← Назад
Решение #778652 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| «ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20а-uy
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20а
Тel: 0(369)227 79 93
Fax: 0(369)227 76 14
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 сентябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Низамовнинг котиблигида, даъвогар ФФФманфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар қққ
фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар вввв” фермер хўжалигидан солидар тартибда
35 529 854 сўм асосий қарз, 14 450 385 сўм маржа, 10 441 719 сўм пеня ва суд
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили З.Амиров (ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, «Ўзагролизинг» АЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда қққ фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2019-2021 йилларда 19/07-4-560УФ ва 21/07-4-329УФ-сонли
лизинг шартномалари тузилган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, техника қабул қилиш-топшириш
далолатномасига асосан жавобгарга 2 дона автотранспорт воситалари лизингга
берилган.
Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида лизинг берувчи, лизинг олувчи,
жавобгар ва кафил вввв” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қўшимча жавобгар
деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, кафил лизинг олувчи
мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда жавобгар бўлиши
белгиланган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида жавобгар томонидан судга даъво ариза
киритилгандан сўнг асосий қарз ва маржа бўйича қисман тўлов амалга
оширилганлигини, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилиб, қолган қарздорликни
ундириб беришни сўради.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
1
4-1603-2201/3442-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисми 2-бандига кўра суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий судининг
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2019-2021
йилларда 19/07-4-560УФ ва 21/07-4-329УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгарга 2 дона
автотранспорт воситалари лизингга берилган.
Жавобгар белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техника воситасини ўз вақтида
етказиб берган.
Мажбуриятларнинг таъминоти сифатида лизинг берувчи, лизинг олувчи,
жавобгар ва кафил қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб,
кафил лизинг олувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда солидар тартибда
жавобгар бўлиши белгиланган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техникани топширган бўлсада,
жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўлов графигига асосан
белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгарга юборган талабномалари
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар жавобгар ҳамда қўшимча жавобгардан солидар тартибда лизинг тўловлари
бўйича 35 529 854 сўм асосий қарз, 14 450 385 сўм маржа, 10 441 719 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасининг 4.3-бандига кўра, лизинг тўловлари ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов
графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланади ва техника лизинг олувчига
топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш
кунигача бўлган муддатда тўлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
2
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк
сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун
лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича
бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак
бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг тўловлари бўйича талаби асосли.
Бироқ, жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилгандан сўнг асосий қарз
ва маржа бўйича тўлов амалга оширилмаган, бу даъвогар томонидан тақдим қилинган
маълумотнома билан ўз тасдиғини топади.
Шунга кўра суд даъвони 35 529 854 сўм асосий қарз, 14 450 385 сўм маржага
қаноатлантиришни лозим топади.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўловлари графикда кўрсатилган
миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан асосли равишда
10 441 719 сўм пеня ундиришни сўраган бўлсада, судга даъво аризаси киритишни
кечиктириб, пеня миқдорини ошишига йўл қўйиб берган.
ФКнинг 335-моддасида агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган
ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақлилиги кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни
бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида»ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, «ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли», деб тушунтириш берилган.
3
Мазкур ҳолатда суд даъвогарни пеняни ошиб кетишига сабабчи деб ва
жавобгарнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб, унинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 1 044 171,9 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
«Давлат божи тўғрисида» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди «а»-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши
назарда тутилган.
Мазкур қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, суд давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни, тўланган суд-почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар
фойдасига 24 000 сўм суд почта харажатини ва жавобгардан бюджетга 1 208 439,16
сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 236, 333, 587, 597-моддалари, ИПКнинг 118,
176-179, 186- моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
ФФФманфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
ФФФфойдасига жавобгар қққ фермер хўжалиги ҳамда кафил вввв” фермер
хўжалигидан солидар тартибда 35 529 854 сўм асосий қарз, 14 450 385 сўм маржа,
1 044 171,9 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта ҳаражати жами 51 048 410,9 сўм
ундирилсин.
қққ фермер хўжалиги ҳисобидан бюджетга 1 208 439,16 сўм миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4