Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3029 Дата решения 20.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «Mustang kapital» фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги
Source ID 918589 Claim ID 2898823 PDF Hash 2bbb148ffc3ff0af... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 15-моддаси ФКнинг 15 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
онининг 17-моддаси онининг 17 law
нинг 74-моддаси нинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 сентябрь 4-1603-2201/3029-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар aaaaфермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Ssss нисбатан мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун 1 386 434 025 сўм миқдорида компенсация ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ж.Исмаилов, вакили А.Юсупов (ордер асосида), жавобгар вакили С.Туйчибоев (ишончнома асосида)лар иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси aaaaфермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тўрақўрғон туман ҳокимлиги (бундан буюн матнда жавобгар деб юритилади) га нисбатан мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун 1 386 434 025 сўм миқдорида компенсация ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд муҳокамасида берган тушунтиришларида даъвони қувватлаб, суддан даъво аризасида билдирилган талабни қаноатлантиришни ва жавобгардан даъво аризасида кўрсатилган компенсацияни ундириб беришни сўради. Суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, мазкур молхона биноси хозирда ўз ўрнида турганлигини, бузиб юборилмаганлигини, шунингдек даъвогарга 1 гектар ермайдони ўрнига шунча миқдорда ер майдони ажратиб берилганлигини, бундан ташқари яна 14 гектар ер майдон берилганлигини, агар даъвогар молхонаси бузиб кўчириб ўтилган тақдирда, қилинган ҳаражатларни қоплаб берилишини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг суд мажлисларида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФКнинг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади. ФКнинг 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Ишдаги тўпланган ҳужжатлардан ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришларидан аниқланишича, Тўрақўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 14 декабрдаги 1430сонли қарорига асосан даъвогарга “Зафарли олтин водий” массивидан бузоқ боқиш, ем-хашак сақлаш, сутни совутиш хоналари ҳамда замонавий молхона қурилиши учун 1,0 гектар ер майдони ажратилиб, мазкур қарорга асосан даъвогар томонидан молхона қуриб битказилиб, Тўрақўрғон туман ҳокимининг 2018 йил 24 майдаги қарори билан фойдаланишга топширилган ҳамда бино-иншоотга бўўлган ҳуқуқлар 1825-сон кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бироқ, кейинчалик Поп туман маъмурий 2018 йил 1 августдаги ҳал қилув қарорига кўра Тўрақўрғон туман ҳокимининг 2017 йил 14 декабрдаги 1430-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Шунга асосан, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 6 майдаги 41603-1801/3627-сонли ҳал қилув қарорига биноан мазкур ер майдонидан мажбурий кўчириш белгиланган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан ушбу молхона бино-иншоотлари 1 386 434 025 сўмга бахолатилиб, ушбу суммани жавобгардан компенсация сифатида ундиришни сўраб, даъво билан мурожаат қилган. “Бахолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонининг 17-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш натижалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштирилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана ва унинг тартиб (рўйхатдан ўтказилганлик) рақами; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш учун асос; баҳолаш объектини баҳолашнинг мақсади; баҳолаш объектининг аниқланадиган қиймати тури; баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили); баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказган баҳоловчининг (баҳоловчиларнинг) малака сертификати тўғрисидаги маълумотлар; баҳолаш объектининг унинг қийматини аниқлаш санасидагига айнан идентификация қилиш имконини берадиган тавсифи, шунингдек баҳолаш объекти мулкдорининг реквизитлари; баҳолаш стандартлари, улардан фойдаланиш учун асос, баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказишда фойдаланилган маълумотларнинг мазкур маълумотлар олинган манбалар кўрсатилган ҳолдаги рўйхати; баҳолаш объектини баҳолашдан ўтказиш изчиллиги, шунингдек олинган натижани қўлланиш чегаралари; баҳолаш объектининг қиймати аниқланган сана; баҳоловчи ташкилот фойдаланадиган ҳамда баҳолаш объектининг миқдор ва сифат хусусиятларини белгилайдиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда юқоридаги қонун нормасидан келиб чиқиб молхона бино-иншоотларини бахолашда бахоловчи ҳисоботи талаб этилсада, бироқ даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Наманган вилоят бўлими мутахассисининг молхона бино-иншоотларининг ҳисобийбозор баҳоси 1 386 434 025 сўмни ташкил этишлиги тўғрисидаги 2021 йил 31 мартдаги мутахассис фикри олиш билан чекланилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) нинг 41бандининг биринчи хатбоши а)-бандида олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати компенсация қилиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан кўринишича, молхона биноиншотининг бозор қийматини аниқлаш учун мутахассис фикри ишончли далил деб ҳисобланмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогар томонидан ўз талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатлар исботлаб берилмаганлиги сабабли, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб, суд даъвони қаноатлантирилган қисми бўйича суд харажатларини қўшимча жавобгар зиммасига ҳамда қаноатлантириш рад этилган қисмини даъвогар зиммасига юклайди. Шунга кўра суд, даъво аризаси қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 115, 118, 168, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. aaaaфермер хўжалигидан бюджетга 27 728 680,5 сўм давлат божи ундирилсин. aaaaфермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев