← Назад
Решение #778040 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 сентябрь
№ 4-1601-2203/3969
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи
ААнинг
жавобгар
ББга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили Д.Абдуллаев (ишончнома асосида)
иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
АА (бундан буѐн матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, ББ (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги ―Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 283сонли қарорига асосан 3 044 531,7 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни
сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили ташқи савдо операциялари бўйича
дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини маълум қилди.
Жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддалари
талабларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантириш рад этишни лозим топди.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага
олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ѐки хизматларни кўрсатиш
ѐхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь
кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2022 йил 10 июнь ҳолатига ташқи савдо операциялари
бўйича 2 790,0 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган.
операциялари бўйича қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Низом 28-бандининг ўнинчи қисмида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ѐки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда жарима қўллаш масаласи
судда кўриб чиқилаѐтган пайтда — аризани қаноатлантириш рад этилиши
назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда ташқи савдо контрактлари бўйича товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши таъминланганлиги сабабли суд
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини ундириш
тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда
шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев