← Назад
Решение #78004 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| январда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья
Ф.Абдушукуров,
судья
ёрдамчиси
Ф.Хўжаниязованинг
котиблигида,
тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта
ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Қосимов ва унинг ҳимоячиси “Musaffo
Garant” адвокатлик бюроси адвокати Ю.Хасанов, ВКА режимида жабрланувчи
Б.Рахимовнинг иштирокида, Қосимов Бекзод Рауф ўғлига нисбатан 1-10062504/295-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Қосимов Бекзод Рауф ўғли (Qosimov Bekzod Rauf O’g’li),
15.12.1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус,
бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 14.05.2018
йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442моддаси 1-қисми, 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг
59-моддаси тартибида 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар
судининг 2021 йил 19 июлдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 3
йил 4 ой 10 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган;
2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
17.12.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 1 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 06.01.2022
йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169моддаси 1-қисми ва 25,166-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59моддаси, 59-моддаси 8-қисми тартибида 2 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2023 йил 20
октябрь куни жазо муддатини тўлиқ ўтаб чиққан, Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани, Юсуф Саккокий МФЙ, Эшонхўжа Тошкандий 4тор кўчаси, 11-уйда яшайди, иш бўйича сиртдан “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2025 йил 24 январда
ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Судланувчи Б.Қосимов хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 20 ноябрь
куни соат тахминан 11:05да Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ “Иппадром”
бозори ҳудудида жойлашган “Барака Савдо” номли дўкон ташқарисида турган
Рахимов Бехзод Илхомжоновичга тегишли баҳоси 100.000.000 сўм бўлган тўрт
дона оқ рангли қопларга солинган турли хил турдаги аёллар ва эркаклар оёқ
кийимларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Етказилган зарар қопланмаган.
Судланувчи Б.Қосимов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни
у 2024 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 10:30ларда Чилонзор тумани,
“Бешқўрғон” МФЙ, “Иппадром” бозорига борганлиги, бозорда айланиб юрган
вақтида “Барака Савдо” номли дўкон ён томонида тахминан 4 ёки 5 дона
товарлар солинган аравалар турганлигини кўрганлиги, у арава устида турган
жакетни кийиб олганлиги ва сариқ рангли бўлган усти оқ рангли пакет билан
ўралган аравани итариб, “Иппадром” бозорининг асосий кириш эшигига
борганлиги ва у ердан ерости йўлигача итариб борганлиги, шу ерда “Дамас”
русумли автомашинани тўхтатганлиги ва ўғирлаб чиққан нарсаларини “Дамас”
автомашинасига юклаганлиги, сариқ рангли аравани шу ерда қолдирганлиги,
сўнг, автомашина билан Қўйлиқ бозори ҳудудида жойлашган водийга
қатнайдиган автомашиналар тураргоҳига етиб олганлиги, у ерда ўғирлаб олган
юкларини Фарғона вилоятига борадиган юк автомашинасига юклаганлиги, сўнг,
у 2024 йил 21 ноябрь куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрига етиб борганлиги
ва у ерда бозорга бориб, нотаниш шахсга ушбу товарларни 30.000.000 сўмга
сотиб юборганлиги, у ўғирлаб олган нарсалар фақат оёқ кийимлари бўлганлиги,
ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини
тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик
беришни сўради.
Жабрланувчи Б.Рахимов суд мажлисида, техник сабаблага кўра алоқа
бўлмаганлиги туфайли дастлабки терговдаги кўрсатмалари ўқиб эшиттирилди,
яъни у Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Абу Сахий”
бозори ҳудудидаги 3-Блок, 8-қатор, 1-дўконнинг ташқи томонидаги расталарда
сотувчи бўлиб ишлаши, ушбу жойда асосан аёллар ва эркаклар оёқ кийимларини
сотиш билан шуғулланиши, 2024 йил 19 ноябрь куни “Абу Сахий” бозори
ҳудудидаги ўзи савдо қиладиган жойга борганлиги ва товарларни сотиш билан
шуғулланганлиги, соат тахминан 18:10да ўзининг товарларини, яъни аёллар ва
эркаклар оёқ кийимларини йиғиштирганлиги, сўнгра оқ рангли қопларга солиб,
ўзларига тегишли бўлган аравага юклаганлиги, товарларни 4 дона катта оқ
рангли қопларга солганлиги, сўнгра Чилонзор тумани, “Иппадром” бозори
ҳудудида жойлашган “Барака Савдо” мажмуасининг ташқи томонига олиб бориб
қўйганлиги, у ҳар доим кечки вақтда ўзининг товарларини шу жойга қўйиб
кетиши ва шу ердан ҳар доим эрталаб соат тахминан 08:30да олиб кетиши, сўнг,
2024 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 08:15да ўзига тегишли бўлган
товарларини олиш мақсадида борган вақтида товарлари қўйиб кетган жойда йўқ
бўлганлиги, сўнг, ИИО 102 ишонч рақамига қўнғироқ қилганлиги, унга жами
бўлиб 100.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги ҳақида кўрсатув
бериб, унга етказилган зарарларни судланувчи Б.Қосимовдан ундириб беришни
сўраган.
Суд, судланувчи Б.Қосимовнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг
айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган
кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари,
видеоёзув нусхасини олиш, нарсани кўздан кечириш, ихтиёрий тақдим қилинган
нарсани олиш, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари, ашёвий далил,
нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича
барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Қосимовнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг хавфли рецидивист бўла туриб,
Б.Рахимовга тегишли баҳоси 100.000.000 сўм бўлган тўрт дона оқ рангли
қопларга солинган турли хил турдаги аёллар ва эркаклар оёқ кийимларини
яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган қилмиши ўғирлик, яъни
хавфли рецидивист томонидан ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, Б.Қосимовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни
ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбига тўлиқ
иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
деб баҳолаб, ЖК 169-моддаси 3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини
муҳокама қилиб, судланувчи Б.Қосимовдан жабрланувчи Б.Рахимовнинг
фойдасига 100.000.000 сўм моддий зарарни ундиришни;
-ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона қора дафтар жабрланувчи
Б.Рахимовга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни;
-ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона
дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472,
473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Қосимов Бекзод Рауф ўғли (Qosimov Bekzod Rauf O’g’li) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб
топилсин ва унга шу модда бўйича 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш
Тайинланган жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 24 январдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Б.Қосимовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчи Б.Қосимовдан
жабрланувчи Б.Рахимовнинг фойдасига 100.000.000 сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона қора дафтар жабрланувчи
Б.Рахимовга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона диск
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб
шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи, судья:
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович