Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4146 Дата решения 20.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "NAMANGAN AGROKIMYOHIMOYA" AJ
Source ID 918407 Claim ID 2885193 PDF Hash 4b15afa426b1e44c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 66-моддаси онун 66 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy 160133, город Наманган, улица Нодим Намангани, дом-20 Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2022 йил 20 сентябрь 4-1601-2203/4146-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, ФФФнинг ҚҚҚ» АЖдан 10841826,59 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни ва 91831,9 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Холмирзаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ФФФ (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҚҚҚ» АЖ (бундан буён матнда – жавобгар)дан 10841826,59 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни ва 91831,90 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида жавобгарга қарашли объектда олган тан жароҳати туфайли фуқаро А.Қодиров меҳнатда майибланганлиги муносабати билан вафот этганлиги учун даъвогар томонидан унга тўланган пенсия тўловини жавобгар қоплаб бермаганлиги сабабли мавжуд қарздорликни ундиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд ишдаги далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади: аниқланишича, жавобгар ҚҚҚ» АЖ ишчиси Қодиров Араббой ўз меҳнат вазифаларини бажариши жараёнида юз берган бахтсиз ходиса оқибатида вафот этган. Бу ҳолат тузилган Н-1 шакл далолатномаси билан тасдиқланади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун) 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Шу асосда, ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этганлиги муносабати билан А.Қодировнинг вояга етмаган фарзандлари учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан даъвогар бу пенсия маблағларини тўлаб келган. Қонун 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар, деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига риоя этмасдан, даъвогарнинг бу борадаги расмий талабномаларини оқибатсиз қолдирган ҳолда, жавобгар 2022 йил 1 август куни ҳолатига 10841826,5 сўм миқдоридаги пенсия тўлашга сарфланган маблағларни қопламаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида пенсионер ҳисобда турган пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга кетган ҳаражатларни ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилиши белгиланган. эканлиги аниқланганлиги сабабли уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар 91831,90 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган ҳаражатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 20-бандига кўра, мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантириш, жавобгардан даъвогарга 10841826,5 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни ва 91831,90 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатларини, бюджетга эса 300000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ҚҚҚ» АЖдан: - ФФФ фойдасига 10841826,5 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағ, 91831,90 сўм пеня ва 24000 сўм почта харажатлари; - бюджетга 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов