Шохрузни урди” деб О.Сайитқулов сўраганлигини, улардан бири
кўриниши гавдали, ўрта ёшлардаги эркакни, у юз қисмига мушти билан
урганлигини, сўнг уриш жанжал чиқиб кетганлигини, жанжал
бошлангандан кейинги ҳолатни тасвирлаб бера олмаслигини, сабаби
ушбу жойда кўп киши бор эканлигини, аммо айнан ушбу жанжалда
Ўринбоев Комил Эрмухаммад ўғли, Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли,
Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли ва Жовбеков Диёрбек Жаҳонгир
ўғлилари юқоридаги 3 нафар шахсларни ўришганларини кўрганлигини,
шу билан бирга у ҳам ушбу жойда бўлган шахсларни бир неча маротаба
урганлигини айтиб, қилган ишидан пушаймонлигини, жабрланувчининг
ҳозирда даъвоси йўқлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришини
сўради.
Судланувчи О.Сайитқулов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, Тошкент шаҳрига 2021 йил июль ойида ишлаш мақсадида
4
Самарқанд вилоятидан келганлигини, шундан бери у Тошкент шаҳрида
устачилик билан шуғулланишлигини, уни Тошкент шаҳрида аниқ бир
яшаш жойи йўқлигини, 2024 йил сентябрь ойидан бери Юнусобод тумани
19 мавзеда устачилик билан шуғулланишлигини, 2024 йил 15 сентябрь
куни соат 09:00да Ш.Файзуллаев ва С.Ширинқулов келганлигини, улар
ёрдамлашиб соат 16:30да кетишганлигини, орадан тахминан 1 соат ўтгач
Ш.Мухтасаровга Ш.Файзуллаев қўнғироқ қилиб уни номаълум шахс
урганлигини айтиб ёрдам сўраганлигини, у Ш.Мухтасаров билан бирга
Чилонзор тумани Новза метроси олдига етиб борганлигини ва у ерда
Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли ҳамда бошқа болалар туришганлигини,
сўнг улар Т.О.Тўхтасинов, О.Ш.Сайитқулов ва О.А.Маррубековларни кутиб
турганлигини ва уларга бир оздан сўнг келишганлигини ва улардан “ким
урди Ш.Файзуллаевни” деб сўраганида О.Ш.Сайитқулов “мен урдим” деб
жавоб берганлигини, сўнг у О.Ш.Сайитқуловни юз қисмига қўли билан
урганлигини ва у бунинг натижасида ерга йиқилганлигини сўнгра унинг
олдида турган шериги О.Ш.Сайитқуловни юз қисмига урганлигини ва у
ҳам бунинг натижасида ерга йиқилганлигини ва жанжал бошланиб
кетганлигини, сўнг бўлган воқеани эслолмаслигини айтиб, қилган
ишидан пушаймонлигини, жабрланувчининг ҳозирда даъвоси
йўқлигини айтиб, унга нисбатан енгиллик беришини сўради.
Судланувчи К.Ўринбоев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, 2020 йил тахминан июль ойларидан бери Самарқанд вилоятидан
Тошкент шаҳрига ишлашга келганлигини, Тошкент шаҳрида устачилик
билан шуғулланишлигини, шу билан бирга, 2024 йил 15 сентябрь куни
эрталаб тахминан соат 17:00да таниши Файзуллаев Шохруз унга
қўнғироқ қилиб, нотаниш шахслар билан уришиб қолганини ҳамда
уларни яъни у ва у билан бирга ишловчи таниш дўсти, Жовбеков Диёрбек
Жаҳонгир ўғли билан, Тошкент шаҳри, Бунёркор-шох кўчасида
жойлашган, Новза метроси яқинидаги боққа ёрдамга яъни ушбу шахслар
билан уришмоқчилигини ва уларни боришини сўраганлигини, шунда у
Д.Жовбеков билан таксида "Новза" метроси яқинидаги боққа
борганлигини, ушбу жойда Ш.Файзуллаевни кўзлари шишган ҳолда
турганлигини, ундан нима бўлганини сўраганида, у билан битта жойда
ишловчи болалар билан тортишиб, жанжаллашиб қолганини, сўнг
жанжал чиқарган уч нафар шахсларнинг олдига, яъни "Новза" метроси
яқинидаги боққа борганлигини, кейин улардан “ким Ш.Файзуллаевни
урди” деб О.Сайитқулов сўраганлигини, улардан бири кўриниши гавдали,
ўрта ёшлардаги эркакни, юз қисмига мушти билан урганлигини, сўнг
уруш жанжал чиқиб кетганлигини, жанжал бошлангандан кейинги
ҳолатни тасвирлаб бера олмаслигини, сабаби ушбу жойда кўп киши бор
эканлигини, аммо айнан ушбу жанжалда Ўринбоев Комил Эрмухаммад
ўғли, Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли, Файзуллаев Шохруз Бахтиёр
ўғли ва Жовбеков Диёрбек Жаҳонгир ўғлилари юқоридаги 3 нафар
шахсларни ўришганларини кўрганлигини, шу билан бирга у ҳам ушбу
5
жойда бўлган шахсларни бир неча маротаба ва айнан унга шахси тергов
қадар текширув жараёнида шахси аниқ бўлган, Тўхтасинов Турсунбой
Турсунбой Олмозбек ўғлини урганлигини айтиб, қилган ишидан
пушаймонлигини, жабрланувчининг ҳозирда даъвоси йўқлигини айтиб,
унга нисбатан енгиллик беришини сўради.
Жабрланувчи О.Маруббеков суд мажлисида, у 2024 йил август
ойидан бери Чилонзор тумани "Новза" метроси олдида, ерга газон экиш
билан шуғулланиб келганлигини, 2024 йил 15 сентябрь куни соат
тахминан 07:00да танишлари Ш.Зулфиддинов ва Т.Тўхтасинов билан
биргаликда Чилонзор тумани, "Новза" метроси олдига ишлаш учун яни
газон экишга келганлигини, шу билан бирга ушбу жойда улардан
тахминан 100 метр узоқликда ишлаб турган Самарқанд вилоятидан
келган 3 киши бор эканлигини, сўнг у ушбу жойда қум ташиб, ишлаб
турган жойида тахминан соат 17:00ларда бирдан одамлар тўпланиб
кетганлигини ва у хам ушбу одамлар тўпланган жойга борса, ушбу жойда
Самарқандлик 3 киши яъни унга дастлабки тергов жараёнида шахси аниқ
бўлган Ш.Суннат ва унинг укаси Шохрух бор эканлигини, ҳамда у билан
бирга ишловчи Ш.Зулфиддинов ва Т.Тўхтасиновлар бор эканлигини ва
уларда нима учун, бунча одамлар тўпланиб кетганлигини сўраганида
Т.Тўхтасинов унга ушбу Самарқанд вилоятидан келган Ш.Файзуллаевни
юзига мушти билан урганини айтганлигини, сўнг у Ш.Зулфиддиновдан
“сен урмадингми” деб сўраганида “йўқ мен урмадим” деб айтганлигини,
сўнг у Т.Тўхтасиновга нима учун уришасан бориб ярашиб кел деб
айтганлигини, сўнг ушбу жойдан Ш.Файзуллаев ўртоқларини телефон
орқали чақираётган вақтида унинг тасодифан сухбатини эшитиб
қолганлигини ва буни эшитиб, дарҳол шериклари Т.Тўхтасинов ва
Ш.Зулфиддиновга тезроқ кетиш керак жан жал бошланиб қолиши
мумкин деб айтганлигини, сўнг улар ишини тугатганлигини соат
тахминан 19:00 ларда ишни тугатиб ишдан кетмоқчи бўлганлигини, сўнг
улар ўзини телефони орқали “яндекс” иловасидан такси чақириб уйига
кетмоқчилигини, сўнг тўсатдан юқорида кўрсатилган Файзуллаев
Шохруз Бахтиёр ўғли ва унинг бир неча оғайнилари келишганлигини,
сўнг улар такси кутиб турган жойининг олдига келишиб улардан бири,
унга тергов қадар текширув жараёнида шахси аниқ бўлган Сайитқулов
Озодбек Шерали ўғли уларда Ш.Файзуллаевни ким урди деб айтганида
Ш.Зулфиддинов ҳеч ким ургани йўқ ким урибди уни деб айтгани учун
О.Сайтқулов, Ш.Зулфиддиновни юз қисмига мушти билан урганлигини ва
у бунинг натижасида ерга йиқилиб тушганлигини, сўнг О.Сайтқулов у юз
қисмига мушти билан урганлигини ва у бунинг натижасида ерга йиқилиб
тушганлигини, ерга тушганидан сўнг хам уни баданининг ҳар жойига
келиб уришганлигини лекин айнан уни ерга ётганидан сўнг айнан қайси
бири урганини билмаслигини, аммо О.Сайтқулов юзига мушти билан
урганини эслай олмаслигини, сўнг ушбу жойда яшовчи фуқаролар келиб
уларга ёрдамлашганлигини ва тез тиббий ёрдам ходимлари
6
келишганлигини ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганлигини
ва таниши Ш.Зулфиддиновни тез тиббий ёрдам ходимлари олиб
кетишганлигини, у ва Т.Тўхтасиновларни ИИО ходимлари келиб, ИИБ
биносига олиб кетишида ва улардан ҳолат юзасидан тушунтириш ҳати
олишганлигини айтиб, ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини айтиб, суддан судланувчиларга нисбатан енгиллик беришни
сўради.
Жабрланувчи Ш.Зулфиддинов суд мажлисида, У Тошкент шаҳрига
2024 йил июнь ойида ишлаш мақсадида келганлигини, шундан бери у
Тошкент шаҳрида устачилик фаолияти билан шуғулланишини,
15 сентябрь куни ўртоғи О.Маруббеков Чилонзор тумани “Новза” метроси
олдидаги кўп қаватли уйларга газон экиш учун чақирганлигини, у бу
вақтда Т.Тўхтасинов билан Чилонзор туманида жойлашган манзили
ёдида бўлмаган дўконда ишлаётганлигини, у ва Т.Тўхтасиновни
О.Маруббеков соат 08:00да олиб кетганлигини, у ва Т.Тўхтасинов,
О.Маруббеков билан Чилонзор тумани худудида жойлашган “Новза”
метороси олдидаги кўп қаватли уйлар яқинида газон экишга
борганлигини, у ва Т.Тўхтасинов аравада тупроқ ташиганлигини,
О.Маруббеков эса сув қувурларини созлаганлигини, сўнг соат тахминан
17:00да ишлаётган вақти Т.Тўхтасинов унга олдиндан таниш бўлмаган
дастлабки терговда ким эканлигини билган Ш.Файзуллаев билан
тортишиб турганлигини, уларни олдига боргунига қадар улар уришиб
кетишганлигини, у ва О.Маруббеков уларни ажратишга уринганлигини,
шу орада Ш.Файзулаевнинг шериги келганлигини, у ҳам Т.Тўхтасиновни
уришга уринганлигини, уларни ажратишга уринганлигини, улар
Ш.Файзулаевга ва унинг шерикларига бас қилинглар деб деганлигини,
улар кетишганлигини, сўнг орадан тахминан 1 соатдан сўнг Ш.Файзулаев
тахминан 9 киши билан келганлигини, ораларидан бир шахс “қайси
биринг урдиларинг” деб сўраганлигини, шунда О.Маруббеков
“қўйларинг, тинч йўл билан ҳал қилайлик” деб айтганлигини, сўнг уни
орқасидан кимдур келиб ёнбошидан урганлигини, у ҳушидан
кетганлигини, у кўзини очганида тез тиббий ёрдам ходимлари уни олиб
кетаётган эканлигини, ҳозирда судланувчига нисбатан даъвоси
йўқлигини, суддан судланувчиларга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Д.Жовбеков суд мажлисида, у Тошкент шаҳрига, Самарақанд
вилоятидан 2020 йилда ишлаш мақсадида келганлигини, ундан буён
Тошкент шаҳрининг турли жойларида устачилик қилиб кун
кўришлигини, уни Тошкент шаҳрида аниқ бир яшаш манзили йўқлигини,
қаерда ишласа ўша ерда яшашлигини, у 2024 йил сентябрь ойларида
Юнусобод тумани 3 мавзеда бурчатка териш билан шуғулланишлигини,
у билан бирга “Комил” исмли шериги бор эканлигини, 2024 йил
15 сентябрь куни соат тахминан 17:00да “Шохруз” исмли ўртоғи телефон
қилиб кимдир урганлигини айтиб ёрдам сўраганлигини, у “Комил” исмли
ўртоғи билан Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган "Новза" метроси
7
олдидаги уйлар олдига борганлигини, улар билан бирин-кетин “Шерали”
ва “Озод” исмли танишлари келишганлигини улар Юнусобод тумани
19 мавзеда ишлашлигини, Борганларида Ш.Файзуллаевнинг юзлари
кўкариб ётганлигини, улар нима бўлди деб сўраганида уч киши бўлиб
уришганлигини айтганлигини, кейин улар Шохрузни урган шахслар
олдига борганлигини, улар "Новза" метроси олдидаги кўп қаватли
уйлардан бирининг олдида болалар майдончаси ёнида туришлигини,
улардан ким ва нима сабабдан Ш.Файзуллаевни урганини сўраганлигини,
шунда улардан бири Ш.Файзуллаевни урганини айтганлигини, шу пайт
О.Сайитқулов уни юз қисмига бир мушт урганлигини ва у ерга йиқилиб
тушганлигини, сўнг жанжал бошланиб кетганлигини ҳамма бир-бирини
урар у эса четда томоша қилиб турганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Суд, судланувчи Ш.Файзуллаев, О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва
К.Ўринбоевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман
иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан
ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш
баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда
жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар
билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси
А.Ж.Камоловнинг 20.12.2024 йилдаги қарорига кўра, мазкур жиноят
ишидан Тўхтасинов Туруснбой Олмозбек ўғлига нисбатан қисми
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан алоҳида
иш юритувга ажратилиб, жиноят иши қўзғатилган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ш.Файзуллаевнинг
“безорилик,
яъни
жамиятда
юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасдан, баданга енгил шикаст етказиш ”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 1-қисми билан ҳамда “безорилик, яъни такроран бир гуруҳ
шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимасдан, баданга енгил шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва К.Ўринбоевларнинг
“безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил
шикаст етказиш” да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, судланувчилар О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва
К.Ўринбоевларнинг айнан шу ҳаракатлари алоҳида эпизод сифатида
қўшимча равишда безорилик ҳаракатларини олдини олиш учун келган,
8
уларга олдиндан таниш бўлмаган шахсларга фаол қаршилик қилган
ҳолда у билан ҳам жанжалга киришган деган айблов билан безорилик,
яъни такроран жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимаслик, уриш-дўппослаш, безорилик ҳаракатларининг олдини
олиш чорасини кўрган шахсга қаршилик кўрсатиш жинояти белгилари
бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а,г”
банди билан;
судланувчи
Ш.Файзуллаевнинг
ҳаракатлари
безорилик
ҳаракатларини олдини олиш учун келган, уларга олдиндан таниш
бўлмаган шахсларга фаол қаршилик қилган ҳолда у билан ҳам жанжалга
киришган деган айблов билан безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, безорилик
ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган шахсга қаршилик
кўрсатиш жинояти белгилари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
277-моддаси 3-қисми “г” банди билан нотўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил
14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
Қарорининг 3-бандида қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг
1-қисми билан квалификация қилиш учун безорилик замирида шахснинг
баданига енгил даражада шикаст етказилганлиги кифоялиги, бунда
шахснинг баданига етказилган тан жароҳати унинг соғлиғини
бузилишига олиб келган-келмаганлигининг аҳамияти йўқлиги;
Олий суд Пленумининг 2008 йил 5 майдаги “Бир неча жиноят содир
этилганда қилмишни квалификация қилишга доир масалалар
тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 2-банди учинчи хатбошисида
жиноятлар такроранлиги деганда, қонунга кўра шахс томонидан турли
вақтларда қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят
тушунилиб, бунда содир этилган жиноят:
Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир моддасида назарда
тутилган бўлиши, башарти унда бир хил жиноят таркиблари учун
жавобгарлик белгиланган бўлса;
Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси айнан бир қисмида
назарда тутилган бўлиши, башарти ушбу моддада турли жиноят
таркиблари учун жавобгарлик белгиланган бўлса (масалан, ЖК 1261, 131,
228, 248, 273-моддалари) шартлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Жабрланувчилар О.Маруббеков ва Ш.Зулфидиновлар суд
мажлисида, айни кўчада жанжал бўлганида ҳамма бир-бири билан
уришиб кетганлиги ҳақида кўрсатув берган ҳамда эълон қилинган
айбловда ҳам безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган
шахс кимлиги кўрсатилмаган.
Иш ҳолатларига кўра, О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва
К.Ўринбоевлар Т.Тўхтасинов, О.Маруббеков ва Ш.Зулфидиновларга
9
нисбатан безорилик ҳаракатларини бир вақтда содир этганлиги сабабли
ҳаракатларида такроран безорилик содир қилиш белгиси мавжуд
эмаслиги, шунингдек, бошқа шахс О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва
К.Ўринбоев ва Ш.Файзуллаевларнинг безорилик ҳаракатларининг
олдини олиш чорасини кўрганлигини тасдиқловчи бирорта объектив
далил, жумладан гувоҳларнинг кўрсатувлари, видеоёзув ёки бошқа
турдаги далил мавжуд эмаслиги, бу бўйича шубҳаларни бартараф этиш
имкониятлари тугаганлиги сабабли ушбу шубҳаларни О.Сайитқулов,
Ш.Мухтасаров, К.Ўринбоев ҳамда Ш.Файзуллаевларнинг фойдасига ҳал
қилиб, суд О.Сайитқулов, Ш.Мухтасаров ва К.Ўринбоевнинг айбидан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а,г”
бандларини ҳамда Ш.Файзуллаев айбидан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” бандини чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 415-моддасида суд айбловни
ўзгартиришга ҳақлилиги, бунда айбловнинг бир қисми ёки жиноятнинг
тавсифий аломатлари чиқариб ташланиши белгиланган.
Суд, юқорида кўрсатилган ишнинг ҳақиқий ҳолатларидан келиб
чиқиб, дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловни
ўзгартириб, баён этишни лозим топади.
Суд, судланувчи Ш.Файзуллаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
33-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан
жавобгарликка тортишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги;
37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар
аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу
моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши
мумкинлиги;
бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш
вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки,
айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят
содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори,
жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни
ҳам эътиборга олишлари лозимлиги;
10
хавфлилик
даражасини
жиддий
камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини
назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда
жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам
бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкинлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Ш.Файзуллаевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини тайинлашда ЖКнинг 33-моддаси талабига амал қилиб, Олий
суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, ҳаракатларида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги,
жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб, уларнинг ҳеч
қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш
пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган
озодликни чеклаш жазосининг энг кам миқдоридан ҳам камроқ
миқдордаги озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, судланувчи О.Сайитқуловга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал
қилиб, ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида
назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб,
уларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш
пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 2-қисми билан модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим
топади.
Суд, судланувчи К.Ўринбоевга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал
қилиб, ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида
назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб,
уларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
11
баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш
пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 2-қисми билан модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим
топади.
Суд, судланувчи Ш.Мухтасаровга нисбатан жазо тури ва миқдорини
тайинлашда, Олий суд Пленуми қароридаги тушунтиришларга амал
қилиб, ҳаракатларидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида
назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб,
уларнинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, жиноят содир этилиш
пайтидаги ва содир этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар деб топиб, ЖК 277-моддаси 2-қисми билан модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Файзуллаев Шохруз Бахтиёр ўғли (FAYZULLAYEV SHOXRUZ BAXTIYOR
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ш.Файзуллаевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Юқори сарой МФЙ, Қўриқсой
кўчаси, рақамсиз уйдан чиқиши чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ш.Файзуллаевнинг яшаш жойи бўйича
ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ш.Файзуллаев жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ш.Файзуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
12
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Сайитқулов Озодбек Шерали ўғли (SAYITQULOV OZODBEK SHERALI
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
О.Сайитқуловнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Юқори сарой МФЙ, Қўриқсой
кўчаси, рақамсиз уйдан чиқиши чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш О.Сайитқуловнинг яшаш жойи бўйича
ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати О.Сайитқулов жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
О.Сайитқуловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
О.Сайитқуловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Мухтасаров Шерали Норйигит ўғли (MUXTASAROV SHERALI NORYIGIT
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш
жазоси тайинлансин.
Ш.Мухтасаровнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Зармитан МФЙ, Қуруқсой кўчаси,
рақамсиз уйдан чиқиши чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш Ш.Мухтасаровнинг яшаш жойи бўйича
ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Ш.Мухтасаров жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
13
Ш.Мухтасаровга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ўринбоев Комил Эрмухаммад ўғли (O’RINBOYEV KOMIL
ERMUXAMMAD O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси
2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан 1 (бир) йил муддатга озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
К.Ўринбоевнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Юқори Сарой МФЙ, Кўповил
қишлоғи, рақамсиз уйдан чиқиши чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Жазо ижросини таъминлаш К.Ўринбоевнинг яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати К.Ўринбоев жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
К.Ўринбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг
5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин.
К.Ўринбоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
14
А.А.Мухиддинов