← Назад
Решение #778050 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| онун | 66 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 20 сентябрь 4-1603-2201/3464-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
даъвогар–ВВВнинг жавобгар– ФФФАЖдан 4091604,52 сўм пенсия тўлашга
сарфланган маблағни ва 81679 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
ВВВ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар– ФФФАЖ
(кейинги матнда жавобгар деб юритилади)дан 4091604,52 сўм пенсия
тўлашга сарфланган маблағни ва 81679 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб
ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
аниқланишича, “Чуст пахта тозалаш” АЖ ишчиси Машакиров Мухтор
Халимович, Арипов Рустамжон Имедович, Самиев Обид Валиевич ўз
меҳнат вазифаларини бажариши жараёнида юз берган бахтсиз ходиса
оқибатида тан жароҳатлари олиб, майибланган. Бу ҳолат тузилган Н-1
шаклдаги далолатнома билан тасдиқланади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
(бундан
буён
матнда
–
Қонун)
66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонунга мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шу асосда, ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда
майибланганлиги муносабати билан М.Машакиров, Р.Арипов, О.Самиевга
жамғармаси ҳисобидан даъвогар бу пенсия маблағларини тўлаб келган.
Қонун 66-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкчилик
шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини
йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши
билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни
тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия
жамғармасига ўтказадилар, деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига риоя этмасдан, даъвогарнинг бу борадаги
расмий талабномаларини оқибатсиз қолдирган ҳолда, жавобгар 2022 йил
1 август куни ҳолатига М.Машакировга 1123721,31 сўм, О.Самиевга
1218960,31 сўм, Р.Ариповга 1748922,9 сўм миқдоридаги пенсия тўлашга
сарфланган маблағларни қопламаган.
Даъвогарнинг даъво талаблари иш ҳужжатлари билан асосли
эканлиги аниқланганлиги сабабли уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар 81679 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрь кунги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “”Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган ҳаражатларни қоплаш
тартиби
тўғрисида”ги
Низомнинг
20-бандига
кўра,
мазкур
Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсия-ларни тўлашга
харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган
сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида,
лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг пеня ундириш талаби асосли
ҳисобланади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ВВВнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
ФФФАЖдан 4091604,52 сўм пенсия тўлашга сарфланган маблағни ва
81679 сўм пеня ВВВ фойдасига ундирилсин.
ФФФАЖ ҳисобидан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
А.Каримов