Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1751 Дата решения 19.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый ШЎРЧИ ШАКАРКЎЛ МЧЖ
Source ID 918282 Claim ID 2868189 PDF Hash 4273f79b37a81d0b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси 236-моддаси збекистон Республикаси 236 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси збекистон Республикаси ФК 48 law
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
ФК нинг 736-моддаси ФК нинг 736 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DENAU INTERDISTRICT ECONOMIC COURT Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h е-mail: i.denоv@sud.uz Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 сентябрь 4-1905-2203/1751-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ҳусанов С.Ж., судья ёрдамчиси Д.Кассированинг котиблигида ХХХнинг ўз аъзоси даъвогар ХХХнинг манфаатида жавобгар –»ХХХ» МЧЖдан 1 424 896 000 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 648 749 838.6 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 2 073 645 838,60 сўм ва 24 000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни «ХХХ» МЧЖга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровгага қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни юритилган иқтисодий ишини Ўзбекистон Республикаси ХХХнинг ишончи вакили ХХХ (06.01.2022 йилги 01/1-0059/05-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар «ХХХ» МЧЖ вакили раҳбари ХХХ (низом асосида) иштирокисиз Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасидан баён этилишича, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) «ХХХ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 24.03.2020 йил куни тузилган 2020/34-сонли кредит шартномасига асосан «ХХХ ҳудудида «Савдо мажмуаси» (Гирепмаркет)» объектини қуриб битказиш 39 ой муддатга йиллик 16 фоиз тўлаш шарти билан 3 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилгани, жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича тўловларни кечиктириб келиб, 2022 йил 05 август куни ҳолатига муддати ўтган 648 749 838,6 сўм кредит фоизидан қарздорликка йўл қўйгани, даъвогар манфаатида ХХХ киритган даъво аризасида жавобгар –»ХХХ» МЧЖдан 648 749 838,6 сўм фоизи, 1 424 896 000 сўм муддати келмаган кредит қарзини муддатидан олдин, 24 000 сўм почта харажати ундириш, ундирувни «ХХХ» МЧЖга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровгага қаратишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган ХХХ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. ХХХ даъво аризасида ишни вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддаси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) иккинчи ва учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни ХХХ иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида жавобгар ушбу кредит шартномани тузиб топшириб, жавобгар ҳисоб рақамига ушбу пулларни ўтказиб берилиб, жавобгар суд мажлиси кунига кредит қарзи тўловини амалга оширмаганини, даъвони қаноатлантириб, гаровга қаратишни сўраган. Муқаддам суд мажлисида жавобгар ўз тушунтиришида қарзни тан олиб, иш муҳокамасини бошқа кунга қолдириш ҳақида судга илтимоснома тақдим этилди. Суд, иш муҳокамасини кейинга қолдириб 19.09.2022 йилга тайинлаб, жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор этган бўлсада, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли, суд ишни Ўз. Рес. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф фикр ва тушунтиришларини эшитиб, даъвони қаноатлантириш, суд харажатларини жавобгарларга юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 25-бандида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун молмулк билан жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, ХХХ (бундан буён матнда банк деб юритилади) «ХХХ» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 24.03.2020 йил куни тузилган 2020/34-сонли кредит шартномасига асосан «ХХХ ҳудудида «Савдо мажмуаси» (Гирепмаркет)» объектини қуриб битказиш 39 ой муддатга йиллик 16 фоиз тўлаш шарти билан 3 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бир қисми ҳисобланган тўлов графиги бўйича 2022 йил 05 август кунига қадар 648 749 838,6 сўм кредит фоизи қарздорликка йўл қўйган. Жавобгарга 02/3-1316/07-сонли 06.04.2022 йилда талабнома берилган бўлсада, кредит қарзини тўлаш чораларини кўрмаган, хатга жавоб бермаган . Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарзи ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Суд кредит шартномасига кўра қарздор томонидан шартнома шартларига асосан 648 749 838,6 сўм фоизини графикка асосан 2022 йил 05 август куни ҳолатига тўлаб бориш мажбурияти қўпол равишда бузилгани исботланган деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг ушбу мажбурият бузилганлиги, 648 749 838,6 сўм кредит фоизи тўланмагани иш ҳолатларидан тўпланган ҳужжатлар билан исботланганини инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг муддатидан олдин 1 424 896 000 сўм, муддати ўтган 648 749 838,6 сўм фоизини ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди. Мазкур қоидалардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан суд мажлисига қадар 2022 йил 05 август кунига ҳосил бўлган 648 749 838,6 сўм кредит фоизини ихтиёрий равишда тўламаганини инобатга олиб, Ўз.Р. ФК нинг 736-моддасига асосан кредиторнинг кредит қарзни муддати келмаган қисми билан муддатидан олдин ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди ва даъвонинг муддатидан олдин 1 424 896 000 сўм, 648 749 838,6 сўм кредит фоизи ундиришни лозим топади. Чунки, суд кунига қадар ушбу қарздорликнинг мавжудлиги тарафнинг суд мажлисида берган тушунтиришидан, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар «ХХХ» МЧЖ томонидан ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Шунингдек даъво аризада ундирувни «ХХХ» МЧЖга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровга га қаратишни сўраган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги назарда тутилган. 2020 йил 25 март кунги нотариал тузилган Ипотека шартномасига кўра жавобгарга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровга ўзаро келишувга кўра 3 750 000 000 сўмга баҳоланган. Бундай ҳолатда, гаровга қаратиш ҳақида асосли талаб билдирилган бўлиб, кредит қарз тўланмаганини инобатга олиб, даъвонинг 648 749 838,6 сўм кредит фоизи, 1 424 896 000 муддати келмаган кредит қарздорлиги жавобгарга тегишли гаров мулкининг «ХХХ» МЧЖга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровгага қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим. Суд иш юзасидан ишда иштирок этаётган шахсларнинг важларини тинглаб, даъвони қаноатлантиришни, давлат божини Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118моддаси биринчи қисмига асосан жавобгардан ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 176-186-моддалари, Ўз.Рес ФКнинг 236, 279, 333, 732, 735, 736, 744 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. ХХХ нинг ҳисобига «ХХХ» МЧЖдан муддати ўтган 648 749 838,6 сўм кредит фоизи, 1 424 896 000 сўм миқдорида муддати келмаган кредит қарзи жами 2 073 645 838,60 ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. «ХХХ» МЧЖдан 41 472 916,77 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундирилсин. кредит қарз ва суд харажати ундируви «ХХХ» МЧЖга тегишли ХХХ «ХХХ» маҳалласи А.Темур кўчасида жойлашган «ХХХ» биноси ва бириктирилган ер майдони билан гаровга қаратилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Денов Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов