← Назад
Решение #779717 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Тel: 0(369)227 79 93 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта:
i.namangan.t@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш)
2022 йил 16 сентябрь 4-1601-2203/4031-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар – «Б» хусусий корхонасига нисбатан ер ижара шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» хусусий
корхонаси ва “Дилбар” хусусий корхонасига нисбатан 2019 йил 28
декабрдаги 33-сонли ер ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
Тарафлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Даъвогар томонидан судга тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда
тузилган медиация келишуви тақдим этилган.
Суд иш ҳужжатларига баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Аниқланишича, ишни суд мажлисида кўриш жараёнида тарафлар
ўртасида медиатор иштирокида медиатив келишув тузилган. Бу келишув
ваколатли шахслар томонидан имзоланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Шу асосда, суд мазкур даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
18-моддаси 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозимлиги назарда тутилган.
Шунга кўра, иш бўйича давлат божи ундирмаслик, жавобгардан
даъвогарга тўланган почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195, 196моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар «А» фермер хўжалиги манфаатида
киритган 2022 йил 16 августдаги ЮБ№1/NA-15.08-54267-сонли даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
А.Каримов