Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3435 Дата решения 19.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Узагролизинг АЖ Ответчик / Подсудимый Сирдарё Зар Замин фермер хўжалиги
Source ID 918299 Claim ID 2920103 PDF Hash da71f49ef4b0fe3e... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФК 333 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20а-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20а Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 76 14 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 сентябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг котиблигида, даъвогар вввв манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар фффф фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 6 694 831 сўм асосий қарз, 2 040 160 сўм маржа, 1 404 874 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили З.Амиров (ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, «Ўзагролизинг» АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда фффффермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 5 майда 21/07-4-269УФ ва 272УФ-сонли лизинг шартномалари тузилган. Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, техника қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгарга 1 дона культиватор ва 1 дона штангелли пуркагич қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга берилган. Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида лизинг берувчи, лизинг олувчи, жавобгар ва кафил “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафил лизинг олувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Даъвогар вакили суд муҳокамасида даъвони қўллаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига кўра суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), 1 4-1603-2201/3435-сонли иш фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 5 майда 21/07-4-269УФ ва 272УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган. Техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгарга 1 дона культиватор ва 1 дона штангелли пуркагич қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга берилган. Жавобгар белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техника воситасини ўз вақтида етказиб берган. Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида лизинг берувчи, лизинг олувчи, жавобгар ва кафил қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафил лизинг олувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техникани топширган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов графигига асосан белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарга юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар жавобгар ҳамда қўшимча жавобгардан солидар тартибда лизинг тўловлари бўйича 6 694 831 сўм асосий қарз, 2 040 160 сўм маржа, 1 404 874 сўм пеняни ундиришни сўраган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига кўра, лизинг тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланади ва техника лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 2 ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 597-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин. Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг тўловлари бўйича талаби асосли. Бироқ, жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилгандан сўнг асосий қарз ва маржа бўйича тўлов амалга оширилмаган, бу даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра суд даъвони 6 694 831 сўм асосий қарз, 2 040 160 сўм маржага қаноатлантиришни лозим топади. Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўловлари графикда кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан асосли равишда 1 404 874 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада, судга даъво аризаси киритишни кечиктириб, пеня миқдорини ошишига йўл қўйиб берган. ФКнинг 335-моддасида агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақлилиги кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, «ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли», деб тушунтириш берилган. 3 Мазкур ҳолатда суд даъвогарни пеняни ошиб кетишига сабабчи деб ва жавобгарнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, унинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 210 731,1 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Давлат божи тўғрисида» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни иловасининг 2-банди «а»-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган. Мазкур қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, суд давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, тўланган суд-почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм суд почта харажатини ва жавобгардан бюджетга 300 000 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 236, 333, 587, 597-моддалари, ИПКнинг 118, 176-179, 186- моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг ввввманфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ввввфойдасига жавобгар фффффермер хўжалиги ҳамда кафил “ААА” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 6 694 831 сўм асосий қарз, 2 040 160 сўм маржа, 210 731,1 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта ҳаражати жами 8 969 722,1 сўм ундирилсин. фффффермер хўжалиги ҳисобидан бюджетга 300 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев 4