Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3734 Дата решения 16.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK" ATB Ответчик / Подсудимый "ISROIL ISLOM HAMKOR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 897539 Claim ID 2848241 PDF Hash 323d1384d4d7e5bc... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш) 2022 йил 16 сентябрь 4-1601-2201/3734-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А” АТБ манфаатида жавобгарлар – “Б” МЧЖ ва “Е” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда жами 129980 АҚШ доллари ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарлар – “С” МЧЖ ва “Д” фермер хўжалигининг гаров мулкларига қаратиш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А” АТБ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар – “Б” МЧЖ ва “Е” хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда жами 129980 АҚШ доллари ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарлар – “С” МЧЖ ва “Д” фермер хўжалигининг гаров мулкларига қаратишни сўраган. Тарафлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Даъвогар томонидан судга тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган медиация келишуви тақдим этилган. Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Аниқланишича, ишни суд мажлисида кўриш жараёнида тарафлар ўртасида медиатор иштирокида медиатив келишув тузилган. Бу келишув ваколатли шахслар томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3 107-моддасининг 5 -бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шу асосда, суд мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги назарда тутилган. Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирмаслик, жавобгардан даъвогарга тўланган почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “А” АТБ манфаатида киритган 2022 йил 22 июлдаги ЮБ№1/NA-17.05-36163-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.Каримов