← Назад
Решение #778385 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 сентябрь 4-1905-2204/1552-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Кассированинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили ХХХ (2022 йил 10 август кунидаги 01/10-03-12-сонли
ишончномага асосан) ва қарздор жамият вакили иштирокисиз, жамият 55фоизлик таъсисчиси ХХХ вакили ХХХ (01-37/228-сонли 06.07.2022 йилги
ишончнома асосида) иштирокида, мустақил талаб билан арз қилмайдиган 3шахс сифатида жалб этилган ХХХ вакили иштирокисиз, Денов туман ХХХ вакили
иштирокисиз, аризачи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят худудий бошқармасининг қарздор
«Денов Бободеҳқон бозори” МЧЖни (соддалаштирилган тартибда) тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Денов туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси ХХХ Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси
судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида «ХХХ” МЧЖ 1995 йил 12 январ
куни туман ҳокимлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтганлиги, корхонанинг
таъсисчилари ХХХ (55 фоиз) ва 25 нафар фуқаролар ҳисобланиши, жамиятнинг
2022 йил 20 июль куни ҳолатига солиқ ва бошқа йиғимлардан 98 422, 9 минг
сўм қарзи мавжудлиги, юзага келган қарзни ундириш бўйича солиқ органи
томонидан қарздорнинг банкига юборилган инкассо топшириқномаси банк
ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаганлиги сабабли банк томонидан 2-сонли
Картотекага жойлаштирилганлиги, туман ХХХ томонидан солиқ қарзларини
мол-мулкидан ундириш тўғрисида қарорлари чиқарилиб, ХХХ тақдим
қилинганлиги, ушбу ижро ҳужжатлари асосида ижро органи томонидан ижро
ҳаракатлари
олиб
борилган
бўлиб,
қарздорнинг
мол-мулклари
аниқланмаганлиги, қарздорликнинг ундириш имконияти йўқлиги сабабли,
Ўзбекистон Республикаси “ХХХ”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига
асосан ижросиз қайтарилганлиги баён қилиниб, «ХХХ” МЧЖни мол-мулки
йўқлиги, унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги, солиқ ва
бошқа йиғимлардан 98 422,9 минг сўм қарзи мавжудлиги ва ушбу қарзларни
ундириш учун жамиятнинг бошқа активлари йўқлиги натижасида жамият
томонидан
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредитор
талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслиги ҳамда тегишли мажбуриятлар ва тўлаш мажбурияти
юзасига келган кундан эътиборан уч ойдан ошиқ вақт мобайнида қарздор
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз тушунтиришида,
аризадаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўради.
Қарздор корхона таъсисчиси ХХХ ўз тушунтиришида ҳақиқатдан ҳам
«ХХХ” МЧЖ ташкил этилганлигини, бу жамичтда 55 фоиз улуш эгаси
эканлигини, бироқ жамиятнинг фаолият юритмаётганлигини, жамият
раҳбаврияти суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинганлигини,
жамият тугатишга тушганлигини, суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида қолган
таъсисчилар “ХХХ” газетаси 2022 йил 15 сентябрь кунги 30-31(11727)-сонли
хабардор этилгани, жамиятнинг солиқ қарздорлиги мавжудлиги, мол-мулклари
йўқлиги, таъсисчиларининг барчасига улуши тўлаб берилгани, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жамият суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида 55 фоиз таъсисчиси Денов
туман ҳокимияти орқали хабардор этилган.
Мажбурий ижро бюроси ХХХ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўз. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра жавобгар жамият
вакили ва унинг таъсисчилари вакили, Мажбурий ижро бюроси Денов туман
бўлими вакили, Денов туман ДСИ вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, ваколатли давлат органи устав
фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ѐки) Ўзбекистон Республикаси
олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади.
Аризачи ўз аризасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
03.06.2021 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил
этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сон Қарори ва тасдиқланган
илова рўйхатни асос қилиб кўрсатган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги
“Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 350-сон Қарорининг 3-бандига кўра, мазкур қарорга 1 - 3иловаларга мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва
тугатиш ишларининг сифатли, тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилиши юзасидан
шахсий масъулият ушбу корхоналар таъсисчилари - вазирликлар ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликларига юклатилган. Бунда корхоналарни тугатиш жараѐнлари корхоналар
таъсисчилари ва Давлат активлари агентлиги вакилларини жалб этган ҳолда амалга
оширилиши белгиланган.
Ушбу Қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Қонунчиликда белгиланган
тартибда тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаѐтган, зарар кўриб ишлаѐтган
ва паст рентабелли корхоналар рўйхатининг 170-сатрида «ХХХ” МЧЖ кўрсатилган.
«ХХХ” МЧЖ 1995 йил 12 январ куни давлат рўйхатига олинган.
Унинг 2015 йил 23 июль куни тасдиқланган устав низомида 2.1-бандида
мустақил юридик шахс ҳисобланиши, судда мустақил даъвогар ва жавобгар
бўлиб қатнаша олиши, 20.4 бандида Бозор мазкур устав ва Қонун талабларига
асосан белгиланган тартибда ихтиёрий тавишда ёки суднинг қарорига асосан
тугатилиши мумкинлиги қайд этилган.
«ХХХ” МЧЖнинг таъсисчилари 55 фоиз ХХХ ва 45 фоиз 25 нафар фуқаролар
ҳисобланади. Жамиятнинг юридик манзили Денов тумани, ХХХ деб кўрсатилган.
ХХХнинг 20.07.2022 йилдаги маълумотномасига кўра
қарздорнинг
98 422 881,16 сўм солиқ қарзи ва 26 162 396.41 сўм қарзга ҳисобланган пеня
қарзи мавжуд бўлиб, ушбу қарздорликлар ундириш учун ХХХ ва 2022 йил 20
июль кунги қарори билан жавобгар тўлаш қобилияти мавжуд эмаслиги сабаб,
Ўз. Рес. “ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасига кўра қайтарилган.
Денов туман ХХХ томонидан бир томонлама тасдиқланган солиштирма
далолатномадан аниқланишича, қарздор «ХХХ” МЧЖнинг солиқ ва бошқа
йиғимлардан қарзи 2022 йил 20 июль куни ҳолатига жами 98 422 881.16 сўм
асосий қарз ва 26 162 396.41 сўм пеняни ташкил этган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуннинг 5-моддасига асосан, агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик
аломатлари деб эътироф этилади.
Аризага илова қилиб тақдим этилган маълумотномаларга кўра,
қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб
топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан
икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин.
Суд, ижро ҳужжати бўйича ХХХнинг ХХХ қарзини унинг мол-мулкидан
ундириш бўйича ижро иши юритилганлигини, солиқ қарзини ундиришнинг
имкони бўлмаганлиги учун ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз
қайтарилганлигини, қарздордан солиқ қарзини ундириш учун корхонанинг
бошқа активлари йўқлигини, пул мажбурияти бўйича кредитор талабларини
қаноатлантиришга ва мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажаришга қодир эмаслигини банкротлик аломатлари деб ҳисоблаб, аризани
қаноатлантиришни, қарздор «ХХХ” МЧЖни соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш юритиш бошлашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси ХХХ агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди сифатида тўртинчи
тоифали суд бошқарувчиси Хамидов Мажит Боқиевич кўрсатилган бўлиб, унга
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон Қарорига илова “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”нинг 3-бандида, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича
ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шартлиги, 38-бандида,
сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш
кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура
органларига тақдим этилиши, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки
қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қарздорда
банкротлик
аломатлари
мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «ХХХ”
МЧЖни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва тугатишга доир
иш юритишни бошлашни, ХХХ тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 900 000
сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини қарздор «ХХХ” МЧЖ зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 27, 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб ва “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 5, 242моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Қарздор «ХХХ” МЧЖ соддалаштирилган тартиб-таомил асосида банкрот
деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун ХХХ тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси ХХХ зиммасига - қарздорни тугатишга доир иш
юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва эълон бериш, қарздорда сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини
кўриш ва хулоса тайѐрлаш, имзолаш, судга тақдим қилиш; имзолангандан кейин
ўн иш кунидан кечикмай банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани — кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хулосани — кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
қилиш; ўн кунлик муддат ичида расмий нашрларда қарздор банкрот деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисидаги
маълумотни чоп эттириш ва судга бу ҳақида далилларни тақдим қилиш; тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда ташкил қилиш ва
тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим
қилиш; тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ҳисоботни
2022 йил 16 ноябргача тақдим этиш масъулияти юклатилсин.
Қарздор «ХХХ” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 900 000 сўм давлат божи;
Сурхондарё вилоят ХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол
ижрога қаратилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи, судья
С.Ж.Хусанов