← Назад
Решение #778971 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 сентябрь 4-1604-2202/1903-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Усмонжанов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
А.Хусаинов иштирокида, ҚҚҚнинг ФФФманфаатида жавобгар – «ВВВМЧЖ
ҳисобидан 20230096 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 2494438 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 258333339 сўм муддати келмаган кредит
қарзи жами 281057873 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни
қўшимча жавобгар “Акпар водийси” хусусий корхонасига тегишли бўлган
гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ҚҚҚ «Микрокредитбанк» АТБнинг манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ВВВМЧЖ ҳисобидан 20230096 сўм
муддати ўтган кредит қарзи, 2494438 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
258333339 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 281057873 сўм
кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Акпар
водийси” хусусий корхонасига тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан
кредит
шартномаси
бўйича
қарздорлик
қисман
тўланганлигини, бироқ мунтазам равишда шартнома шартлари
бузилишини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ҳақиқатдан кредит қарзи
мавжудлигини, уни тез кунларда бартараф этилишини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар “Акпар водийси” хусусий
корхонаси тугатилганлиги аниқланди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «ВВВМЧЖ
ўртасида 2019 йил 23 декабрь куни 1298-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 60 ой муддатга 7 фоиз устама
тўлаш шарти билан 400000000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса
ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай,
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2022 йил 25 август куни
ҳолатига 895000 сўм фоиз қарздорлиги, 233335000 сўм муддати келмаган
кредит қарздорлигига йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризаси талаби асосли бўлиб, жавобгардан
895000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 233335000 сўм муддати келмаган
кредит қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида қарздорликни ундирувини гаров
мулкига қаратишни сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 24 декабрдаги ипотека
шартномасига кўра, қўшимча жавобгар “Акпар водийси” хусусий
корхонасига тегишли бўлган Косонсой тумани, Косонсой шаҳар, Гулистон2 маҳалласида жойлашган, фойдали майдони 936,80 кв.метр, қурилиш
ости майдони 1092,20 кв.метр, умумий майдони 1092,20 кв.метр, яшаш
майдони 936,80 кв.метр, хоналар сони 4 та иборат бўлган “Тикувчилик
цехи 1-қавати ва йўлак бинолари” бино ва иншоотларини ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
расмий сайти маълумотларига кўра, бугунги кунда “Акпар водийси”
хусусий корхонаси тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган
бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг қўшимча жавобгар “Акпар водийси”
хусусий корхонасига оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш лозим
бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 895000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи, 233335000 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги,
24000 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг қўшимча жавобгар
“Акпар водийси” хусусий корхонасига оид қисми бўйича иш юритишни
тугатиш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш,
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 5621157,46 сўм давлат божи
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар ФФФфойдасига жавобгар «ВВВМЧЖ ҳисобидан 895000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи, 233335000 сўм муддати келмаган кредит
қарздорлиги, 24000 сўм почта харажатини ундирилсин.
Даъвонинг қўшимча жавобгар “Акпар водийси” хусусий корхонасига
оид қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ВВВМЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 5621157,46
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов