← Назад
Решение #77806 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1862 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 73 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 60 | — | code_article | |
| ра ва ЖПК | 423 | — | law | |
| асддан янги жиноят содир этса Жиноят кодекс | 60 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
А Ж Р И М
(озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
ҳақида)
2025 йил 1 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Касби туман
судининг биносида, очиқ суд мажлисида, суд раиси Ш.Нурматовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Ҳамроевнинг котиблигида, Касби туман
прокурори ёрдамчиси У.Жонимқуловнинг иштирокида, маҳкума
Саматова Норбиби Эгамбердиевнанинг озодликни чеклаш жазосини
муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги ҳимоячи- адвокати
А.Расулов томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиб,
қуйидагилар
Саматова Норбиби Эгамбердиевна -1976 йил 21 май куни Касби
туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, 4 нафар фарзанди бор муқаддам
судланмаган, Касби тумани “Ғалаба” МФЙ “Тошқурғон” қишлоғида
яшайди.
Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг 2024 йил 7 ноябрдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1862-моддаси 1қисми билан айбли топилиб, 1 йил озодликни чеклаш жазоси
тайинланган.
Н.Саматова 2024 йил 19 ноябрь куни Касби туман ИИО Пробация
гуруҳи ҳисобига олинган, жазони ўташ 2024 йил 19 ноябрдан бошланган.
Маҳкума
Н.Саматованинг
ҳимоячи-адвокати
А.Расулов
илтимосномасида, Н.Саматова ахлоқан тузалиш йўлига ўтганлигини,
яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, қилмишидан тегишли
хулоса чиқарганлигини, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб
келаётганлигини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан тайинланган жазосини ўталмай
қолган қисмидан озод қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддаси 3-қисми “а”
бандида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жинояти учун, шунингдек, қасддан содир этган жинояти учун, суд
тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини “ўтаб
бўлганида” жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиш мумкинлиги белгиланган.
Н.Саматова тайинланган жазони учдан бир қисмини тўлиқ ўтаган.
Ўталмай қолган жазо муддати 7 ой 20 кунни ташкил қилади.
Иш ҳужжатларига кўра, Н.Саматова суд томонидан тайинланган
жазони ўташ давомида содир этган жиноятидан пушаймон бўлиб,
қилмишидан тегишли хулоса чиқариб, жазони ўташда ўрнатилган
тартиб-қоида талабларини бажариб келган.
Суд, Н.Саматова жазонинг учдан бир қисмини ўтаганлигини,
ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол
муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, ҳимоячи-адвокат А.Расулов
илтимосномаси қаноатлантириб, Н.Саматовани Жиноят кодекси 73моддаси 3-қисми “а” бандига асосан озодликни чеклаш жазосининг
ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилишни,
жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этганида, ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга
мувофиқ жазо тайинлашни тушунтиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва ЖПКнинг 423-моддасига қўлланиб, суд
жазосини муддатидан шартли озод қилиш ҳақидаги ҳимоячи-адвокат
А.Расуловни илтимосномаси қаноатлантирилсин.
Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг 2024 йил 7 ноябрдаги
ҳукмига кўра, жазо ўтаётган маҳкума Саматова Норбиби Эгамбердиевна
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддаси 3-қисми “а”
бандига асосан ўталмай қолган 7 ой 20 кун озодликни чеклаш жазосини
ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинсин.
Жазони ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир
этса Жиноят кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга
мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин.
Ажрим ижро қилиш учун Касби туман ИИБга юборилсин.
Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Қашқадарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибда шикоят ёки
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Ш.Нурматов