Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1403-2201/758 Дата решения 20.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ХАЛК БАНКИ" АТ Иштихон филиали Ответчик / Подсудимый "QILICHEV BAXROM" фермер хўжалиги
Source ID 918556 Claim ID 2897376 PDF Hash fe935c48ef3d938c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 111-моддаси ИПКнинг 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Иштихон тумани 4-1403-2201/758-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ў.Ҳаитованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ў.Ҳасанов (20.09.2022 йилдаги 07/271-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "ХАЛК БАНКИ" АТ Иштихон филиали манфаатида жавобгарлар "QILICHEV BAXROM" фермер хўжалиги ва “FAYZ BARAKA TRADE GROP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Иштихон туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Савдосаноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда "ХАЛК БАНКИ" АТ Иштихон филиали фойдасига "QILICHEV BAXROM" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 9 864 324 000 сўмни ундиришни, ундирувни “FAYZ BARAKA TRADE GROP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади)га тегишли Иштихон тумани, Митан шахарчаси, Топор МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган омборхона биносига қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси вакилининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва МЧЖ вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига асосан суд ишни Савдо-саноат палатаси, жавобгар ва МЧЖ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Савдо-саноат палатаси томонидан даъво аризаси "ХАЛК БАНКИ" АТ Иштихон филиали манфаатида берилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 47-моддаси 3-қисмига кўра, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. ИПКнинг 25-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқли. ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига асосан, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сон “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 10банди 3 хатбошисида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади.” деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси юридик шахс бўлмаган филиал манфаатида берилганлиги сабабли Савдо-саноат палатасининг даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 18моддаси 1-қисми 5-бандига мувофиқ, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак. ИПКнинг 111-моддаси 2-қисмига кўра, суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогардан давлат божи ундирмасликни, у томонидан ихтиёрий тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ИПКнинг 110, 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар "ХАЛК БАНКИ" АТ Иштихон филиали манфаатида жавобгарлар "QILICHEV BAXROM" фермер хўжалиги ва “FAYZ BARAKA TRADE GROP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев