← Назад
Решение #77908 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 270 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| исмидан ЖК | 276 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| ЖКнинг | 8 | — | law | |
| бандида ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья С.Қўчқаров Биринчи инстанция судининг
судьяси У.Қахаров
Кассация инстанциясида
маърузачи М.Юсупов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2025 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва С.Қўчқаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Турсунованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган ХХХХХХХХХХнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Б.Файзиев иштирокида, 1-1006-2306/119-сонли жиноят ишини судланган ХХХХХХХХХХ томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 30 мартдаги ҳукмига кўра,
Маматқулов Охунжон Шавкат ўғли (Mamatqulov Oxunjon Shavkat o’g’li) 1992 йил 19 ноябрь куни Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Мулкиш” ҚФЙ, Муллабулоқ кўчаси, 9-уйда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2022 йил 6 ноябрдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1-бандига асосан реабилитация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБда 2022 йил
7 декабрдаги 03770-сонли квитанцияга асосан сақланаётган жами
2.008,8 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилиш; жиноят иши бўйича тинтув тергов ҳаракатлари ёзиб олинган 1 дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 майдаги ҳукмига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 мартдаги ҳукмининг ХХХХХХХХХХга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур ҳукм билан Н.Юсупов ҳам судланган бўлиб, ҳукмнинг унга оид қисми бўйича шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, 2022 йил 20 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканидан “Жиззах-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Ж.Ўталов бошқарувидаги, давлат рақами 25 N 639 HA бўлган “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб, унда йўловчи сифатида келаётган ХХХХХХХХХХга тегишли ашёлар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг қўл сумкаси ичида 212 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 21 октябрдаги
1523-сонли хулосасига кўра, ХХХХХХХХХХдан олинган 212 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда – “тетрагидроканнабинол” мавжудлиги, бу модда “марихуана” деб аталиши ва уларнинг нам ҳолатдаги умумий оғирлиги
927 граммга тенглиги аниқланган.
Судланувчи ХХХХХХХХХХнинг кўрсатувлари билан тезкор-тадбир давом эттирилиб, шу куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-мавзе, 3-уй яқинида турган С.Холиқовга тегишли, давлат рақами 01 V 051 JB бўлган “Spark” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳайдовчи ўриндиғи тагида ХХХХХХХХХХ томонидан қолдирилган полиэтилен пакетга ўралган 89 дона, ҳайдовчи ўриндиғи орқа чўнтагида 2 дона ва ҳайдовчи ўриндиғига илинган С.Холиқовга тегишли нимчанинг чўнтагида
1 дона, жами 92 дона гугурт қутиларга жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 21 октябрдаги
1524-сонли хулосасига кўра, “Spark” русумли автомашинадан олинган жами 92 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда – “тетрагидроканнабинол” моддаси мавжудлиги, бу модда “марихуана” деб аталиши ва уларнинг нам ҳолатдаги умумий оғирлиги 367 граммга тенглиги аниқланган.
Судланувчи ХХХХХХХХХХнинг кўрсатувлари билан тезкор-тадбир давом эттирилиб, 2022 йил 21 октябрь куни Н.Юсуповнинг Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, “Мулкиш” ҚФЙ, Муллабулоқ кўчаси, 36-хонадони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан кўздан кечирилганида, хонадон омборхонасидаги стол тагида ХХХХХХХХХХ томонидан қолдирилган 1 дона банан мевасининг қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар, омборхона деворига осилган
1 дона хўжалик сумкаси ичида 5-6 дона яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда, 1 дона гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли ўтсимон моддалар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2022 йил 21 октябрдаги 774-сонли хулосасига кўра, Н.Юсуповнинг хонадонидан олинган 1 дона банан мевасининг коробкасига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар ва омборхона деворига осилган 1 дона хўжалик сумкаси ичида бўлган 5-6 дона яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда ҳамда
1 дона гугурт қутисига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда – “тетрагидроканнабинол” моддаси мавжудлиги, бу модда “марихуана” деб аталиши ва уларнинг қуритилган ҳолатдаги умумий оғирлиги 867 граммга тенглиги аниқланган.
Судланган ХХХХХХХХХХ тафтиш шикоятида, уни ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисмидан
ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилиб, уни қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси судья С.Қўчқаровнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Б.Файзиевнинг тафтиш шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга кўра суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95, 951-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Тафтиш инстанция суди, судланган ХХХХХХХХХХнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, гувоҳлар Ж.Ўталов, О.Ўрозов, У.Юсупов, И.Ниғматов, А.Хамиджанов, С.Холиқов, Ф.Ўраловнинг кўрсатувлари, билдиргилар, транспорт воситаларини кўздан кечириш баённомалари ва унга илова қилинган фотосуратлар, тушунтириш хатлари, тезкор кузатув, кечиктириб бўлмас холларда турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш қарорлари, дастлабки кўрикдан ўтказиш ва далилий ашёларни вазни аниқлаш далолатномалари, судга оид кимёвий экспертизасининг хулосалари, турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, юзлаштириш баённомалари, судга оид наркологик экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарори 25-бандида айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолатларда, биринчи инстанция суди томонидан ХХХХХХХХХХнинг жиноий ҳаракати муҳокама қилиниб, унинг “кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламаслиги, ЖКнинг 8-моддасида эса, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги, 42-моддасида жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори 37-бандида ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, бунда қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди ХХХХХХХХХХга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, оилавий шароитини, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, бир гуруҳ шахслар билан ўта оғир жиноят содир этганлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган хулоса келиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган.
Бундай ҳолатда, тафтиш инстанцияси суди судланган ХХХХХХХХХХга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукм ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 482, 483, 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 30 мартдаги ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 майдаги ҳукмларининг Маматқулов Охунжон Шавкат ўғли (Mamatqulov Oxunjon Shavkat o’g’li)га оид қисми ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи: Ф.Тураходжаев
Ҳайъат аъзолари: Т.Касимов
С.Қўчқаров