← Назад
Решение #778822 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2022 йил 19 сентябрь 4-1601-2201/4042-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Мамадалиев (ишончнома асосида) иштирокида,
ФФФнинг ҚҚҚманфаатида жавобгар – ВВВ» МЧЖ ҳисобидан 72452000 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 28917000 сўм муддати ўтган кредит фоизи
жами 101369000 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ФФФ «Асакабанк» АТБнинг манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – ВВВ» МЧЖ ҳисобидан 72452000 сўм муддати
ўтган кредит қарзи, 28917000 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами
101369000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича қарздорлик тўланмаганлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси куни ва жойи ҳақида суд ажрим
юборилганда, жавобгар манзилда йўқлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисми, 2-хатбошига кўра,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар ВВВ» МЧЖ
ўртасида 2018 йил 17 апрель куни 31-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар банк 36 ой муддатга 20 фоиз устама тўлаш
шарти билан 206000000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган
кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай,
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2022 йил 5 август куни
ҳолатига 72452000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 28917000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигига йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризаси талаби асосли бўлиб, жавобгардан
72452000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 28917000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида қарздорликни ундирувини гаров
мулкига қаратишни сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 7 декабрдаги гаров
шартномасига кўра, жавобгарга тегишли бўлган 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат белгиси 50 277 ZAA бўлган, Шевролет Ласетти русумли
автомашина ва 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 255 RAA
бўлган Ласетти русумли автомашиналар гаровга қўйилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 72452000 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 28917000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги, 24000 сўм
почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 2027380 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар ҚҚҚфойдасига жавобгар ВВВ» МЧЖ ҳисобидан 72452000
сўм муддати ўтган кредит қарзи, 28917000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар ВВВ» МЧЖга тегишли бўлган қуйидаги мулкларга
қаратилсин:
- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 277 ZAA бўлган,
Шевролет Ласетти русумли автомашинаси;
- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 255 RAA бўлган
Ласетти русумли автомашинаси.
Жавобгар ВВВ» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 2027380 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов